Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Имом Хумайний (р) Кэмп Дэвид тинчлиги ҳақида
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Таъкидлаб ўтганимиздек, яқин тарихда Ўрта Шарқ харитаси устидаги ўзгаришларда рол ўйнаган бош стратегик омиллар; ўтиш йўллари, каналлар ва портлар бўлди. Бунинг энг яққол мисоли яна олти кун урушида кўрилди.
Зеро ишғол остидан Ғазо ва бутун Синай Яримороли Исроил қўлига ўтгани учун, Исроилнинг чегаралари Сувайш Каналига таянди. Бу уруш ортидан Яқин Шарқда мувозанат давомий тарзда Исроил фойдасига ўзгарди. 1979 йилда Миср билан имзоланган тинчлик сулҳидан сўнг Синай Яримороли Мисрга қайтарилди. Бу ҳодисада минтақадаги манфаатларини химоя қилишни хоҳлаган давлатларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Синай, шимолда Ўртаер денгизи билан жанубда Қизилденгиз орасида жойлашган учбурчак шаклидаги яриморол. Олтмиш минг километр квадрат ҳудудни қоплаган Синай Яримороли аслида Африка ўлкаси бўлган Мисрнинг Осиёдаги ёйилмаси.
Яъни, яриморол Африка ва Осиё ўртасидаги кўприк. Бу хусусияти билан тарих бўйича муҳим ўтиш нуқтаси бўлган Синай Яриморолини бугун ҳам аҳамиятли қилган бир нечта фактор бор. Бу факторларнинг бошида минтақанинг Сувайш Каналининг назорати учун эга бўлган аҳамият келади. Ўртаер денгизи билан Қизилденгизни бир-бирига боғлаган канал, дунё денгиз тижоратининг энг муҳим ўтиш нуқталаридан бири. Узоқ Шарқни Европа ва Америка билан боғлаган энг қисқа сув йўлининг маркази.
Яъни Синай Яриморолини назорат қилиш замонамизнинг энг муҳим тижорат йўлини назорат қилиш маъносини англатади. Яқин Шарқ нефтининг ҳам Ғарбий Европага Сувайш Канали орқали ташилишини ҳисобга олсак, Синай Яримороли ва Сувайш Каналининг хавфсизлиги ғарб дунёси учун ҳаётий аҳамият касб этади. Аммо минтақанинг аҳамияти фақат тижорий стратегиялар билан чекланиб қолмаган…
Географик жойлашувидан ташқари, кунимиз сиёсий чегаралари Синайнинг аҳамиятини бир неча баравар орттирмоқда. Бугун Исроил қамалида ҳаёт учун курашаётган Ғазони дунёга боғловчи ягона нуқта Синай Яриморолидаги чегара. Синайнинг бу стратегик жойлашуви минтақанинг тарихи жиҳатидан олиб қаралса ҳам жуда муҳим.
Ёвуз Султон Салимнинг Миср фатҳидан сўнг узоқ давр Усмонийлар Халифалиги ҳукмронлиги остида қолган Синай Яриморолининг назорати Биринчи Жаҳон Урушидан сўнг Инглизларга ўтди. Мисрнинг собиқ президенти Абдулносирнинг 1956 йилдаги давлат тасарруфига ўтказиш қароридан сўнг Британия ва Франция Сувайшга бирга ҳарбий амалиёт қилди.
Исроил ва Мисрни 1979 йилдаги Кэмп Дэвид келишуви яраштирди. Исроил Бош Вазири Менаҳем Бегин ва Миср Президенти Анвар Садат имзо қўйган келишувга кўра Исроил Синай Яриморолидан чекинди. Бироқ Синайнинг Исроилдан тинчлик шартномаси билан олиниши Мисрдаги мувозанатни остин-устун қилиб ташлади. Синай эвазига Фаластинни фатҳ қилиш даъвосидан воз кечган Анвар Садат, 1981 йилда ўлдирилди.
Миср ва сионистик режим ўртасида имзо этилган Кэмп Дэвид тинчлик шартномаси Фаластин халқи ва ислом уммати муслиҳларининг истак ва талабларига қарши эди ҳамда халқаро сионизм тажовузларини ҳимоялаш ва Фаластин халқининг ҳақларини поймол қилиш ҳисобланарди. Американинг назорати остида тайёрланган ушбу шартнома ишғол этилган Фаластин ерларида Исроилнинг мавқейини мустаҳкамларди ва исломий, хусусан, араб мамлакатлари ўртасида ихтилофларни оширарди.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний шамсий 1358 йилнинг 5-фарвардин ойида Миср ва Исроил ўртасида имзоланган шартномага доир жаҳон мумсулмонларига баёнот беради ва ушбу шартномани кескин қоралайди. Ушбу баёнотда, қуйидаги сўзлар мавжуд: “ Мен 15 йилдан бери босқинчи Исроилнинг хатари борасида огоҳлантирдим ҳамда араб давлатлари ва халқларига ушбу ҳақиқатни эълон қилдим. Эндиликда Миср ва Исроилнинг мустамлакачиликка асосланган тинчлиик лойиҳаси ушбу хатарларни кўпроқ, яқинроқ ва янгрироқ қилган. Эрон ўзини араб биродарлари билан ҳамқадам ва уларнинг қарор қабул қилишларида шерик деб ҳисоблайди. Эрон Содотнинг Исроил билан тингчлигини Ислом, мусулмонлар ва араб биродарларимизга хиёнат ҳисоблайди ва ушбу шартномага қарши бўлган мамлакатларнинг сиёсий позицияларини ҳимоя этади.”
Миср ва Исроил ўртасидаги шартномадан бир неча кун ўтгач, Эрон Ислом Жумҳурияти Миср республикаси билан ўзининг дипломатик алоқаларини узади.
Мазкур шартноманинг натижаси араб мамлакатлари ўртасида ихтилофларни юзага келтирди. Бу шартнома имзо этилишидан олдин барча араб мамлакатлари Исроилга душман эдилар. Бироқ Мисрнинг ушбу қатордан чиққани араб мамлакатларини уч гуруҳга тақсимлади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.