Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимиз радиомизнинг тонги дастурида ўрин олган “Эрон қўриқхоналари” унвонли эшиттиришларга бағишланган. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Инсон ва Биосфера Дастури Халқаро мувофиқлаштириш кенгаши идораси милодий 1960 йиллардан бошлаб қўриқланган минтақаларни биосфера захиралари сифатида назоратга олган ва табиий манбалардан тўғри фойдаланишни йўлга қўйиш учун қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ҳозиргача дунёнинг 107 мамлакатида 600дан ортиқ биосфера захиралари рўйхатга олинган ва шулардан 12таси Эрон юртида жойлашган. Эрон биосфера захиралари ёхуд қўриқланган минтақаларининг энг йирик ва қадимийларидан бири Кавир миллий парки ҳисобланади. Мазкур қўриқланган минтақада ҳайвонот олами ва ёввоий жонзод турларининг кўплиги боис уни “Эроннинг кичик Африкаси” дея аташган.
Кавир миллий парки Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрининг жануби –шарқида Эрон марказий саҳросининг ғарбида, Намак кўлининг шарқида ҳамда Теҳрон, Қум, Исфаҳон ва Семнон вилоятлари ўртасида жойлашган. Кавир миллий паркининг масоҳати қарийб 70000 гектарни ташкил этади. Ер куррасининг ушбу биосфера захираси миллий парк ва қўриқланган Кавир минтақасидан иборатдир. Мазкур минтақа милодий 1975 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Биосфера захираси” сифатида рўйхатга олинган. Биёбонли маконда жойлашган бу минтақа иссиқ баҳор, ёз ва куз ҳамда мўътадил қиш фаслларига эгадир. Ёмгиргарчиликнинг мезони мазкур минтақада кам ва ўзгарувчан бўлиб, ҳаво ҳарорати +5 даражадан 44 даражани ташкил этади.
Эрон халқаро радиоси Ўзбек хизматининг тонги дастурида ўрин олган “Эрон қўриқхоналари” унвонли эшиттиришларда ушбу мавзулар бобида сўз боради. Мазкур эшиттиришларни жорий йилнинг 29 июлидан бошлаб эфирга узатишни бошладик. Ушбу эшиттиришларда Эронда мавжуд биосфера захиралари борасида сўз борди. Эшиттиришларнинг режиссёри ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, Эрон телерадиокомпанияси хорижий радиоларининг “Маориф ва маданият” бўлимида тайёрланган радиомақолалар таржимони ва “Эрон қўриқхоналари” эшиттиришларининг бошловчиси Рахшона Зуҳурова эди.
Мазкур эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз Рахшона Зуҳуровани суҳбатга чорладик.
Қизиқарли суҳбатлари учун Рахшона Зуҳуровага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Таъкидлаб ўтилганидек, ЮНЕСКО ташкилоти томонидан Эрон юртида 12та биосфера резервлари қайд этилгани борасида сизга маълумот берган эдик. Шулардан энг йирик ва гўзал қўриқхоналардан бири Мангрова соҳилидаги доимо яшил ўрмонлар ёки Ҳаро ё Хурхурон халқаро кичик кўли мажмуаси ҳисобланади. Мазкур қўриқхона Форс кўрфази ва Уммон денгизининг шимолий қисмида жойлашган. Ундан Қишм бандаргоҳигача бўлган масофа 25 ва Ҳурмузгон вилояти маркази Бандар-Аббосгача бўлган масофа 15 километрни ташкил этади. Ҳаро қўриқхонасининг узунлиги қарийб 150 километрни, масоҳати 85000 гектарни ташкил этади. Мазкур минтақанинг 6300 гектари ўрмонлардан иборатдир.
Ҳаро қўриқхонасига геологик жиҳатдан назар ташланса, Загрус тоғининг давомида жойлашгани маълум бўлади. Минтақа шимолида баланд тоғларнинг чўқилари 2347 метрни ташкил этади ва бу тоғлар қирғоқдаги даштлар билан уланган. Ҳаро минтақаси милодий 1976 йилда қўриқхона сифатида расман қайд этилган. Милодий 1977 йилда эса Мангрова ўрмонлари ноҳиялари, Хурон бўғози гулзорлари ва дарёлари халқаро ва муҳим кўл сифатида Кўллар конвенциясида қайд этилган.
Энди эса радиомиз эшиттиришлари бобида доимий тингловчиларимиздан бири Анваржоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Анваржоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.