октябр 18, 2017 15:50 Asia/Tashkent
  • Биз ва тингловчи
    Биз ва тингловчи

Тингловчининг талаби асосида

Азизлар, ҳафта давомида радиомиз таҳририятининг электрон манзилига мухлисларимиздан кӯплаб мактублар келди. Уларда миннатдорчилик сатрлари билан бирга радиомиз дастурлари ҳақидаги мулоҳазалар, таклиф ва танқидлар ӯрин олган.

Мактублар орасидан Афғонистонлик Омонулло Шарифийнинг фикрлари диққатимизни тортди ва "Биз ва тингловчи" дастурининг бугунги сонини ана шу мактуб асосида тайёрлашга жазм этдик.

Афғонистондаги ӯзбеклар вакили бӯлган Омонулло Шарифий биродаримиз номус, ғурур ва жасорат куйчиси бӯлган бетимсол шоир Шавкат Раҳмон  ҳақида маълумон беришимиз, иложи бӯлса марҳам шоирнинг ӯзи ӯқиган шеэларини радио орқали  эшиттиришимизни илтимос қилганлар.

Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди. 1973 йилда Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга келиб, Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи (1975-82; 1985-90), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди (1982-84).

Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида чиқа бошлайди. Биринчи шеърий тўплами «Рангин лаҳзалар» (1978) номи билан босилади. Шундан кейин шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади. Шоирнинг ўз қўли билан тайёрлаган «Сайланма» тўплами вафотидан сўнг 1997 йили нашр этилган.

Шавкат раҳмон ҳақидаги мақолаларни кӯздан кечириш чоғи Хуршид Даврон кутубхонасидаги ажойиб бир радиоловҳа таважжуҳимизни ӯзига жалб этди. Уни сиз билан баҳам кӯришга  қарор қилдик.

ххххххххххххххххххх

Қадрли мухлислар,  сиз    “Биз ва тингловчи”    ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,   ушбу эшиттириш  орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва эътирозларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан бевосита боғланиш учун телефон рақамимизни эслаб қолинг:   +98939736 25 45 

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

хххххххххххххххххххх

Эшиттиришимиз давом этади.

Энди азизлар, оташнафас шоир Шавкат Раҳмон вафотига бағишлаб ӯзбек халқининг яна бир фидоий       фарзанди Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган шеър асосида тайёрланган Илҳом Аҳмад ижросидаги қӯшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

ххххххххххххххххххх

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукнидаги туркум эшиттириши билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни   дариғ тутмагайсиз .