сентябр 06, 2017 12:41 Asia/Tashkent
  • Исломда соғлом оила

Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим.

Ҳар бир инсон мавқеси мартабаси обру эьтибори миллати ирқи насл насаби ва динидан қатъий назар ота - онасига иззат эхтиром кўрсатиши уларнинг холидан хабар олиши уларга яхши муомалада булиши фарзандлик бурчидир. Чунки ОИЛА равнаки учун жон куйдирган инсон асосан отадир. Манавий озука берувчи инсон эса онадир. Оила посбони ота бўлса муъаллими она.

Ислом дини ота – онага яхшилик қилишни Оллоҳ таолога ибодат қилишдан кейинги ўринга кўйган хамда бутун мусулмон умматига ота онага яхшилик қилишга уларга харгиз «уф» демасликка ота она олдида овозини кўтармасликка ва маъсиятдан бошқа хар қайси ўринда уларга итоат этишга буюрган. Оллох таоло қуръони карим, Исро муборак сураси 32 ояти каримада буюрган: да шундай мархамат этади. «Роббингиз сизларга ёлгиз унинг узига ибодат қилмоқлигингизни хамда ота – онангизга яхшилик қилишингизни амр этди».

Пайгамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида «ота онангизга яхши муомолада бўлинг шунда фарзанларингиз сизларга яхши муомалада бўлади» деганлар. Оила ривожи шаъни фарзандлар келажаги ва моддий таминоти йулида оталар ўз ёшлигини куч-қувватини умрини молини керак бўлса жонини сарф этади. Калблари беўлчов яратилган оёғи остида жаннат бўлган муътабар оналар уларда мехр хам шафкат хам сабр хам бардош хам чексиз фарзандлари учун бир тунни йигирмага бўлсаларда малолланмайдилар. Ота она фарзандлари қилган айби учун доимо ўзларини қалқон қиладилар. Хамиша хамма вакт биз фарзандларини келишини муштоқлик билан кутади ва бизлардан бирор нарса таъма қилмайдилар.

Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим.

Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир. Хусусан, бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ва исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак эҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир.

Ушбу оятда ягона маъбудга–Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.

Аллоҳ таолонинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга буюрган оятнинг давомида ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол, ўз навбатида, Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Исломда соғлом оила” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]    

Исломда ота-онага яхшилик қилишга амр қилиш билан бир вақтнинг ўзида ота-онага ёмонлик қилмаслик, яъни уларга оққ бўлмаслик ҳам қаттиқ тайинланади. Бу ишни ҳам ҳеч бир дийн ёки фалсафа бизнинг дийнимизчалик йўлга қўя олмаган.

Ота-она ҳар бир инсон учун жуда мўътабар, эъзозли, алоҳида эҳтиромга лойиқ кишилардир. Ислом дини ота-она ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунёда Исломчалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган бошқа бирор таълимот, тузум йўқдир.

Ота-она мўмин бўлса ҳам, кофир бўлса ҳам, ким бўлишларидан қатъи назар, уларга яхшилик қилиш мусулмон фарзанднинг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандликнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Барча мусулмонлар, хусусан, ёшлар катталарнинг ҳурматини, эъзозини жойига қўйишлари лозим. Бу иш мўминликнинг рамзи, Ислом жамияти аъзосининг белгисидир. Катта ёшдагиларга ҳурмат кўрсатмаган одам ана шу муборак рамзни йўқотади.

Ҳа, ота-онанинг ҳаққи фарзандда кўп. Уларни ҳар қанча эъзозласа, уларга ҳар қанча шукр қилса, итоат этса, оз. Аммо Аллоҳ таолонинг ҳақи ундан ҳам юқори. Чунки ота-она фарзанднинг дунёга келишига, униб-ўсишига сабабчи бўлсалар, Аллоҳ таоло ҳақиқий яратгувчи ва ризқ бергувчидир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг ҳаққи ота-онанинг ҳаққидан устундир.