Илмий янгиликлар сари
Маълумки, тишлар овқатни узиб олиш, чайнаш ва тутиб туриш учун хизмат қилади. Уларнинг соғломлиги инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга. Тиш фақат овқатни майдалаб, ошқозонбоп қилиб берадиган орган эмас, инсоннинг кўрки, гўзаллиги ҳам. Садафдек тишлар оғзимизда ярақлаб турса, қандай чиройли ва яхши. Соғлом ва кўркам тиш инсон ҳуснига ҳусн қўшади. Шунинг учун инсон кексайган чоғида ҳам тишлари соппа-соғ бўлишини истаса, тишларини болалигидан эҳтиёт қилишлари зарур.Чиндан ҳам овқат яхши чайна
Эндиликда олимлар томонидан асаби олинган тишларга қон томирларини ӯрнатиш усули ихтиро этилди. Бу усул ёрдамида тиш асабини олиш нохуш оқибатларини олдини олиш имкони муҳайё этилади.
Маълумки, тишлар овқатни узиб олиш, чайнаш ва тутиб туриш учун хизмат қилади. Уларнинг соғломлиги инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга. Тиш фақат овқатни майдалаб, ошқозонбоп қилиб берадиган орган эмас, инсоннинг кўрки, гўзаллиги ҳам. Садафдек тишлар оғзимизда ярақлаб турса, қандай чиройли ва яхши. Соғлом ва кўркам тиш инсон ҳуснига ҳусн қўшади. Шунинг учун инсон кексайган чоғида ҳам тишлари соппа-соғ бўлишини истаса, тишларини болалигидан эҳтиёт қилишлари зарур.Чиндан ҳам овқат яхши чайналса, у тез ва осон ҳазм бўлади.
Бироқ бунинг учун тишлар соғлом ва мустаҳкам бўлмоғи лозим. Чайнаш ҳаракати чайнов мушакларининг қисқариши ҳамда лаб, лунж ва тил мушаклари иштирокида рўй бериб, овқатни иккала томонда чайнаш керак. Одамда ҳар қайси жағда 16 тадан жами 32 та доимий тиш бўлиб, улар уч турга бўлиниб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Олдинда саккизта ўткир курак тишлар инсонга ҳусн бериб туради. Нутқ товушларини аниқ талаффуз этишда муҳим рол ўйнайди. Улар тушиб кетса, нутқ ноаниқ ва ғўлдираб эшитилади. Тишнинг йўқлиги кўпинча кишининг ташқи қиёфасига ҳам таъсир этади (юз ифодаси ўзгариб, лаб ва лунжлар ичга ботиб туради, юз қаримсиқ кўринади). Улардан кейин тўртта қаттиқ қозиқ тиш бўлиб, инсонга бирорта қаттиқ ёки ёпишқоқ нарсани тишлаб, узиб олишга ёрдам беради.
Қозиқ тишлардан кейин жойлашган саккизта кичкина ва ўн иккита катта илдизли тишларнинг вазифаси эса овқатни эзишдан иборат. Тишлар организмдаги энг қаттиқ жисм бўлиб, улар устига қопланган эмалнинг қаттиқлиги фил суягидан қолишмас экан. Олимларнинг таъкидлашича, ҳомиладорлик вақтида ўсиб бораётган ҳомила она организмидан ҳамма моддаларни, шу жумладан, соғлом тиш учун зарур бўлган калций, фосфор, фтор кабиларни олади. Ҳомила уч ойлик бўлганида ҳамма аъзолари таркиб топиб тиш куртаклари шакллана бошлайди. Она организми ҳомила учун ташқи муҳит ҳисобланиб, ундаги ҳар хил ўзгаришлар ҳомилага ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунинг учун бўлажак она ўз вақтида аёллар консулғтациясига бориши ва стоматолог шифокор кўригидан ўтиши шарт. Ҳомиладор аёл витамин, оқсил, минерал моддаларга, микро ва макро элементларга бой бўлган сут, қатиқ, творог, сариёғ, тухум, балиқ, ёнғоқ, янги сабзавот-меваларни, кўкатларни кўплаб истеъмол қилиб туриши зарур. Бола эмаётганда унинг бир маромдаги лаб ҳаракатлари жағ суякларининг ўсиши ва ривожланишини таъминланиши исботланган. Сунъий овқатлантирадиган ва сўрғичга ўрганган болаларда эса бу ҳаракатлар етарли даражада бўлмагани туфайли тишлар қийшиқ чиқиши, бузилиши, пастки жағ суяги ўсиш ва ривожланишида юқори жағ суягидан бирмунча орқада қолиши кузатилган. Бу эса кейинчалик тишламлар (примуслар) аномалияси - юқори ва пастки жағ суякларининг нотўғри жипсланишининг келиб чиқишига сабаб бўлиши таъкидланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om
"Соғлом тишим - соғлиғим", деган гапнинг нақадар тўғрилиги тишни асраш, тиш касалланишининг олдини олиш ёки касалланган тишни кечиктирмасдан даволашга боғлиқ. Бироқҳар қандай организм ҳам қариши, вақт ўтган сайин касалланиши, тиш эса, масалан, тушиб кетиши ёки чириши туфайли олдирилиши табиий ҳолдир. Тишлар тўғри, тўла-тўкис парвариш қилинмаса, улар оғриши ва тушиб кетиши мумкин.
Тишлар тушган ёки оғриган бўлса, овқат етарли чайналмайди ва натижада озиқ моддаларининг бир қисми ўзлаштирилмайди. Бу эса қўпинча меъда-ичак касалликларига олиб келади. Баъзан ширинликларни, жуда қаттиқ нарсаларни ва тишга зарарли моддаларни (совуқ ва иссиқ ҳолда) ҳаддан зиёд истеъмол этиш, гўшт тановул қилгач, тишларнинг орасида қолган қолдиқларни вақтида тозаламаслик тишнинг касалланишига ва емирилишига олиб келиши иcботланган.
Олимларнинг фикрича, тиш касалликларига ташқи муҳитнинг тишга зарарли таъсири, ички органлар ва организм тизимлари, айниқса, меъдаичак йўли касалликлари, моддалар алмашинувининг бузилиши ва бошқалар сабаб бўлади.