сентябр 14, 2017 13:09 Asia/Tashkent
  • Маънавий соғломлик

Қувонч ва хурсандчилик инсон дарк этадиган ҳиссий ё зеҳний бир ҳолатдир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Шоду хуррамлик ва хурсандчилик маънавий соғломликнинг муҳим жиҳатларидан бўлиб ҳаётни давом этиш учун инсонга энг яхши ва муносиб йўл-йуриқларни тавсия этади. Чунки хурсандчилик депрессияга урганиш , идрок этиш ва ижтимоий муносабатларга ижобий таъсир етказади. Ва умрнинг узунлиги, ҳамда ижодкорликни кенгайтиришда ҳам таъсирчан рол ўйнайди.

Маънавий соғломликдан баҳраманд бўлган шахс кўпроқ ички хурсандчилик ва қувончга эга бўлади ва ҳаётга умид қилиш кўрсатгичи бундай саломатликдан баҳраманд бўлмаган шахсларга қараганда юқорий поғоналарда қарор олади.

Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда, инсоннинг соғломлигига ишора этиб шуни зикр этдикки инсон руҳий ва жисмоний икки жиҳат билан турли истеъдод ва қобилиятларга эга бўлади. Қобилият ва истеъдодлар, агар муносиб ва мувозанатли равишда ривож-равнақ топса, инсонга ҳақиқий камолот ва саодатга эришишини армуғон келтиради.

Инсон соғломлигига катта таъсир етказадиган омиллардан бири қувонч ва хурсандчилик ҳисобланади.

Қувонч ва хурсандчилик инсон дарк этадиган ҳиссий ё зеҳний бир ҳолатдир.

Тиббиёт илмининг мутахассислари нуқтаи назарига кўра яхши сўзлар билан тарғиб-ташвиқ этиш ёки меҳр-муҳаббат билан муносибат қилиш каби ҳаяжонли ҳолатлар ижро этилган вақтда , асаб системалари автоматик тарзда фаъол бўлишади ва юракнинг уриши тезроқ бўлади. Қондаги “адриналин” деб аталган модда секрецияга учрайдиким инсон қувончланишига қўшимча куч-қудратга эга бўлишини сезади. Бундай ҳолатда мубҳам ва оғир ҳис-туйғулар, бош оғриқлари, чексиз хаёлотларга берилиб кетиш, дангасалик ва хавотирланишлар ва бошқа бунга ўхшаш муаммолар ўртадан йўқ бўлади.

    Аллоҳ таоло Қуръони каримда чиройли тавсифлар билан иймон аҳли хурсандчилигининг тури ва шаклини аниқлаб Юнус сурасининг 58-чи ояти каримасида Худонинг Пайғамбарига хитоб айлаб шундай марҳамат этади: “

Сен:«Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт. (Бир умматга икки дунё бахтига эриштирувчи илоҳий китоб берилиши ўша миллатга Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидир. Бу миллат ушбу оятга амал қилиб, қанча хурсанд бўлса, арзийди. Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати бўлмиш Қуръони Каримга иймон келтириб, уни ўзига дастур қилиб олган зотлар ўша энг улуғ фазл ва раҳматга эришган кишилар сифатида қанчалик хурсанд бўлсалар, шунчалик оз. Қуръонга эришиш дунёдаги бошқа ҳамма нарсаларни жамлаб, ўшаларга эга бўлишдан кўра яхшироқдир.)

 

 Маънавий соғликдан баҳраманд бўлган шахс кўпроқ ички хурсандчилик ва қувончга эга бўлади ва ҳаётга бўлган унинг ишончи бундай саломатлик шаклидан баҳра олмаган кишиларга қиёслаганда юксалроқ бўлади.

Ҳақиқатан ҳам юракда иймоннинг вужудга келиши барча тушкунликлар ва хавотирланишларнинг инқироз топиши маъносидадир. Чунки муъмин ва эътиқодли инсоннинг амали ва қараши Парвардигорга қаратилган.

Унинг хурсандчилиги ўзоқ кулиш билан чегараланиб қолмайди, балки Парвардигорнинг ризолиги йўлида ва мақсадга мувофиқ бўлади.

Меҳр-муҳаббат кўрсатиш ва кечиримли бўлиш унинг борлигининг хусусияти ҳисобланади. Худо розилигини қўлга киритиш учун мўмин-мусулмонларни хурсанд қилишга сайъ-ҳаракат қилади. Унинг маънавий соғломлиги, унинг қўлга киритган ишончининг самарасидир. Ана шу эътиқод сояси остида осойишталик, хавфсизлик умид, ишонч, қувонч ва хурсандчилик каби энг муҳим психологик ва ҳиссий эҳтиёжлари таъминланади.

 Ислом устувор бир мактаб унвонида соғломликни сақлаш  учун махсус аҳамият қаратади. Шунинг учун исломий суннат ва фиқҳ бўйича кўплаб кўрсатмалар мавжуд.

 Бу муқаддас динда мўмин-мусулмонларни хурсанд қилиш шу даражада муҳим ҳисобланадиким. Ҳатто бошқалар чеҳрасига қараб табассум қилиш учун катта ажр мукофот ваъда беради.

Психология соҳасининг тадқиқотчилари томонидан тақдим этилган натижаларни  таҳлил этиш шуни курсатадиким табассум қиладиган инсонлар ўзоқ умр ва саломатликка эриша олган шахслар қаторида жой олишган. Ва бу нарса Расули Акрам (с) ўз издошларига тавсия берган нарсадирким шундай марҳамат қиладилар: “Биродаринг чеҳрасига қилган сенинг табассуминг садақадир. “

Ул ҳазрат ўзлари халққа мислсиз меҳр-муҳаббат иноят, лутф тенгсиз самимийлик ва сафога эга бўлишлари сабабли Аллоҳнинг лутфу иноятига қарор олишади. Аллоҳ табиий шўхлик ва хурсандчиликни мусулмонларнинг сифати деб билиб мумин шахс хурсанд ва шўх бўлади деб марҳамат қилади.