октябр 03, 2017 15:32 Asia/Tashkent

Муштарак исломий бозорни яратиш

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги  эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,

Исломий мамлакатлар дунёдаги нефт ва газнинг асосий қисмига эгалар ва чиндан ҳам  жаҳон иқтисодий ҳаракатининг мотори ҳисобланишади. Исломий мамлакатларга, жумладан, қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари бўлган буғдой, гуруч, пахта ҳамда саноат учун  керак бўлган хом ашёнинг катта қисми тўғри келади. Шундай бўлсада ушбу мамлакатлар жаҳон миқёсида муносиб иқтисодий мавқега эга эмаслар.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан бўлган пахта, хурмо, узум, гуруч, тамаки ва буғдойнинг кўплаб қисми ҳам жаҳонда исломий мамлакатларда етиштирилади. Аммо  кўплаб исломий мамлакатлардаги иқтисодий аҳвол ва  ривожланишлар қуйи даражада қарор топган. Унда яшовчи аҳолининг аҳволи ҳам ачинарли  даражади. Ҳолбуки, қудратли мамлакатларда исломий мамлакатлардаги табиий бойлик ва имкониятлар  мавжуд эмас. Ғарб давлатлари  исломий мамлакатлардаги ушбу бойликларни ғорат қилиб, уларни  сиёсий ва маданий  жиҳатдан истило қилишган.

Исломий мамлакатлар ушбу азим бўлган табиий бойликлар ва бошқа мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун ўзаро ҳамкорлик қилиш ўрнига бир-бирларига душманлик қилишади. Исломий мамлакатлар масъуллари тез ўтувчи сиёсий ва иқтисодий мақсадларига эришиш учун  турли заминаларда исломий мамлакатлар билан ҳамкорлик  қилиш ўрнига Ғарб давлатлари билан кўпроқ ҳамкорлик қилишни афзал кўришади. Муштарак манфаталарни кўзлаган ҳолда исломий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик  Ислом оламида бирлашиш имкониятларини яратиши мумкин. Ушбу  узоқланишларни бартараф этиш ва иқтисодий муаммоларни ечишда муштарак исломий бозорни ташкиллаштириш ҳам муҳим ва самарали омиллардан ҳисобланади.

Ислом оламида  иқтисодий ҳамкорлик ва бирлашишларни йўлга қўйиш, ушбу заминада мавжуд имконият ва потенциаллардан  ўзаро  фойдаланиш мусулмонлар учун улкан ютуқларни олиб келиши мумкин. Бу ютуқлар эса дунёдаги қудратли давлатларга иқтисодий ва сиёсий қарамларни бартараф этиб, иқтисодий ва сиёсий истиқлолга эришиш, ҳамма томонлама тараққиётни исломий мамлакатларда юзага келтириш, минтақа ва халқаро майдонларда  турли заминаларда тенг  тарзда баҳс этиш имкониятларга эга бўлиш, иқтисодий муаммолардан келиб чиқадиган ижтимоий ва маданий қийинчиликларни енгиш каби масалалардан иборатдир.

Муштарак манфаатларни кўзлаган ҳолда исломий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик  Ислом оламида бирлашиш имкониятларини яратиши мумкин. Ушбу  узоқланишларни бартараф этиш ва иқтисодий муаммоларни ечишда муштарак исломий бозорни ташкиллаштириш ҳам муҳим ва самарали омиллардан ҳисобланади.

Воқелик шундаки, эркин бозор  учун ички ҳудудларда бўладиган тўсиқ ва божхона муаммоларини бартараф  этиш заминасида бўлаётган халқаро иқтисодий ҳаракатларнинг очиқ жараёнида дунё миқёсида минтақаларни яқинлаштириш тамойиллари мавжуд ва уни кўрмасликка олиб бўлмайди.  Мазкур тамойиллар жаҳон миқёсида аксар мамлакатлар ўртасида  бўлаётган кескин иқтисодий ва сиёсий рақобатларнинг маҳсулидир. Ушбу мамлакатлар иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий тузилмалар ва жуғрофий ҳудудларнинг яқинлиги жиҳатидан ўхшашлик даражалар ҳамда икки томонлама манфаатларга эгалар.

Муштарак исломий  бозор ҳам ушбу ҳамкорликлар мисолидир. Жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги шароитида муштарак исломий бозорни  ташкил этиш ва  дунё тижорати ва меҳнат тақсимотида бўладиган унга боғлиқ  ўзгаришлар  исломий мамлакатлар учун зарур бўлган ишлардандир.

Зеро жаҳон бозорининг ҳозирги шароити тараққий этаётган мамлакатлар, жумладан, исломий мамлакатлар манфаатлари учун эмас.

Ҳозир эса мавзуга доир  таҳлилчи  Акбарали Маҳкамовнинг  суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Акбарали Маҳкамовнинг  суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Иқтисодий гуруҳланишлар, яъни ташкилотларда  иштирок этиш учун мамлакатларнинг муҳим мақсадларидан бири ривожланиш ва тараққиётнинг юқори даражасига эришиш  ҳисобланади. Фақат ушбу мақсад мамлакатлар раҳбарларини иқтисодий ташкилотлар ё гуруҳланишларда иштирок этишлари учун қониқтира олади. Тараққий этаётган мамлакатларда ортиқча харажатларни камайтириш ва интеграциянинг  муҳим эканлиги бобидаги баҳслар кундан-кунга ошиб бормоқда.

Эндиликда тараққий этмаган мамлакатлардан бошлаб, бошқа тараққиёт ҳолида бўлган мамлакатлар  раҳбарларини  ҳам жаҳон иқтисодиётига доир  ўзгаришлар ва ҳамманинг манфаати учун қўлланилиши зарур бўлган  сиёсатлар бефарқ  қолдирмаган.

Шу сабабдан айрим   айрим исломий мамлакатлар  минтақавий ва бошқа  иқтисодий ташкилотларда турли мақсадлар асосида иштирок этишни фаоллаштиришган. Ушбу ташкилотлардаги ҳамкорликлар улар учун янги тажрибалар ва ютуқларга эришиш имконини яратган.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг. 

 

Ёрлиқ