август 15, 2016 14:30 Asia/Tashkent

Кавокабийнинг ваҳдатга доир ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Ёдингизда  бўлса, ўтган эшиттиришимизда   Абдурраҳмон Кавокабийнинг ваҳдатга оид айрим ақидалари  борасида сўзлаган эдик.  У истибдодни инсониятнинг энг йирик балоси ҳисоблайди. Зеро истибдод ҳамма нарсани ўзининг фойдаси учун ишлатади, ахлоқни бузади, илм ва тараққиётнинг йўлида тўсиқ яратади, инсониятни нобуд этади, динни ҳукмронлик қилиш воситасига айлантиради, иқтисодий табақаларни бойлик йиғишлари сабабли жамиятни тўғри тарбиялашда тўсиқ бўлади, эркинликни илдизи билан қўпариб ташлайди ва халқни қуллик ва  ғуломликка етказади.

У истибдодни фисқу фасоднинг онаси ҳамда истибдоднинг асоси ва поясини  масеҳий расмийларига  мусулмонларнинг кўр-кўрона тақлидлари ва нотўғри иқтибослари ташкил этганини баён этади.

 Кавокабийга кўра, Мусулмонларнинг жаҳолати ва огоҳсизлиги ҳамда  ҳукмрон мустабидларга нисбатан  ҳеж қанақа чора кўришларнинг йўқлиги ўлатга ўхшаган ушбу касалликни тез тарқалишига ва кейинги амирларга  ҳам  юқишига сабаб бўлган. Демак илм ва огоҳлик истибдоднинг асосий душманидир.

У ушбу беморликни бартараф этиш ва даволаш қоидаларида зўравонлик йўлидан фойдаланишни истамасди. Унинг ақидасига кўра, мавжуд вазиятни одамларга мулойимлик ва латофат билан тадрижий тарзда  тушунтириш ва уларни огоҳ этиш лозим. Ушбу йўллар билан хасга ўхшаган  мустабидлар қасрларини ағдариш учун замина яратилади.

Кавокабий ҳам Саййид Жамолга ўхшаб мусулмонлар учун сиёсий огоҳликни вожиб ва муҳим ҳисоблайди. Кавокабийга кўра, истибдод ва зулмнинг олдини фақат халқнинг шуури, сиёсий ва ижтимоий огоҳлиги ҳамда назорати олиши мумкин.

Кавокабий Саййид Жамолга  ўхшаб, Абдага хилоф равишда  сиёсий фаолиятлар учун бошқа ислоҳотлардан кўра  кўпроқ мусулмонларга юқори даражада бўлган  сиёсий шуурга эга бўлишни муҳим ҳисоблайди.

У ўша вақтда вазиятни яхшилаш учун  асил исломга қайтишни тавсия этарди. Аммо у ҳам бошқа ислоҳот талабларга ўхшаб Исломни Ғарб тамаддуни қаршисида қарор берарди.

Кавокабий  истибдодга оид ёзган ўзининг биринчи китобида истибдодга ҳужум қилади, аммо бевосита истибдодни исломий иттифоққа тўсиқ деб атамаган.

У эслатадики, истибдоднинг таъсирлари, натижалари ва оқибатлари Исломий иттифоқ тўсиқларидандир.

Кавокабий истибдодни бартараф этиш ва эркинликни исботлашда Ислом, айниқса тавҳид аслининг ролини ва ўша тавҳид табъида жаҳон мусулмонларининг ягоналигини таъкидлайди.

Кавокабий эслатиб ўтадики, мусулмонлар зулм остида  истибдод асири ҳамда бошқа кишиларга қул эканлар, бирлашишлари қийин.

Унга кўра, ислом умматини жудо ва тарқоқ бўлишларига сабаб бўлган истибдод ва ширкни  бир-бирига ўхшатиб, сисёсий жиҳатдан уларни эркинлик ва тавҳидга зид этиб қўяди.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайтимиз  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Кавокабий ўзининг иккинчи китоби “Умм ал-қурий” да маркази Макка бўлган Исломий Иттифоқ лойиҳасини тақдим этади. У воқеликка эга бўлмаган ва хаёлида тасвир этган ушбу лойиҳада Маккада халқаро  жамият, ташкилот ва анжуманга ўхшаган мусулмонлар жамиятини мужассамлаган. Унда бўладиган музокаралар мажмуасида мусулмонларнинг орқада қолишганлари, уларнинг муаммолари ва бошқа масалалар барча исломий мамлакатлардан бўлган вакиллар орқали ҳамкорлик  ва машварат қилишлар орқали  ҳал этилиши ҳамда уларнинг бедорлик ва иттифоқ бўлишлари хусусида фикр юритилган. 

Кавокабий  ўзининг ушбу китобида уч  нарсага асосан эътибор қаратган: биринчиси, мусулмонларнинг қийин аҳволлари ва орқада қолиш масалалари ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш вожиблиги, иккинчиси, Исломий жамиятнинг дардлар илдизи жоҳиллик бўлиб, унинг давоси зиёлилик ва тараққиётга бўлган қизиқишдир; Учинчиси, ушбу дардларни даволаш учун йиғилиш таъсис этиш зарурлиги ва бу борада Ислом олами уламолари ва раҳбарларининг масъулият сезишлари.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Ёрлиқ