сентябр 02, 2017 16:28 Asia/Tashkent

Зил-ҳижжа ойининг тўққизинчисида бажо келтирадиган Ҳаж маносикларидан бири Арафот сарзаминига ҳузур топишдир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар! Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, арафа кунига бағишланган махсус эшиттиришини мен Вафо Назарий сизларнинг манзурингизга тақдим этаман. Биз билан бизга бўласиз деган умиддамиз!

   Зил-ҳижжа ойининг тўққизинчисида бажо келтирадиган Ҳаж маносикларидан бири Арафот сарзаминига ҳузур топишдир. Арафотда  бир  муддат   туриш    ҳажнинг  фарз амалларидан    ҳисобланади.  Ҳожилар ишқ хонасини тавоф қилганларидан сўнг Арафот водийси томон ҳаракат қилишади. Арафот соф ва текис бир чўл-биёбондирким, Маккадан 25 километрлик узоқлигида ва Макканинг жануб-шарқида жойлашган “Жабалур-Раҳма” деб номланган тоғнинг бағрида жойлашган.Худо уйининг зиёратчилари Эҳром оқ либосни кийишларидан сўнг таматуъ ҳажжини бажо келтириш учун уша томон йўлланишади ва Арафа кунида (зил-ҳижжа ойининг тўққизинчиси) бу сарзаминда тўхтатишади ва Аллоҳ таоло уларга раҳмат айлаши ва яна бир маротаба иллоҳий осойишта ва тинч ҳарамига киришга ижозат бериши учун бу муқаддас  маконда дуо ва муножотлар айлашади, тафаккурга  чўмишади. Ҳақиқатан ҳам Ҳаж барча тоат-ибодатлар ичида Худонинг ўзи ва бандалари ўртасида қарор берадиган энг сирли алоқалардан бири ҳисобланади. Бу ибодатнинг ҳар бир амали зоҳирий ва ботиний жиҳатларга эгадир. Бу ўртада Арафот ҳожи ҳаж маносикларини бажаришда қулга киритган барча маънавий ва маърифатнинг тажассумидир. Ва арафотдан ўтишдан кейин маърифатнинг нури малакутий олам ва банданинг ўртасидаги алоқани барқарор этади.

Арафот  маърифат  сўзи  билан  ўзакдош бўлиб,  билиш, таниш, англаш маъноларини  англатади. Арафот сарзаминини шу сабабдан Арафот деб аташганким, тоғ орасида жойлашган аниқ бир макондир. Арафот саҳроси ўзининг тарих саҳифаларида Одам алайҳиссалом, Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳамда Имом Ҳусейн алайҳиссалом каби иллоҳий буюк шахсларнинг хотирасини ўзида сақлайди. Ҳазрати Одам ва Ҳаво жаннатдан ҳайдалгани ва ерга тушганлари ҳамда бу сарзаминда узоқ муддат давомида алоҳида яшаганларидан сўнг бирбирларини топишди ва шу сабабдан бу минтақа Арафот деб номланди ва бу кунни эса арафа деб аташди. Айримлар Арафот ошно бўлиш маъносидадир деб аташади ва Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом бу жойда Жабраил томонидан ўз маносики билан ошно бўлди. 

  Имом Содиқ алайҳиссалом Арафот номланиши ҳақида шундай марҳамат қилади: “Жабраил арафа куни Иброҳимнинг наздига нозил бўлди ва айтди: Ўз гуноҳингни эътироф этгин ва маносикни танигин. У эътироф этгани сабабли бу жойни Арафот деб аташди.”

Аҳамиятга молик бўлган нарса шуким, ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзларининг охирги Ҳаж сафарларида ҳижрий-қамарий 10-чи йил арафа кунида ҳожийларнинг шукўҳли тўпламида исломий халқаро ҳуқуқ резолюцияси ва жоҳилиятнинг ярамайдиган барча қадриятларини инкор этишдан далолат берадиган тарихий ўз хутбаларини баён этдилар. Арафот кунида бажариладиган энг  яхши амаллардан  бири  мисл-монандсиз Парвардигор  даргоҳига   дуо ва  муножот қилишдир. Арафот   майдони  Имом  Ҳусайн (а)-нинг шукўҳли   дуолари   хотирасини ўз  қалбида  сақлайди. Имом Ҳусайн (а) аҳли  байтнинг  бир  гуруҳ  намояндалари  билан  Арафотдаги   ўз  хаймаларидан чиқиб,Жабалур-раҳма  тоғининг чап  томонида муборак  юзларини  Каъбага   қаратдилар. Муборак  қўлларини   худди  таом   сўраётган   мискин  каби  юзлари баробарида   кўтариб,   Арафа  дуосини  ўқишга  киришдилар. 

Бу муножот Парвардигор билан муножот қилишда энг чиройли сўзлар билан тўла муножотдир. Бу муножот Худога нисбатан ишқ тўла сўзлардан иборат эди ва бу сарзаминда бандалик атрини абадий тарқатди.

 Икки сўз, яъне арафа ва доу сўзлари ўзаро уйғунлашиб кетган ва барча одамлар арафани дуо ўқиш ва тоат-ибодат қилиш маъносида деб тушунишади ва арафа кунида ўқилган дуони энг яхши дуолардан деб билишади. Дуонинг эшиги барча хушбахтлик ва саодатларнинг эшиклари билан тенг каладиган кенг ва очиқ эшикдир ва бошқа эшикларга қараганда уни очиш ҳам осондир. Ҳамда саодатларнинг барча эшиклари орасида фақатгина дуо эшиги билан диний, дунёвий, умумий ва жузъий мақсадлар ва барча орзу ормонларга етиш мумкин. Арафа шундай кундирким, унда дуо ўқиш ижобатга жуда яқиндир.  Ривоятларга кўра, ҳазрат имом Зайнул-Обидин алайҳиссалом арафа кунида одамлардан кўмак сўраётган гадонинг товушини эшитиб қоладилар ва унга шундай буюрдилар: “Аллоҳнинг фазлига мушарраф бўлган она қорнидаги ҳомилалар бахтли-саодатли бўладиган ушбу кунда сен парвардигор қолиб бошқалардан умид қиласанми? Сенинг ҳолинга вой!”  

Дуо қилиш Парвардигорнинг инсонга ато этган иллоҳий совғасидир. Бу улуғ кунда фақат ўзи учун эмас, балки бошқалар учун дуо ўқиш нақадар гўзалдир. 

 Биз  ҳам дуолар   ижобат   бўладиган   бу  улуғ  кунда   ҳожиларга қўшилиб,   Аллоҳнинг   раҳмат ва мағфирати  ширин   таъмини  ҳис қилиш  умидида   Арафа   дуосини    замзама   қиламиз:

"Аллоҳим,   менинг  ғам-ғуссамни   бартарф  эт, айбларимни  яшир, гуноҳларимни кечир, шайтонни мендан узоқлаштир,  мушкулотларимни бартараф  эт! Дунё  ва  охиратда  энг  баланд   мартабага муяссар  айла!"

                                    

Ёрлиқ