август 14, 2016 08:57 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 24- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 14-чи кунидир.

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 24- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил зилқаъда ойининг 11-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 14-чи кунидир.

 

Бундан 1289 йил илгари ҳижрий-қамарий 148 -чи йил зилқаъда ойининг  11-чисида:

Ислом динининг буюк Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок аҳли байтлари алайҳимсаломлар жумласидан бўлган ва саккизинчи Имом Али Бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссалом ҳазратлари Мадина шаҳрида таваллуд топди. Имом Ризо алайҳиссалом бузургвор отаси Имом Мусо Козим алайҳиссалом шаҳодатга етганидан кейин ҳижрий-қамарий 183 йилда исломий жамиятни ҳидоят этиш масъулиятини ўз зиммасига олди.  Ул ҳазрат ўз асрида ислом дунёсининг энг машҳур шахсиятларидан эди. Шунинг учун Аббосийлар халифаси Маъмун ўз мақеини мустаҳкамлаш ва ислом дунёсида Имом Ризо алайҳиссаломнинг обрў-эътиборини пайсайтириш учун ул ҳазратни зоҳиран ўзининг валиаҳди этиб тайинлади.  Маъмуннинг мақсади Имом Ризо алайҳиссаломни ўз назорати остига олиш эди. Шунинг учун Имомни уша вақтдаги Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Марвдаги хилофат қароргоҳига чақирди. Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратлари мажбур бўлиб ушбу таклифни қабул қилди. Агарчи Имом Ризо алайҳиссалом Маъмун ҳукуматининг назорати ва босими остида қарор олган бўлсада, аммо бу шароитга қарамасдан ул ҳазрат барча мусулмонлар, жумладан Хуросон минтақасидаги халққа катта таъсир етказди ва халқни Расули Акрам (с)  хонадони ва ул ҳазратнинг аҳли байттлари алайҳим саломларнинг ҳақиқатларидан огоҳлантирди. Имом Ризо алайҳи салом нафақат инсоний ва маънавий, тақво, зоҳидлик ва нафс шарофати сифатларига эга эди, балки турли динлар ва мазҳабларнинг уламолари билан баҳс-мунозара қилишда ҳам исломий маърифат ва илмларда катта билимга эга эканлигини исботлади.  Шу сабабдан Имом Ризо алайҳисаломнинг нуфуз топиши ва меҳр-муҳаббатга эга бўлишини ўз ҳукумати учун зарар деб билган Маъмун ул ҳазратни ҳижрий-қамарий 203 йилда шаҳодатга етказди. Имом Ризо алайҳиссаломдан қийматли панд-насиҳат сўзлари боқий қолган.

Имом Ризо алайҳиссаломнинг таваллуд топган муносибати билан барчангизни табриклаган ҳолда, сиз азизларнинг эътиборингизни ул ҳазратнинг эзгў амал ва эзгў ахлоқ ҳақида баён этган сўзларига қаратмоқчимиз. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: "Қиёмат кунида  дунёда эзгў ахлоқ ва ўз оиласига нисбатан яхши муомалада бўлган шахс менга яқин бўлади." 

 

Бундан 1101 йил олдин ҳижрий қамарий 336 йил олдин зилқаъда ойнинг 11-чисида:

Мусулмон халқининг буюк фақеҳшуноси ва донишманди Шайх Муфид тахаллуси  билан танилган Муҳаммад Бин Муҳаммад Бағдод шаҳрида таваллуд топди. У иймон ва илм аҳлидан бўлган оилада тарбия олди ва муқаддимавий илмларни ўз оиласида ва кейинчалик ўз асрининг буюк устодларининг олдида олди. Ва ислом дунёсида буюк мутакаллим ва фақеҳшунос бўлди. Шайх Муфиднинг маданий ва фикрий ҳаракатлари жумласидан турли мазҳабларнинг донишмандлари ва фақеҳшунослари билан баҳс-мунозара этиши эди. Шу тартиб билан у фиқҳ ва калом илмларида баҳс-мунозара этиш ва далиллар келтиришни мусулмонлар ўртасида ривожлантирди. Ҳамда халқ ўртасидан хурофот ва мубҳам бўлган фикрларни ўртадан бартараф этди. Ва уларнинг ислом динининг ҳақиқати билан ошно этди.  Исломий илмлар донишмандларининг аксарияти Шайх Муфиднинг дарсларидан баҳраманд бўлишди. Улардан Шайх Тусий, Сайид Муртазо ва Сайид Ризони тилга олиш мумкин. Шайх Муфид кўп асарларни ёзиб мерос қолдирганким, уларнинг сони 200 жилддан ортиқдир. Бу асарлар ўртасидан исломий илмларда муҳим китоблар бўлмиш  "Ал-Иршод", "Ал-Аркон" ва "Усулул-Фиқҳ" китобларига ишора этиш мумкин.       

 

Бундан 71  йил олдин шу куни, милодий 1945 йил 14 августда Япония Иккинчи Жаҳон Урушида Иттифоқчиларга таслим бўлди. Шу тариқа 1939 йилда фашистик Германиянинг Полшага қарши ҳужуми билан бошланган жанг Японияда ўз якунига етди. Япония ва АҚШ 1941 йилдан бир-бирига қарши шиддатли жанг олиб бордилар. Аммо бу жанг АҚШ томонидан Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига 200 мингга яқин кишининг ҳалокатига сабаб бўлган атом бомбаси ташланиши билан тугади. Ниҳоят, Япониянинг таслим бўлиши билан Иккинчи Жаҳон Уруши тугади. 

     

 

 

Ёрлиқ