Биз билан Эронга келинг
Караж шаҳридаги ёдгорликлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Албурз вилоятининг маркази Караж шаҳри бўйлаб сайёҳатимизни давом эттирамиз. Таъкидлаб ўтганимиздек, мазкур минтақада бир қатор тарихий ёдгорликларнинг мавжудлиги ҳам шаҳар аҳамиятини янада оширган.
Караждаги муҳим тарихий ёдгорликлардан бўлган “Шоҳ Аббосий” кўприги, “Шоҳ Аббосий” карвонсаройи ҳамда ушбу ёдгорликлар Эрон Миллий ёдгорликлар рўйхатига киритилгани бобида сизга маълумот берган эдик.
Караж қишлоқ хўжалик институти мамлакатда қишлоқ хўжалик илмини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда олий таълим беришда муҳим ўрин тутади. Ушбу институт биноси ҳам тарихий ёдгорлик ва табиий жиҳатлари боис Миллий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.
Караж қишлоқ хўжалик институтида кўплаб факультетлар ва саҳроларни ўрганиш бўйича халқаро тадқиқотлар маркази мавжуд. Тарихий бинолар, турли сайёҳлик жозибалари , жумладан, Сулаймония қасри, зоология музейи, Эронда биринчи ўрмончилик ташкилотини таъсис марҳум устоз Карим Соий мақбараси ушбу институтга тегишли ерлар ва биноларида жойлашган.
Караждаги “Сулаймония” қасри Қожория даврида кенг тарқалган меъморчилик санъатидан фойдаланган ҳолда қурилган. Ғишт, бири –бирига уланган ёғочлар ва сутунлар билан қурилган ушбу бинонинг заллари ва ички фазоси турли нақшлар, ойнакорликлар ва гачкорликлар ва усти ёғочлар билан безатилган.
“Сулаймония” қасри икки қаватли бўлиб, унинг биринчи қавати хизмат кўрсатиш фазоларида қарор топган, иккинчи қаватга эса бинонинг икки томонида жойлашган зинапоялари билан чиқилади ва ундан катта марказий зал жойлашган ва залнинг икки томонида дам учун қатор хоналар қурилган. Бино ўрнатилган катта дерезалар ташқи манзараларни кўриш имконини беради. Ташқаридан ҳам бино ичига кирувчи нурлар ушбу қасрни ёрқинроқ этади.
“Сулаймония” қасри оддий бир меъморчилик усулида қурилган бўлсада, Қожория давридан фолган арзирли ёдгорликлардан ҳисобланади. Зеро Теҳрон пойтахт шаҳар бўлган ўша вақтда Караж шаҳрига ҳам эътибор қаратилгани кўзга ташланади.
Қожор даврининг охирида “Фалоҳат” мадрасаси ва бир оз вақт ўтганидан кейин “Сулаймония” қасрига яқин бўлган жойда қишлоқ хўжалик институтининг биринчи биноси бунёд этилади. Ҳозирги вақтда ушбу бино “Таксидерми” музейига айлантирилган ушбу институтнинг муҳим бўлимларидан бири ҳисобланади.
Айтиш лозимки, Караж шаҳри ва унга яқин бўлган минтақаларда кўплаб қадамжо ва зиёратгоҳлар ҳам мавжуд. Мазкур муқаддас жойларни зиёрат қилиш учун кўп сонли зоир ва зиёратчилар мамлакатнниг турли бурчакларидан Караж шаҳрига келишади. Имомзода Ҳасан мақбараси қадимий обидалардан бири бўлиб, Караж шаҳри маркази ва қишлоқ хўжалик институти яқинида жойлашган. Ушбу мақбаранинг бош дарвозаси устида ёзилган катибага кўра, бу мақбара ҳижрий қамарий 906, милодий ҳисоб билан 1500 йилда шоҳ Таҳмосб Сафавий фармони билан қурилган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Имомзода Ҳасан мақбарасининг биноси тўрт бурчакли ички майдонга эга бўлиб, ҳар бир бурчакда арк қурилган. Бинонинг ички қисми эса бирон хос нарса билан безатилмаган ва фақат ғишт ва айрим қисмларда оқланган жойлар кўзга ташланади. Бинонинг ташқи қисми ҳам тўрт бурчакли бўлиб, оддий бир шаклда кўринади. Аммо унинг томи хос бир тарзда қурилган ва мақбаранинг ички қисмидан кўра шукуҳлироқ кўзга ташланади.
Караждаги Имомзода Тоҳир қабристонида кўплаб машҳур кишилар ва шоирлар дафн этилган. Ушбу макон ҳам маданий ва тарихий ёдгорликлардан бўлиб, уни кўриш учун кўплаб кишилар Каражга боришади.
Амир Кабир тўғони мажмуаси ҳам Каражнинг муҳим масаканларидан бўлиб, айниқса унда сувда ўтказиладиган спорт ўйинларининг кўплаб турлари учун катта имкониятлар яратилган. У ерда балиқ тутиш ҳам йўлга қўйилган. “Шаҳзода Сулаймон” мақбараси, “Гажсар” лола боғи, “Уранга” дараси, “Вориён” қишлоғи, Караж дарёси, “Одирон” шаршараси, “Гуллар боғи”, “Жаҳоншаҳр боғлари”, Караж-Чолус йўли давомидаги манзаралар ва мазкур минтақада мавжуд бўлган кўплаб бошқа туристик жозибалари жойлар Караж шаҳрининг диққатга сазовор жойларидан ҳисобланишади.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.