Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда “Риза ва Миза”, яъни “Миттивой” номли эртакнинг давомини эшитамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда “Риза ва Миза”, яъни “Миттивой” номли эртакнинг давомини эшитамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда айтдикким аёл ўз ўйига етиб келди ва ўй эшигини ёпиқ топтди. Шунинг учун томнинг устига чиқди ва очликдан ҳолдан тойган эри ва ўз фарзандларини кўрди. Ўйда озиқ-овқат қолмагани сабабли унинг болалари очликдан зайифланиб оғир аҳволга тушган эдилар.
“Худойим, менинг ризқ-рўзимни бер”-деб илтижо қилаётган ўз кичик боласини кўрди. Аёл томдан кичик ўғилчасига бир парча гўшт ташлади.
Иккинчи ўғли осмондан тушган гўштни кўриб деди: “Худойим менинг ризқ-рўзимни ҳам бер”. Аёл бу боласига ҳам гўшт ташлади.
Учинчи ўғли акаларининг дуоларини мустажоб бўлганини куриб, у ҳам илтижо қилди: “Худойим, менга ҳам ризқ-рўзи бергин.”
Аёл учинчи ўғлисига ҳам гўшт ташлади. Аммо эри ризқ-рўзи ҳали тиламасдан аёл томдан ғиштни олиб у томон ташлади.
Эри айтди: “Бундай ризқ-рўзини истамайман. Менга ҳам бошқалардек ризқ-рўзи бергин. Аёл ўз эрининг товушини эшитгани биланоқ болаларига эшикни очинглар деб айтди. Болалар ўз оналарининг товушини эшитиб хурсанд бўлишди ва зудлик билан эшикни очдилар. Аёл ўйга кириб ўз эрига қараб деди:”Сен мени ўйдан ҳайдаб бир ўзинг сигирнинг гўштини единг. Қиш фасли ҳам ўтди ва мен ҳам очликдан ўлмадим.
Эри ўз хотинидан сўради: “Аҳволинг қандай?”
Хотин уларга қараб деди: “Мен яхши бир жойни топганман ва у ерда яшайман. Кийим-кечакларингизни олинглар ва мен билан бирга борамиз. Улар ўйнинг бор нарсаларини йиғиб йўлга тушдилар ва бориб-бориб бир ғорга етдилар. Истаган нарсалари муҳайё бўладиган ажойиб ўйини кўрдилар. Учоқ устида қозонда қайнаётган гўштни ҳам кўришди. Улар озгина дам олишди ва қуёш ботгани билан Миттивой ўз ҳайвонлар подасини ҳайдаб келди. Ҳайвонларни оғилга ҳайдаб ўзи эчкининг шохига ўтириб ўйга кирди. Меҳмонларни кўриб эчкининг шохидан сакраб тушиб уларга “Хуш келибсиз!” деди. Миттивой жуда меҳрубон шахс эди. У аёлнинг эрисини ўз отаси ва болаларни эса ўз ака-укаларидек қабул қилди. Ҳар куни у уларни ўзи билан далага олиб борарди. Аёл ўз эриси билан ўйда қолиб ўй ишларини тартибга келтирардилар.
Энди қиссамизни давомини эшитинглар.
Кунлардан бир куни Миттивой даладан ўз ўйига қайтиб отасига подшоҳнинг қизини совчилигига боришни сўради. Отаси унга ҳеч нима демади ва ўзича ўйлади: “Қандай қилиб подшоҳнинг чиройли қизини бўйи бир важаб келадиган ўғлига совчиликка бориши мумкин.?
Унинг ҳатто бирон-бир кийадиган тоза кийими ҳам йўқ эди. Миттивойнинг истак-хоҳишини бажариш учун йўлга тушди. Шаҳарга етиб келганида одамлардан подшоҳнинг қасри қаерда деб, сўради. Одамлар унинг аҳволини кўриб устидан кўлишди. Аммо у ҳеч нарсага қарамай қасрга борди ва қасрдаги қаровуллар нима ишинг бор деб ундан сўрашди. Қаровуллар уни масхара қилиш мақсадида зудлик билан дарвозани очдилар. Аммо қасрнинг ичида унинг олдини олишди . Подшоҳ айтди: Унга ишингиз бўлмасин. Эҳтимол бу чорасиз қолган одам гадойлик қилиш учун келган бўлса керак. Дарборда ҳеч ким уни назарписанд қилишмади. Аммо подшоҳнинг ўзи ёнига келиб утиришга ишора этди. Дарбордагилар унга ҳасад қилишди. Аммо подшоҳ бу шахснинг ўз қизидан совчилик қилишини билганида бошқалар унинг устидан кўлишлари учун ҳазиллашди.
Подшоҳ айтди: Менинг бир шартим бор.
Бу шахс ўз ўйининг эшиги олдидан подшоҳнинг қасри эшигигача олтин ва кумушдан тўла қора тиззали туялар билан келиши керак.
Бечора бу шахс бу шартни қабул қилди. У қасрдан чиқиб ғор томон йўл олди. Отаси Миттивойга подшоҳ қўйган шарт-шароитни ҳикоялаб берди. Миттивой бу хавардан хурсанд бўлиб бу ҳеч нима эмас деб айтди. Зудлик билан қора тиззали туяларни тайёрлади. Ҳамда олтин ва кумушларни халталарга солиб туяларга юклади. Биринчи туянинг арқонини отасининг қўлига берди. Ўзи эса эчкининг шохига ўтириб туяларнинг орқасидан йўлга тушди. Туялар қасрнинг эшигига етиб келишди. Аммо уларнинг охири эса ғордан жилмаган эди. Дарбордагилар подшоҳга туяларнинг келишидан хавар беришди. Подшоҳ ҳайратланиб қолди ва бу қашшоқ шахсни дарборга киритишга рухсат берди. Аммо, халқ туялар ва юкларни кўриб лол қолишган эдиким қандай қилиб бу қашшоқ одам мунча мол-мулкни йиғиши мумкин.