Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил шаҳривар ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилҳижжа ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 9- сентябр.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил шаҳривар ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилҳижжа ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 9- сентябр.
Бугунги сана Ғадир Хум байрами билан тўғри келади. Ушбу муборак кун муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз.
Бундан 1428 йил олдин, ҳижрий-қамарий 10 йилнинг 18-зилҳижжа ойида Исломнинг азиз пайғамбари (с) охирги Ҳаж сафаридан қайтаётган пайтларида ҳазрат Али (а) ни ўзларининг ўринбосарлари деб эълон қиладилар. Бу воқеа Ғадир Хум деган жойда юз берган эди. Карвон аҳли ва туялар бўйнидаги қўнғироқ садолари ўзаро қўшилишиб кетган. Бу шовқин—сурон ичра Аллоҳ Расулининг муборак чеҳралари бўлажак бир воқеадан гувоҳлик берарди. Ул ҳазрат чуқур ўйга чўмган эдилар. Худди муҳим бир хабарни кутаётган каби. Шунда Расуллуллоҳ (с)га илоҳий ваҳий нозил бўлди. Буюрдилар: "Ғадир Хумга етмаганлар тезроқ етиб келишсин, ўтиб кетганлар Ғадир Хумга қайтишсин!"
Сўнгра Пайғамбар(с) шундай марҳамат қилдилар:
"Мен мўъминларнинг барчасига нисбатан уларнинг ўзларидан устунроқ ва сазоворроқ эканлигимни биласизларми?"
Шунда жамият: "Худди шундай, эй Расулуллоҳ!" деб, тасдиқлашди. Ул ҳазрат яна сўрадилар:"Мен ҳар бир мўъминга нисбатан унинг ўзидан устунроқ ва сазоворроқ эканимни билурсизми?"
Жамият баралла овоз билан "Худди шундай, эй Расулуллоҳ!" дея, жавоб беришди.
Шунда Расули Акрам (с) Имом Али(а)нинг муборак қўлларини тутиб, юқорига кўтарган ҳолда шундай буюрдилар: "Эй инсонлар! Оллоҳ менинг пешвоим ва сарваримдир ва мен сизларнинг пешво ва сарварингиздирман. Демак, мен ҳар кимнинг пешвоси ва сарвари бўлсам, бу Али унинг пешвоси ва сарваридир. (Бу жумлани уч марта такрорладилар).
Бундан 189 йил олдин, милодий 1828 йилнинг 9-сентябрида буюк рус адиби ва ёзувчиси Лев Толстой таваллуд топган. Толстой аввал Кавказдаги руслар қўшинида хизмат қиларди ва ўша вақтда ўзининг “Болалик” номли биринчи асарини ёзганди. Бир неча муддатдан кейин Толстой ҳарбий хизматни тарк этади ва фақат мутолаа этиш ҳамда ёзувчилик билан шуғулланади. У кўплаб машҳур асарлар ёзган. “Уруш ва тинчлик”, “Казаклар”, “Ҳожи Мурод” шулар жумласидандир. Буюк ёзувчи Лев Толстой 1910 йилда вафот этган.
Бугунги кундан 26 йил олдин, милодий 1991 йилнинг 9-сентябрида Тожикистон мустақилликка эришади. Тожикистон милоддан олдинги олтинчи асрда Эрон Ахамонийлари сулоласи ҳукумати териториясининг бир бўлаги ҳисобланарди. Милодий 9-асрда ушбу юрт мусулмонлар томонидан фатҳ этилади. Чор Россияси эса 19 асрдан бошлаб ушбу ҳудудларни ишғол этади. 1917 йилда бўлган Шўролар Инқилобидан кейин Тожикистон Шўролар Иттифоқига қўшилади. Саксонинчи йилларда юзага келган сиёсий ўзгаришлардан кейин Тожикистон мустақилликка эришади. Сўнгра сиёсий ва диний ихтилофлар натижасида ушбу республикада ички уруш бошланади. БМТ ва айрим қўшни мамлакатларнинг дахолат ва ёрдамлари боис Тожикистонда 1997 йилда давлат ва мухолифатчи кучлар ўртасида тинчлик шартномаси имзоланади. Ўрта Осиёда жойлашган Тожикистон республикасининг масоҳати 143 минг квадрат километрни ташкил этади. Мазкур юрт Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Афғонистон билан чегарадошдир.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.