Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” унвонли янги эшиттиришлар бобида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Эрон халқаро радиоси Ўзбек хизматининг тонги дастурида ўрин олган янги эшиттиришлардан бири “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” унвонли радиомақолалар ҳисобланади. Эрон телерадиокомпаниясининг “Маориф ва маданият” бўлимида тайёрланган ушбу радиомақолалар матнларини таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз Рахшона Зуҳурова бўлиб, уларни эфирга узатиш масъулиятини режиссёр хоним Искандарий ўз зиммасига олган.
Италиялик сайёҳ Угар Пинар 2015 йилнинг охирларида Эронга сафар қилиб, сафардан қайтганидан сӯнг ӯзининг facebook саҳифасида шундай ёзган эди: “Эронга боринглар. Боринглар ва бу меҳмондӯст ва меҳрибон одамлар билан яқиндан танишинг. У ерга боргандан сӯнг бизга айтилган нарсалардан воқейлик қанчалик фарқ қилишини ӯз кӯзингиз билан кӯрасиз”.
Туризм иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармоқларидан бири бўлганлиги сабабли, унга эътиборни кучайтириш, саёҳатни ташкил этиш, мавжуд туристик потенциални кўрсата билиш, туризм учун барча керакли инфратузилмаларни йўлга қўйишда кўмаклашувчи, туристик ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солувчи, туристик ҳудудларни бошқарувчи корхоналарнинг мавжуд бўлиши, уларнинг фаолият доираси ва турларини ўрганиш зарур саналади.
“Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” унвонли эшиттиришлар ҳақида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз Рухшона Зуҳуровани суҳбатга чорладик.
Қизиқарли суҳбатлари учун биз Рахшона Зуҳуровага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Саёҳат қилишни хуш кўрувчи муҳтарам мухлислар, Айтиш жоизким, Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир. Агар кимдир Эроннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни хоҳласа, унга камида уч ой керак бўлади.
Дарҳақиқат, саёҳат дастури,ҳар доимгидек, вақт, имконият ва сайёҳнинг истаклари билан боғлиқ, албатта.Эрон қизиқарли саёҳат учун қулай турли имкониятларга эга учта мамлакатдан биридир.
Беҳисоб музейлар,гўзал боғлар, бозорлару турли тижорат марказлари, зиёратгоҳлар. Чиройли кўчалар, тарихий обидаларга эга Теҳрондан ташқари сайёҳларга аввало Исфаҳон, Шероз, Машҳад шаҳарларини, сўнг Кирмоншоҳ, Табриз, Язд, Кирмон, Шуш шаҳарларини, шунингдек, Гилон ва Мозандарон, Оби Гармнинг ям-яшил ва чиройли қирғоқларини, гуллаётган Ардабилни, Ҳамадон ғорларини, Киш оролининг гўзал қирғоқларини томоша қилиш тавсия этилади.
Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун турли транспорт имкониятлари, яъни самолёт, поезд, автобус, такси каби транспорт турлари мавжуд.Шуниси эътиборлики, ички транспорт йўналишлари баҳоси бошқа мамлакатларникидан анча арзон нархда.Бироқ, транспорт турини танлаш сайёҳнинг имкониятларига боғлиқ бўлиб қолишидан ташқари , йўналишга, яъни у танишмоқчи ва кўрмоқчи бўлган жойга ҳам боғлиқдир.Ҳар бир сайёҳ ўз вақтини яхши ўтказиш учун ички туристик сайёҳлик бўлимларига ёки ҳеч бўлмаса шундай фирмалардан маслаҳат олмоғи лозим.
Шу ўринда айтиш лозимки, “Lonely Planet “ номли сафар қӯлланмаси китобида Эронга сафар қилиш ҳақида шундай ёзилган: Эрон жуда тинч ва осойишта бир мамлакат бӯлиб, ҳатто унинг тинчлигини сайёҳлар Европа давлатларидаги тинчликка қиёслашган.
Ҳозир эса доимий тингловчиларимиздан бири Абдухолиқжоннинг радиомиз эшиттиришлари ва унинг сайтида нашр бўладиган материаллар бобидаги суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Доимий тингловчиларимиздан бири Абдухолиқжоннинг суҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.