август 29, 2017 12:57 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 7 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 7-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 1324 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий  114 йил зил-ҳижжа ойининг 7-чиcида:

 Расули Акрам (с)нинг азиз навераларидан бўлмиш Ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а) ҳижрий-қамарий 114-чи йили 57 ёшлигида шаҳодатга етказилди. Ул ҳазрат ҳижрий-қамарий 57 йили Мадина шаҳрида таваллуд топган. Имом Муҳаммад Боқир (а) шундай асрда яшадиким ҳукумат золим ва мустабид уммавийларнинг қўлларида эди. Ул ҳазратнинг падари бузургворлари Имом Сажжод (а) шаҳодатидан сўнг, ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а)мусулмонларнинг имомати ва раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а) имомат қилган замон бир томондан уммавийлар ҳукуматининг зайифланиши ва парчаланиши ҳамда ҳукуматнинг Бани Аббосга ўтиши ва бошқа томондан эса андиша ва афкорни ислом чегараларидан ҳам ташқарида тарқатиш ва ёритиш асри даври бўлиб, бундай фазо  эътиқодий баҳс-мунозараларнинг кенгайиши ва фикр алмашиш заминаларини  жамият бўйлаб вужудга келтирди. Бу ўртада иллоҳий тарбиятидан  илдиз олган Имом Боқир (а)-нинг ташаббуси ва замоншунослиги исломий андиша ва афкорни ёритишда муносиб замина яратган эди. Аммо Имом Боқир алайҳиссалом қисқа муддат ичида исломий таълимотлар ва илмларни тарқатиш ва ёритиш билан шуғулланди ва буюк тадқиқотчиларнинг илмларидан тўла бўлган  буюк бир илмий марказнинг пойдиворига асос солди. Ушбу муваффақият исломий маданият таърихида катта бир муқаддимани очди ва бу муваффақият исломнинг кейинги ривожланишига таъсир етказди. Имом Боқир (а)-нинг мавқеи ва манзалати  шу даражада кенг эдиким, ул ҳазрат чексиз ақл- заковат ва  билимларга эга бўлиши сабабли "Боқир аллум", яъни " Илм  сирларини  очгувчи"  лақабини  беришган эдилар. Ушбу бузургвор имомнинг мақбараси Мадина шаҳрининг Бақиъ қабристонида қарор олган. Имом Боқир (а)-нинг шаҳодат топган кунлари билан барчангизга тассалият изҳор этган ҳолда, ул ҳазратнинг сўзларини  эътиборингизга ҳавола этамиз: "Бу дунёга очкўз ва ҳарис бўлган инсон ипак қуртидек пиллани ўз атрофида ураши билан ундан ташқарига чиқиши қийинроқ бўлади."

Бундан 385 йил муқаддам милодий 1632 йил  август ойининг 29-чисида:

Англиянинг назариячиси ва файласуфи Жон Локк ушбу ўлкадаги бой оилада таваллуд топди. У Оксфорд университетининг медицина факультетини битирганидан сўнг даволаш билан шуғулланди, аммо аста-секинлик билан сиёсат арсасига кирди ва турли масалаларда, айниқса ўз қарашларининг сиёсат фалсафасини баён этарди. Локк мутлақ подшолик ҳукуматга мухолиф эди ва унинг фикрига кўра, ҳукумат тизими халқ аксариятининг ризояти билан бирга бўлиши лозим. Шунингдек у жамиятда эркинлик ва ақлнинг борлигини лозим деб билади. Англиянинг ушбу донишманди тажрибага ишонарди ва инсонинг ақлини маърифат ва огоҳликка эришишда муҳим деб биларди. Локк агарчи масеҳийликни қабул қилган бўлсада, аммо уни Худо билан инсон алоқасининг доирасида деб биларди. У ёзган асарлардан “Инсон ақли ҳақида тадқиқот ”, “Ҳукумат ҳақида икки рисола”, “сабр-бардошлик ҳақида мақола ” асарларни тилга олиш мумкин.

Бундан 68 йил олдин милодий 1949 йил  август ойининг 29-чисида:  

Собиқ Совет Иттифоқи махфий тарзда биринчи атом бомбасини синовдан ўтказди. Шу тартиб билан ядровий аслаҳалар Америка қуршовидан чиқди ва Америка ва Совет Иттифоқи ўртасида "ваҳшатли мувозанат" номли тенглик вужудга келди. Бундай шароитда ҳар икки томон бошқа томоннинг ядровий ҳужумидан қурқиб, ядровий қуроллардан фойдаланишдан ўзини тиярди. Бундан кейин Америка ва Шўролар Иттифоқи бирбирига қарши таблиғотий урушларни бошлади. Бу уруш "совуқ уруш" деб номланди ва милодий 1991 йилда Шўролар Иттифоқи парчаланишигача Ғарб ва Шарқ ҳарбий блоки ўртасида давом этди. Агарчи Шўролар Иттифоқининг парчаланишидан кейин ядровий қуролларнинг таҳдиди камайган бўлсада, аммо ҳалигача ушбу таҳдид, айниқса Америка, сионистик режим каби давлатлар томонидан мустақил мамлакатлар ва уларнинг мустамликачилик сиёсатларига мухолиф бўлган мамлакатларга қарши давом этмоқда.                                

 

Ёрлиқ