сентябр 17, 2017 12:52 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев   давлат ташрифи билан Тошкентга  келди.
  2. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди.
  3. Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади.
  4. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Бангладеш элчиси роҳингя мусулмонлари масаласини муҳокама қилдилар.
  5. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизими тубдан ислоҳ қилиниши кутилмоқда.
  6. Ўзбекистонга олиб кириладиган шакарга божхона тўлови бекор қилинди.
  7. Ўзбекистон роҳингя мусулмонларига гуманитар ёрдам кўрсатади.
  8. Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг гипермаркетлар тармоғи ўз иш фаолиятини бошлаши мумкин.
  9. ӮФФ нинг раиси ӯзгарди.

 

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз: 

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга учиб келди.

 

Кун.ўз сайтига кўра,   Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.  

Кўксаройдаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигининг турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Қўшма баёнотни имзоладилар. Давлат чегаралари ўтказиш пунктлари ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида сувга оид муносабатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг баъзи масалалари тўғрисида битим, Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида битимлар, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан "Қазақстан темир жоли" Миллий компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битимга имзо чекилди.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевни икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон раҳбари ушбу юксак мукофотни тантанали равишда топширди. Нурсултон Назарбоев ушбу мукофот ва ҳурмат-эътибор учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорчилик билдирди.

Ххххххххххххххххх

 15  сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маъсуд Маннанни қабул қилди.

Кун. ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 12 сентябрдаги Мьянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифи кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.

Хххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзоланган. Ҳужжат шакарнинг маҳаллий нархлари ўсишининг олдини олишга қаратилган.

15 сентябрдан бошлаб шакарқамиш ёки қандлавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий жиҳатдан тоза сахароза учун импорт божхона божининг ноль даражаси киритилди.

Давлат раҳбари Давлат божхона қўмитасига импорт қилинаётган ижтимоий аҳамиятга молик товарларни ўз вақтида ва тўсиқсиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш вазифасини топширди.

Хххххххххххххххххх

Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси нормаларини амалий рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия ҳамда давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Шу билан бир қаторда, Комиссияга давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш жадвалини тасдиқлаш вазифалари юклатилди, унга асосан 100 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди.

Ххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон роҳингя мусулмонларига гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Мьянмадаги вазият, айниқса ушбу мамлакатда мусулмон озчиликни ташкил этувчи роҳингяларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни ташвиш билан қарши олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг сешанба куни эълон қилинган баёнотида хабар қилинган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва БМТ Низомида белгилаб қўйилган тамойиллар, шунингдек Ислом ҳамкорлик ташкилоти мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, ирқи, тери ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллати ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, бирор табақага мансублиги ёки жамиятдаги ўрнидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари сўзсиз таъминланишини ёқлаб чиқади», — дейилган баёнотда.

«Шу муносабат билан биз Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни қўллашга чақирамиз», — дея қайд этилади хабарномада.

Хххххххххххххххххххх

Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот сайлов конференциясида янги президентни сайлаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби вице президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлиги учун ягона номзод сифатида кўрсатилди.

Конференция иштирокчилари бир овоздан бу номзодни қўллаб қувватлашди. Шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Раиси ўринбосари ва "Пахтакор" клуби вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Ахмаджонов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти сифатида эълон қилинди.

 

Ёрлиқ