Илмий янгиликлар сари
Денгиз маҳсулотлари ва баллиқнинг гўшти бошқа гўштларнинг ўртасида энг зарарсиз гўшлардан ҳисобланади. Денгиз маҳсулотлари гўшти В, А, Д витаминлар, ҳамда калций фосфор ва бир оз темирга эгадир. Шур денгизларда яшайдиган балиқлар кўп миқдор йод моддасига эга бўлишади. Эслатиб ўтамизки денгиз маҳсулотлари жуда оз натрий моддасига эгадир ва шунинг учун уни тузни кам истеъмол этадиган шахсларга тавсия этилади.
Яқинда эронлик мутахассислар томонидан денгиз бодринги воситасида саратон касаллигига қарши дри ихтиро этишга ноил бӯлишди. Аслида у бир сув жонивори бӯлиб, Осиё мамлакатларида ундан махсус овқат тайёрлаш мумкин. Шунингдек бу сув жониворидан анъанавий тиббиётда ҳам кенг равишда қӯлланилади.
Денгиз маҳсулотлари ва баллиқнинг гўшти бошқа гўштларнинг ўртасида энг зарарсиз гўшлардан ҳисобланади. Денгиз маҳсулотлари гўшти В, А, Д витаминлар, ҳамда калций фосфор ва бир оз темирга эгадир. Шур денгизларда яшайдиган балиқлар кўп миқдор йод моддасига эга бўлишади. Эслатиб ўтамизки денгиз маҳсулотлари жуда оз натрий моддасига эгадир ва шунинг учун уни тузни кам истеъмол этадиган шахсларга тавсия этилади.
Балиқнинг чарвиси Амиго- 3-нинг тўйинмаган ёғ кислоталаридан иборат бўлиб, юрак ва қон томир касалликларига фойдалидир.
Шунингдек, денгиз озиқ-овқат маҳсулотлари юқори протеин, оз чарви, оз холестерин, туз ва витаминлардан бойдир.
Анъанавий тиббиёт нуқтаи назаридан балиқ ҳул ва совуқ мизожга эгадир. Океан ва шур сувда яшайдиган балиқлар озроқ ҳул ва совуқ мизожга эга бўлишади.Энг яхши ва идеалли балиқлар ичимли сувларда яшайди. Бундай балиқлар мўътадил мизожга эга бўлган балиқлар ҳисобланишади.
Анъанавий тиббиётда балиқнинг зарарларини бартараф этиш учун баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан истеъмол этиш тавсия этилади. Шу билан бирга баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан балиқни истеъмол этиш тавсия этилмайди.
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари организмда тез ҳазм бўладиган, семизтирадиган, оналар сутларини кўпайтирадиган маҳсулот ҳисобланади.Балиқни истеъмол этиш ўпка касаллиги, жигарнинг заифланиши ва ичакнинг бир бирига товланишига таъсирчан фойда келтиради. Анъанавий нуқтаи назаридан денгиз маҳсулотларини истеъмол этишдан кейин сув ичиш тавсия берилмайди.Денгиз маҳсулотларини пешин таомида истеъмол этиш яхшидир. Шуниндек иссиқ мизожга эга бўлган шахслар балиқни кечки овқат вақтида истеъмол этишдан ўзларини тийишлари лозим.
Денгиз маҳсулотлари соғлом тишлар ва милкни шаклланишига ёрдам беради, юз рангини тиниқлашишида хамда сочларни соғлом ўсишида фойда беради ва бактериал инфекцияларга қарши муносиб хизмат қилади. Шунингдек, юрак хуружини олдини олишда мухим ахамиятга эга бўлиб, қондаги холостерин миқдорини маромида сақлашда таъсири каттадир. Унинг организмга крахмал ва ёғларни парчалашда ёрдам бериб куч-қувват бағшлаш хусусияти ҳам мавжуддир. Иккинчи томондан эса ақлий фаолият учун яхши таъсир қилади. Агар денгиз маҳсулотлар таркибидаги витамин Д ва бошқа минераллар керакли миқдорда истеъмол қилинмаса рахит (суяк мортлиги), тиш ва милк хамда қалқонсимон безлар касалликлари каби касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om
Денгиз маҳсулотлари таркибидаги ёғ кислоталарининг асосий фойдаларидан бири, организмга қувват ишлаб чиқаришида ҳисса қўшишидир. Ушбу ёғ кислоталари организмда кислород молекулаларига ёпишиб олиб электронларни ўтказиб беради ва организмда кимёвий киришувлар содир бўлишида керакли қувват билан таъминлайди.
Шунинг учун ҳам денгиз маҳсулотлари ёғига бўлган таомларни тановвул қилиш чарчоқни енгишда ёрдам беради ва ақлий хамда жисмоний қобилиятни оширади.Омега-3 инсоннинг қувват даражасини оширгани каби унинг диққатини жамлаш учун керакли кучини ҳам оширади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, денгиз маҳсулотларидаги омега – 3 ёғ кислоталари инсон соғлиғида мухим ўрин эгаллайди, шунинг учун ҳам ушбу ёғ “хаёт учун зарурий ёғ кислоталари” деб номланади.
Исботланишича, балиқ ёғини етарли миқдорда истеъмол қилиш тушкунлик кайфияти, шизофрения келиб чиқиш хавфини камайтиради ва Алцгеймер(бош мия касаллиги бўлиб, хотира фаолиятини бузилиши натижада инсон хотирасини йўқотади ) касаллигини олдини олувчи муносиб восита хисобланади. Масалан, оғир тушкунлик даврини бошдан кечираётган кишиларда муолажа олиб бориш жараёнида 12 хафта мобайнида кунига 1 граммдан омега-3 истеъмол қилишганида – безовталаниш, салбий кайфият, рухий тушкунлик каби касаллик белгиларининг умуман йўқолиб бориши кузатилди.