Эрон кичик кӯллари билан танишамиз
Бужоқ Киёшаҳр кичик кӯли Хазар денгизидаги балиқларнинг тухум қӯйишлари учун муносиб шароитларни муҳайё этган. Шунингдек сувда сузувчи қушларнинг қишлаши учун ҳам Бужоқ Киёшаҳр кичик кӯли муносиб маконга айланган.
Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади.
Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади. Балиқларнинг 20 минг турларининг 40 фоизи кичик кӯлларнинг чучук сувида яшайдилар.
Сув -ботқоқ худудлари турли тумандир. Булар кўллар, ботқоқликлар, коралл рифлари, торфли ерлар, ҳавзалар, барча сув -ботқоқ худудларининг асосий хусусияти шундаки, асосий компонентлар: тупроқ, сув, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг комплекс боғлиқлиги, турли вазифаларни бажариши ва улардан инсоният асрлар давомида фойдаланиб келган. Сув -ботқоқ худудларининг кўплаб бажарадиган вазифаларидан баъзи бирлари: сув тошқинларини ушлаб қолиши,тупроқ сувларини тўлдириши, пўртанадан ҳимоялаш ва соҳил бўйларини бир маромда ушлаб туриш, климат ўзгаришини енгиллаштириш, чўкма ва озуқа моддаларини тўплаш, сувни тозалаш,биологик турларни сақлаш.
Ҳозирги кунда сув -ботқоқ худудлари экосистемасининг инсоният учун аҳамияти ошиб бормоқда. Сув -ботқоқ худудлари бутунжаҳон куни – комплекс экосистемалар ва унда яшовчи камёб турдаги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг йўқолиб кетишининг олдини олишда ёрдам беради. Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади.
Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.
Бужоқ Киёшаҳр кичик кӯли Гелон вилояти кӯлларидан бири бӯлиб, Анзалий портининг 40 километр яқинида жойлашган. Бужоқ Киёшаҳр кичик кӯли ҳудуди 500 гектарни ташкил этиб, у денгиз сатҳидан 25 метр пастроқ ӯрнашган. Бу кичик кӯл шимолий қисмидан Хазар денгизига қуйилади.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Бужоқ Киёшаҳр кичик кӯли Хазар денгизидаги балиқларнинг тухум қӯйишлари учун муносиб шароитларни муҳайё этган. Шунингдек сувда сузувчи қушларнинг қишлаши учун ҳам Бужоқ Киёшаҳр кичик кӯли муносиб маконга айланган.
Бужоқ Киёшаҳр кичик кӯли суви чучук бӯлиб, унинг чуқурлиги камсув жойида 130 сантиметр ва чуқур жойида 4 метргача етиб боради.
Кичик кӯллар ҳаётининг ривожланишига сувда сузувчилар ҳам яхши намуна бӯла олади. Лайлак, турна, пиликан ва шунга ӯхшаш қушлар, шунингдек ӯрдаклар ҳаёти ҳам кичик кӯлларга қаттиқ боғлиқ. Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади.
Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади. Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади.
Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.
Азиз тингловчилар! Эртага ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) пок набиралари ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а) шаҳодат топган сана. Барчаларингизга бу қайғули муносабат билан тасаллият изҳор этамиз.