Муҳаррам ойи шаҳодат ва фидокорлик ойи
Асрлар оша Имом Ҳусейн бин Али (а)-нинг номи юракларда тавсиф этиб бўлмайдиган бир ҳаяжонни вужудга келтиради ва дунёнинг эркинсеварларини ҳамдилликка чорлайди, чунки Имом Ҳусейн алайҳи саломнинг ҳаракати ҳар бир замон ва маконда ҳақиқатсевар инсонларнинг орзусида бўлган бир ҳаракатдир.
Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг муқаддас наҳзатининг барча босқичларида зулмга қарши кўраш олиб бориш, адолатни талаб этиш ва худосеварликнинг асосий мавқеини эгаллаб келган. Бу қиём маънавий камолотнинг зуҳур топиши, маърифат, иймон ва фидокорлик пок жилваларининг юксак андешаларидан далолат беради.
Ҳижрий-қамарий 1439 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида қарор олганмиз. Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойидир ва араблар бу ойни ислом зуҳур топишидан олдин ҳам муҳтарам, азиз ҳамда ушбу ойда уруш ва қон тукишни ҳаром деб билишган. Муҳаррам ойида урушни ҳаром деб билиш араблар орасида узоқ вақт давом этган урушларни охирга етказишнинг йўлларидан бири осойишталик ва тинчликка даъват этишнинг бир воситаси эди. Жоҳилият асрида бу анъана ўз мавқеида қолган эди. Ислом зуҳур топишида ҳам ушбу иллоҳий дин бу анъана ва расм-русумларни қабул қилди ва барча мусалмонлар учун бир қонун унвонида қарор берди.
Аммо ҳижрий-қамарий 61 йилда Бани Уммавиянинг жоҳил ва мустабид ҳокимлари муҳаррам ойида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам хонадонининг ҳурматини бажо келтиришмади ва Карбало сарзаминида ислом дини суюкли Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навералари Ҳусейн бин Али алайҳиссалом, унинг фарзандлари ва ёронларини шаҳодатга етказишди. Бу ҳодисадан сўнг муҳаррам ойи Имом Ҳусейн бин Али алайҳиссаломнинг номи билан боғланиб қолди. Ва ислом пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам динининг қадриятларини қайта тиклаш ҳамда ёмонликдан қайтариш ва яхшилликка ундаш учун қиём қилган инсонларнинг жасоратлари ва фидокорликларининг намунасига айланди. Ҳижрий-қамарий 61 йилнинг муҳаррам ойининг унинчисида тарих шундай бир ҳодисанинг гувоҳига айландиким, фақат макон ва замоннинг саҳифаларида боқий қолмасдан, балки замон ўтиши билан тарихий ва географик чегаралардан ўтиб барча асрлар учун тасирчан тасир етказадиган ва илҳом бағишловчи бир ҳодисага айланди.
Ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойида вужудга келган Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ҳаракати жараёнига бир назар ташланса, шундай бир ҳақиқат ошкор бўладиким, ушбу ҳаракатда Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг энг асосий андешаси ва мақсади иллоҳий таклиф ва топшириққа қараб амал қилиш эди. Ўз ифтихорини Худога бандалик қилиш деб биладиган ҳар бир инсон иллоҳий вазифасини бажариш ва Худони хурсанд қилишдан бошқа нарса ҳақида ўйламайди. Имом Ҳусейн алайҳиссаломни ўз замонида вужудга келган тартибсизлик ва адолатсизликларга қарши қиём қилишга ундаган нарса бу ислом динининг асил меъерларидан Бани Уммия ҳукуматининг йўлдан чалғиниши ва унинг оқибатида жамиятнинг йўлдан адашиб қолгани эди. Бу Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам риҳлат этганларидан кейин 50 йил давомида аста-секинлик билан шаклланган аччиқ бир ҳақиқат эди.
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг васиятларини эсдан чиқариш ва ул ҳазрат аҳли байтлари алайҳиссаломларнинг яккаланиб қолишлари, исломий жамиятда маънавиятнинг инқирозга учраши, қудрат эгаларининг мол-мулк ва бойлик йиғишлари ҳамда йўлдан чалғиниш ва бидъатларнинг ривож-равнақ топиши жамиятнинг жоҳилиятга қайтишлари заминасини яратган омиллардан эди. Уша замонда жамиятнинг йўлдан адашиб қолгани шу даражага етдиким, ислом умматининг тақдири Язиддек бузуқ ҳокимнинг қулига тушди ва мусалмонларнинг ҳурмат-иззати шиддат билан зарарланди. Бир замон Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг раҳбарлигини ўз бошидан ўтказган ва тажриба этган бир жамият энди Язид каби йўлдан адашиб қолган ҳокимнинг қудрат бошига келиши шоҳидига айланган эди. Язид ислом усулини назар-писанд қилмади ва бузуқлик ишлари билан машғул эди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом бир томондан ўзининг ноҳақ бўлган манфаатларини уйлайдиган ва ушбу манфаатларни таъминлаш учун динни бузиш ва халққа зулмни раво кўрадиган бир ҳукумат билан юзмаюз бўлган эди. Бошқа томондан эса Имом Ҳусейн алайҳиссалом исломий жамиятда заифлик, сустлик ва бушлик руҳияси ривожлангани ва ислом умматида масъулиятсиз ва иродасиз шахсларнинг вужудга келишини мушоҳада этарди. Агарчи улар ҳақиқатни аниқлаб бера олсаларда, аммо ўзларининг манфаатларини муҳофазат этиш ва дунёнинг ҳою-ҳавасларига берилиб кетган эдилар.
Язид ўз қудратини мустаҳкамлаш учун қандай бўлмасин Имом Ҳусейн алайҳиссаломдан байъат олишни истарди. Байъат қилиш, пайғамбар ҳақиқий халифасининг дастурларига буйсуниш ва унинг ишларини бажо келтиришда фидокорлик кўрсатиш маъносида эди. Язид каби шахс билан бундай байъат қилиш ҳатто зоҳирий шаклда ва хатарларни бартараф этиш мақсадида ҳам бўлса, Язиднинг фасодлиги қонуний бўлишига имзо қуйиш маъносида эди. Бу байъат бегуноҳ халқни қатл этишда ҳамкорлик қилиш учун ваъда бериш ва ислом динининг обрў-эътиборига путур етказиш эди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом учун бундай байъат қилишнинг имкони йўқ эди. Шунинг учун Язид Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўринларига ўтириш, ўзини ислом оламининг пешвоси ва мусалмонларнинг сиёсий ва диний раҳбари деб танишитиришни хоҳлаганида, Имом алайҳиссалом бундай байъат қилишдан қул тортди. Ҳақиқатан ҳам ул ҳазрат устувор тўриш ва Язид ҳукумати шаръий эмаслигини эълон қилишдан бошқа чоралари йўқ эди.