Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев Остонада.
- Ўзбекистон президенти Қирғизистонга ташрифини якунлади.
- Ўзбекистон Қирғизистонда Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида иштирок этади.
- Мирзиёев Қирғизистон ҳудудида автомобиллар йиғиш йўлга қўйишни таклиф қилган.
- Шавкат Мирзиёев андижонлик қирғиз бахшига Malibu ва уй совға қилди.
- Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланди.
- Ўзбекистон Мудофаа вазири ва Ички Ишлар вазири ӯзгарди.
- Ўзбекистоннинг Зомин тумани масжидида аёллар тўсиқларсиз намоз ўқийди.
- Ӯзбек палови Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
- Спорт хабарлари.
Энди энг муҳиммавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига келди. Давлат раҳбарини Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди. Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида ҳамда "EXPO-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, Президентнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Xxxxxxxxxxxxxx
Ӯтган ҳафта давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига ташрифини якунлади. Ўзбекистон президентининг Бишкекка ташрифи 5 сентябрь куни бошланган эди. Ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев қўшни давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев билан учрашув ўтказди.
Кун.ўз сайтига кўра, икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Мирзиёев сафаридан кейин, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара ўтказув пункти очилган. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар қилди. Хабарда айтилишича, очилиш маросимида чегаранинг ҳар икки томонига бир неча минг киши йиғилган.
Ххххххххххххххххххххх
Алмазбек Атамбаев ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари учрашув давомида Қирғизистонда янги ГЭСлар қуриш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Биз бу масала бўйича келишиб олдик. Алмазбек Шаршенович Ўзбекистон иштирокисиз бирорта ҳам ГЭС қурилмаслигига ишонтирди", — деди Ўзбекистон раҳбари.
Шавкат Мирзиёв, шунингдек, Қирғизистонда Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида ҳам фаол иштирок этишини таъкидлади.
"У бизга керак. Агар биз ҳамма ишни тўғри қилсак бу иккала давлатга ҳам фойдали бўлади", — деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, олдин Ўзбекистон Қирғизистонда янги ГЭСлар қурилишига мутлақ қарши эди.
Ххххххххххххххххххххххх
Мирзиёев Қирғизистон ҳудудида автомобиллар йиғиш йўлга қўйишни таклиф қилган.
Қирғизистон ва Ўзбекистон турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликларини кучайтиришга қизиқишмоқда.
Бу ҳақда Тошкентдаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.
Ххххххххххххххххх
Шавкат Мирзиёев «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади
Фармонга кўра 2017 йилнинг 05 сентябридан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товарлар, меҳнатлар ва хизматлар импорти, фойдани репатриация қилиш, кредитларни сўндириш, сафар харажатларини тўлаш ва бошқа савдога оид бўлмаган ўтказмалар) бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари — резидентлари тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани эркин сотиш ва харид қилишлари мумкин. Бунда ўрнатилган қоидага кўра, сотиб олинган маблағлар халқаро тўлов карталарига ўтказиб берилади ва ундан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, лекин хориждан истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорларга валютани жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда харид қилишга рухсат берилади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хусусий тадбиркорлар, шунингдек, хорижий валютада даромадга эга бўлган фермер хўжаликларига ўзларининг банкдаги ҳисоб варағидан нақд валюта ечиб олишига рухсат берилади.
Ххххххххххххххххххххх
Ӯтган ҳафта Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев лавозимини тарк этди. Эндиликда бу вазирликни собиқ Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов бошқаради. Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, генерал-полковник Қобул Бердиев энди Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академиясига раҳбарлик қилади.
Шунингдек Ўзбекистон ИИВ вазири ҳам ўзгарди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбари лавозимида Абдусалом Азизовни алмаштирди. Азизов 2017 йил январида ички ишлар вазири этиб тайинланган эди.
Хххххххххххххххххххх
Эндиги хабарларимиз спорт мухлислари диққатига:
Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилди.
“Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади”, — дейилган ЎФФ расмий хабарида.
Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси миллий жамоани тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган, доимий равишда далда бериб турган — миллий терма жамоа мухлисларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилган.
Ххххххххххххххххххх
Ўзбекистон футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди
Ўзбекистонлик спортчилар 5 сентябрь куни 2018 йилда Россияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди.
5 сентябрь куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон ва Жанубий Корея футбол термаларининг ўйини 0:0 ҳисобида якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига Осиё бўйича саралаш босқичининг “А”гуруҳида иштирок этди. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун мазкур гуруҳда камида 3-ўринни эгаллаши лозим эди. Бироқ саралаш босқичида 13 очко билан Ўзбекистон охирги ўринларда қолди.
Эрон 22 очко, Жанубий Корея 15 очко билан Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.