октябр 22, 2017 12:31 Asia/Tashkent

Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида, нуқсонлар – нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил этиб, булардан қутулиш, покланиш йўллари, фазилатини баён этади. Румийнинг ҳар бир фикри – бир машъала, бир чироқ, шундоққина қалбга қўйиладиган зиёдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Шоир, ориф ва  мутафаккир Жалолиддин Муҳаммад Балхий 7-чи ҳижрий-қамарий асрининг машҳур эронлик шоиридир. Жалолиддин Румий  “Султонул уламо” лақабини олган улуғ шайх Муҳаммад Баҳоуддин Валад хонадонида дунёга келиб, вояга етган.

Туркиянинг Қония шаҳрида қўним топган бу мутафаккир кўчиб кетган юртда ислом ва тасаввуф таълимтони жорий этишда, иснонларни буюк қадриятлар негизида тарбиялашда ката ҳисса қолдирган.

Муғуллар истилоси арафасида  Хоразмшоҳ билан келишолмаган Валад, оиласи, муридларини олиб, Балхдан чиқиб кетади ва Макка сафаридан сўнг Ироқу Ажам шаҳарларини кезиб, Туркиянинг Куня (Коня) шаҳрида қўним топади. Мавлавий ӯз отаси ва устози ва унинг шогирдлари илмларидан баҳраманд бӯлиб, отаси ӯлимидан сӯнг унинг ӯрнига ӯтди.

Мавлавий дарс ва ваъз мажлислари унинг билими ва дунёқарашига кӯра кӯплаб муридларни ӯз атрофига йиғган эди.

Мавлавийнинг  “Мажолиси сабъа” ва “Фийҳи мо фийҳи” асарлари ана шу ваъз ва дарслар ҳосилидан келиб чиққан.

 “Маснавий” ва “Девони Шамс” Мавлавий ӯзидан қолдирган шеърий асарлардир.

Мавлавий ҳижрий-қамарий 672 йили жумодийулохар ойининг 5-сида Қунияда оламдан кӯз юмди.

Мавлавийнинг “Маснавий маънавий” арзигули асарига кӯра ҳикоялар шоири ҳам дейишади.

У ӯзининг ҳис-туйғулари ва фикрларини ана шу ҳикоялар орқали баён этган.

Мавлавий энг аниқ ирфоний ифодалар ва маъноларни “Маснавий” достонларида жойлаштириб, ирфон ва ҳақиқатжӯйларга тақдим этади. Румий ижоди юксак бадияти билангина эмас, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир кучига эга.

Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида, нуқсонлар – нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил этиб, булардан қутулиш, покланиш йўллари, фазилатини баён этади. Румийнинг ҳар бир фикри – бир машъала, бир чироқ, шундоққина қалбга қўйиладиган зиёдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Улуғ мутафаккир инсон камолоти учун муқтадир бир курашчи бўлиб майдонга чиқади, инсон боласини унинг ўзига таништиради, ёмонликдан нафратланиш ва яхшиликдан, илоҳийликдан фахрланишга ўргатади.

Устоз Абдулҳусейн Зарринкуб “Пилла-пилла то мулоқоти Худо” китобида, Мавлавий ҳаётига бағишланган қисмида дейди:

 "Ҳақиқат шуки, Румий ӯз шеъриятида олий қадриятларни васф этиб, ирфон олами ҳақиқатларини баён этар экан, унинг ӯз ҳаёти ҳам руҳоний бир йӯналишда, унинг болалигидан бошлаб жараён олганди. Ва бу шеърни Мавлавий куйламади, балки яшади. Мавлоно ӯз шеър ва ғазалларида на фақат олий ирфоний ҳақиқатларни куйлаган, балки бу ҳақиқатларни ӯз ҳаётида ҳам татбиқ этди.

Менимча то киши ана шу шеър, яъни унинг ӯз ҳаётини идрок этмаса, унинг маънавий ҳаёт ва руҳониятга  яқинлаштирган бир даврани ӯрганмаса, унинг шеърияти маъносига ета олмайди.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.