август 27, 2017 13:09 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда  ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида   маълумот берамиз.

 Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.
  2. Комилов Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди.
  3. Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Қозоғистон мудофаа вазири билан учрашди.
  4. Ўзбекистон Туркияга янги элчи тайинлади.
  5. Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади.
  6. Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонда тажриба алмашишмоқда.
  7. Гулнора Каримованинг миллионлари Ӯзбекистонга қайтадими?
  8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси раҳбари ўзгарди.
  9. Жосуслик қилган ўзбекистонлик аёл 10 йилга қамалди.

 10.   Спорт янгиликлари.

 Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Хххххххххххххххххххххххх

Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  24 август куни  Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари  Игорь Шуваловни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, И.Шуваловни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг Россия томонидан раиси этиб тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

И.Шувалов   Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожлантириб, мустаҳкамлаб боришга тайёр эканини таъкидлади.

хххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясига бошчилик қилган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон илм-фан ва маданият вакиллари билан учрашди.

кун.ўз сайтига кўра, суҳбатда Ж.Неру номидаги университет, Ислом миллий университети, “Unity Foundation Delhi” ижтимоий-маданий ташкилоти, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Маданий алоқалар бўйича ҳинд кенгаши етакчи олимлари, Бобур номидаги халқаро жамғарма фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувда маданий-гуманитар муносабатлар, Ўзбекистон ва Ҳиндистон фан ва таълим муассасалари ўртасида бевосита алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хххххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Қозоғистон мудофаа вазири билан учрашди. Буҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган хабарни тинглаймиз.

ххххххххххххххххх

Ҳафта давомида Ўзбекистонлик шифокорлар, аниқроғи   

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббий маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг сил касаллиги бўйича мутахассислар гуруҳи Тожикистонга сафар қилди

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон шифокор мутахассисларининг учрашуви биринчи марта Америка халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)нинг қўллаб-қувватлаши остида кечди. News.tj шу ҳақда хабар берди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистондаги Сил, пульмонология ва торакал жарроҳлик миллий марказининг Илғор тажриба марказида бўлишди. Шунингдек мутахассислар  қўшни мамлакатдаги бошқа тиббий ўқув ва сил касаллигини даволашга йўналтирилган муассасаларга боришди ҳамда у ерда тожикистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.

Тожикистонда USAID томонидан қўллаб-қувватланувчи  Илғор тажриба маркази Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги тавсиялари асосида минглаб тиббиёт ходимлари ва талабаларни сил касаллигини аниқлаш ва уни даволашда энг янги ёндашувларни қўллашга ўргатиш мақсадида ташкил қилинган.

хххххххххххххххххххххх

 Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикасидан Гулнора Каримова жиноий иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўровнома келди. Унда кўчмас мулк объектларини ҳибсга олиш сўралган. Айни  дамда сўровнома кўриб чиқилмоқда. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар махфий”, — дейилган Россия Бош прокуратураси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова катта миқдорда давлат ва бошқа шахслар мулкини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Ўзбекистон прокуратураси ходимлари Англия, Швейцария, Франция, Россия, Латвия ва Гонконгда Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк борлигини аниқлаган. Ундан ташқари чет эл банкларида сақланаётган бир неча миллион евро маблағ ҳам аниқланган.

хххххххххххххххххххх

 Самарқандда  “Шарқ тароналари” 11-халқаро мусиқий фестивал бўлиб ўтмоқда. Бу йилги фестивалга дунёнинг 56 мамлакатидан 250 нафар санъаткорлар иштирок этишяпти.

Шарқ тароналари” фестивали ҳар икки йилда бир маротаба Самарқанд марказидаги Регистон майдонида бўлиб ўтади.

Хххххххххххххххххххххххх

Эндиги хабарларимиз спорт мухлислари диққатига.

 Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлимининг хабар беришича,  эронлик мураббий Ҳусейн Руҳоний уч йил муддатига  Ўзбекистон Каратэ Миллий федерациясида мураббийлик қилиш учун бу федерация билан шартнома имзолаган.    У Ўзбекистонда ишлаш ижозатини олганидан кейин фаолиятини  бошлаши айтилади.

Ҳусейн Руҳоний олдин Эроннинг Умид карате миллий жамоаси мураббийси сифатида ишлаган.

ххххххххххххххх

Ўзбекистон терма жамоаси   Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якунланди.

 

 

Ёрлиқ