Исломда соғлом оила
Оилавий муносабатлар кишининг ижтимоий ҳаётини аниқлайдиган омилларидан бири бӯлиб, усиз башарият ҳаётининг идома топишига халал киради. Охирги пайтларда оиланинг жамиятдаги тобора торайиб борадиган ӯрни ҳаётнинг ижтимоий, маданий ва бошқа жиҳатларига ҳаматомонлама салбий таъсир етказади.
Оилавий муносабатлар кишининг ижтимоий ҳаётини аниқлайдиган омилларидан бири бӯлиб, усиз башарият ҳаётининг идома топишига халал киради. Охирги пайтларда оиланинг жамиятдаги тобора торайиб борадиган ӯрни ҳаётнинг ижтимоий, маданий ва бошқа жиҳатларига ҳаматомонлама салбий таъсир етказади. Оила арконига путур етказувчи яна бир омил, бу янги ва олға силжиётган замонавий технологиялар ҳисобланади. Буларнинг ҳамаси оилавий муносабатларга жиддий равишда ӯзгаришлар киритиши мумкун. Оила муҳитига кучли таъсир етказадиган энг муҳим манба, бу компютер ва интернет ҳисобланади.
Аммо шу билан бирга интернетга боғлиқ муаммолар ҳам кўпайиб ва жиддийлашиб бормоқда. Барча соҳалардаги каби интернетнинг фойдалари муқобилида зарарлари ҳам кўпайиб бормоқда.Ҳозирда ҳамма халқлар интернетни ривожлантириш борасида қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда. Бу ишга тўғаноқ бўлувчи омиллардан халос бўлиш йўлларини ахтармоқда. Интернетдан фойдаланувчилар кун сайин кўпайиб бормоқда. Ҳамма ушбу осонлик ва қулайликдан баҳраманд бўлишга ошиқмоқда.
Интернет бугунги кунда оилавий муносабатлар тизимига сингиб, компютер бир алоқа воситаси сифатида ҳама оилаларга йӯл топган. Интернет фазоси ӯз фойдаланувчилар ёшларини ҳам назарда тутиб, иш юритади. Интернет оила аъзоларини янги қадриятлар билан таништириб, ӯзга маданият ва турмуш тарзини ташвиқ қилади.
Янги технологиялар, жумладан компютер, интернет, спутник ва уяли телефонлар оилага кириб келишлари билан оила аъзолари бир-бирларига камроқ вақт ажратадиган бӯлиб, аксинча бӯш вақтларини ёлғиз қолиб, янада янги алоқа воситаларини топиш пайида ӯтказишади.Натижада оиладаги таважжӯҳ ва самимият орадан кӯтарилиб, оилавий муносабатлар халал топади. Замонавий технологиялар ва алоқа воситалари кӯплаб оилаларни мушкулотга учратган. Соҳа буйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кӯрсатадики, янги технологиялар оиладаги муносабатларга салбий таъсир етказади.Шунингдек бу воситалар оиладаги эр-хотинлик, ота-она ва фарзандлар орасидаги самимий муносабатларига ҳам катта зарар етказади.
Аслида интернет сайтлар аксарият хушунат саҳналаридан иборат бўлиб, бу ўйин кишидан кўп вақт сарфлаш- ни талаб қилиши билан бирга, маънавий-ахлоқий тарбиясига ҳам тўғридан- тўғри салбий таъсир қилади. Аёлларнинг ҳам интернетга боғланиб қолишлари янги падидалардан бӯлиб, бу одат аёлларни уй юмушлари, бола тарбияси ва шунга ӯхшаш фаолиятларига улгуролмай қолишларига олиб келади. Бунинг оқибатида эр-хотин муносабатлари бузилиб, оилавий жанжаллар юзага чиқиши мумкун.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда соғлом оила” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Ўзаро муносабатларни шартли равишда бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган иккита қисмга бўлиш мумкин. Булар оиланинг шаклланиши ва такомиллашуви натижасида вужудга келган оилавий муносабатлар ҳамда жамиятнинг шаклланиши ва такомиллашуви натижасида вужудга келган ижтимоий муносабатлар.
Буларнинг ҳар иккаласи ҳам инсон саломатлигига таъсир қилувчи энг катта ва кучли омиллар. У, энг аввало, кишининг руҳиятига таъсир этади. Руҳият эса саломатлик билан бевосита алоқадор.
Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда зарарли, бузуқ маълумотлар ҳам тарқалмоқда. Ақидага путур етказувчи, фоҳишабозлик ва беҳаёликни тарғиб қилувчи, ахлоқсизликни тарқатувчи ва шунга ўхшаш инсон зотига ор келтирувчи ишларни тарғиб қиладиган сайтлар кўпайиб бормоқда.
Баъзи одамлар интернет орқали бир-бирга туҳмат қилмоқда, ҳақоратлаб сўкишмоқда, бир-бирини шарманда қилмоқда ва ҳоказолар. Айнан интернет орқали нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилмоқда. Қўпол қилиб айтганимизда, интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмоқда.