сентябр 06, 2017 12:57 Asia/Tashkent
  • Исломда соғлом оила

Нафақага чиқиш давраси ҳаётнинг бошқа давраларидан қолишмай, катта аҳамиятга эга. Агар бу даврани киши иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан дуруст равишда режалаштирмай ӯтказмоқчи бӯлса, бу ҳолда нафақачи ва унинг оила аъзолари кӯплаб мушкулотга учраши мумкин.

Нафақага чиқиш давраси ҳаётнинг бошқа давраларидан қолишмай, катта аҳамиятга эга. Агар бу даврани киши иқтисодий ва    ижтимоий жиҳатдан дуруст равишда режалаштирмай ӯтказмоқчи бӯлса, бу ҳолда нафақачи ва унинг оила аъзолари кӯплаб мушкулотга учраши мумкин. 

Ӯтмишда кексаликни кишининг ёшида эмас, балки сиртги кӯриниш ва жисмоний қувватсизликдан билиш мумкин эди. Аммо бугунга келиб кексалик қонуний бир шаклга киритилган бӯлиб, бу даврда киши нафақага чиқиб, давлат белгилаган имтиёзлардан баҳраманд бӯлади. Аммо нафақага чиқиш даври киши ҳаётида шундай бӯшликни вужудга келтирадики унинг ӯрнини тӯлдириш жуда ҳам мушкул бӯлади.

Нафақага чиқиш даври келмасданоқ кишини руҳий мушкулотлар қийнай бошлайди. Аммо агар бу даврани ҳам ҳаётимиздаги бир даврдек оддий қабул қилсак, нафақага чиқиш осонроқ кечади.

Инглиз файласуф Бертран Рассел 90 ёшга тӯлганида бир мақола ёзиб, унда кексалик даври ҳақида келтирган: Қариликнинг ӯзига хос яхшилик ва қусурлари ҳам бор. Қусурлари кӯзга яққол ташланган бӯлиб, унча муҳим эмас. Аммо унинг яхшиликлари жуда кӯп. Қариликдаги ҳаётий тажрибалар кӯплаб ишлар қилишга кӯмаг этади. Мен ёшликларида доно ва зийрак бӯлган кишиларни қариликка етиб, ҳеч бир дуруст ишга қӯл урмаганларини кӯрганман. Улар қариликкка етиб, нима иш қилиш лозим эканлиги ҳақида ӯйлашга киришишди.

Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра, кӯплаб кишилар қарилик даврида ҳаётий муваффақиятларга эришишган. Кӯплаб олимлар маҳз шу даврда кашфиётлар қилиб, ижоднинг энг баланд чӯққисига чиқишган. Машҳур руҳшунос Эрик Эриксон фикрига кӯра, инсон ҳаётининг кексалик даврида муносиб фурсат топиб, ӯз қобилиятларидан фойдалана бошлайди. Агар киши бу даврда ҳеч бир иш билан шуғулланмай қолса, ӯзини манфаатсиз ва нолозим бир ашёдек ҳис этади. 

Замонавий жамият донолар ўгитига муҳтож, демак, катта ёшдагиларга ҳам! 55 ёшни қаршилаганлар биринчи навбатда атрофдагиларни юз ўгиришларидан, дангасалик ва ишсизликдан ўзларини муҳофаза қилишни бошлашлари зарур. Тан олиш лозим, ёшликда барча ўсмирлик ва ўспиринлик даврини босиб ўтган, кўп ҳолларда чуқур мулоҳазага борилмаган, шу сабадан катта ёшдагилар ўз характерлари билан курашишлари ва янги авлодни муҳокама қилмасликлари керак. Очиқ кўнгиллилик ва мулоқотга киришувчанлик эса ҳар доим ўзига жалб қилиб келишини унутмаслик зарур.

Нима бўлганда ҳам нафақага чиқиш бу ўзининг севимли машғулоти билан шуғулланиш учун айни қулай имкониятдир.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Исломда соғлом оила” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]    

Қадрли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Қарияларнинг ҳаётдаги янги даврлари билан мослашув: билимларни эгаллаш, катта ёшдагиларга кўмаклашувчи механизмларни излаш, янги ҳаёт тарзини маънавий қабул қилиш, катта ёшдагиларга хос бўлган ички стериотип ва тамғаларни барбод этиш орқали атрофда юз бераётган ўзгаришларга аста-секинлик билан мослашишда қўллаб-қувватлаш ӯта муҳим.

Кейинги давр, бу узоқ умр кўрувчилар даври. Уларни икки тоифага ажратиш мумкин. Биринчи тоифа, соғлиги ёмонлашган узоқ умр кўрувчилар. Уларнинг ҳаёти яқинлар, шифокорлар билан доимий мулоқотда бўлиш, даволанишдан иборат. Уларда ўз ҳаётини қайта англашга интилиш, аксарият ҳолларда ўз ҳаётини ошириб баҳолаш, ўзи ҳақида яхши таассурот қолдиришга, ҳаёти бекорга ўтмаганини кўрсатишга ҳаракат қилишлар кузатилади.

Иккинчи тоифа, соғлиги яхши узоқ умр кўрувчилар. Улар ўз яқинлари, қариндошлари билан мулоқотни давом эттирадилар. Бу кишиларнинг яқинларини улар орасида узоқ умр кўрувчилар борлигидан мағрурланиш юзага келади ва ўзларининг ҳам узоқ умр кўришга асослари бор деб ҳисоблайдилар. Кексалар авлод ёки уруғнинг символига айланадилар.