август 30, 2017 12:28 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил шаҳривар  ойининг 9-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулҳижжа  ойининг 9  чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 31- кунидир.

Бугун зулҳижжа ойининг 9-чиси Арафа куни , мусулмонларнинг муножот ва дуо қилиш кунидир.

Бугун байрам дея аталмасада, аммо ӯз фазилат ва баракотлари ила исломдаги улуғ кунлардан бири ҳисобланади.. Бу муборак кунда Аллоҳ Таоло ӯз бандаларини тоат-ибодатга чорлайди. Шайтон бу кунда хор ва залилдир. Зулҳижжа ойининг 9-чи куни   ҳожилар Макка шаҳрининг жанубий-шарқий томонида жойлашган “Жабалурраҳма” номли тоғдаги Арафот саҳросида йиғилишиб, дуо ва муножот қилишади. Арафот саҳроси тарихнинг муҳим ҳодисаларига гувоҳ  бӯлганлиги сабабли, Аллоҳ Таоло бандаларини махсус кунда айни шу муборак ерда йиғилишларига буюриб, уларни ӯзининг ҳисобсиз неъматлари дастурхони  атрофига чорлаб,  бепоён лутфу марҳаматидан баҳраманд бӯлишларига буюради. Айтиш жоизким, ҳожилар ушбу куннинг шом пайтида Арафот саҳросидан Машъарул-Ҳаром томон йӯл олишади ва ҳажнинг кейинги маносикларини бажариш учун тайёргарлик кӯришади.

ххххххххххххххххххх

 

Бундан 890 йил аввал ҳижрий-қамарий 548 йили зулҳижжа ойининг тӯққизинчи куни Қуръони каримнинг машҳур муфассирларидан бири Аллома Табарсий оламдан ӯтди.

Абуали  Фазл ибн Ҳасан Табарсий ҳижрий-қамарий 468-  йилда туғилган. Ибтидоий илмларни Машҳад шаҳрида ӯзлаштирганидан сӯнг араб адабиёти, қироат илми, тафсир, ҳадис, математика, фиқҳ, усул ва калом илмларини ӯрганишга киришди. Аллома 54 йил давомида Машҳадда яшаб, сӯнг Сабзаворга кетди. У ерда таълим ва таълиф билан шуғулланди. Қутбиддин Ровандий, Ибни Шаҳрошӯб ва Зиёуддин  Ровандий унинг шогирдларидан ҳисобланади. Алломанинг қаламига мансуб   китоблар орасида “Тафсири кабири Мажмаул-Баён” ундан кейин таълиф этилган тафсир китоблари учун намуна ҳисобланади. Муфассирлар имоми   ҳижрий-қамарий 548 йили арафа куни 80 ёшида оламдан ӯтди.

хххххххххххххххххх

Бундан 26 йил олдин,  1991 йилнинг 31  август куни

Марказий Осиё мамлакатларидан бири Ўзбекистон Совет Иттифоқи  республикаларидан ажралиб,  ўз мустақиллигига эришди.

 Ўзбекистон милодий олтинчи асрдан олдин Эроннинг Аҳмонийлар императорлигининг бир қисми эди. Ва бу императорликдан кейин Эрон шоҳларининг  бир неча сулоласи шунингдек,  бошқа сулолалар  бу мамлакат устидан ҳукмронлик қилишди. Милодий еттинчи асрнинг иккинчи яримида Ӯзбекистон мусулмонлар томонидан   фатҳ этилишидан кейин бу мамлакатда исломий маданият  ривож-равнақ топди. Милодий тўққизинчи асрнинг охирларида Эроннинг Сомонийлар сулоласи Ўзбекистонда қудратни қӯлга киритгач, бу мамлакатда форс тили ва Эрон маданияти   ўзининг тараққиёт чуққисига етди.

Аммо милодий 13 асрда муғулларнинг ҳужуми бу мамлакатга жиддий зарар етказди.   18 асрнинг охирларидан бошлаб Ўзбекистонда руслар  нуфуз эта бошлади ва   1874 йилда Россия ушбу мамлакатни бутунлай босиб олди.     

  Совет Иттифоқининг парчаланишидан кейин Ўзбекистон   ўз мустақиллигини эълон қилди.

Ўзбекистон жумҳурияти 447 минг квадрат километр масоҳатга эга бӯлиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадошдир.