Мавлавий жаҳон кезади
Азизлар, бугунги дастуримизда Мавлоно болалиги то ӯлимига қадар ҳикояси билан танишамиз. Одамлар жамияти тиқилинч ҳолда йӯлни тӯсишган эди. Султонулуламо секин минбардан пастга тушди. Йиғилган шогирдлар сӯровларига гирифтор бӯлган олим сабрсизлик билан ӯзини уйга етказмоқчи бӯлди, то ким намозни вақтида адо этиб, Худога муножот қилсин ва жажжи Жалолиддин билан ӯйинаб, унинг беғубор оламидан ӯзи ҳам баҳраманд бӯлсин.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек “Мавлавий жаҳон кезади” туркум-эшиттиришида Мавлоно Жалолиддин Румий ҳаёт ва фаолияти ҳақида суҳбатлашамиз. Азизлар, бугунги дастуримизда Мавлоно болалиги то ӯлимига қадар ҳикояси билан танишамиз. Одамлар жамияти тиқилинч ҳолда йӯлни тӯсишган эди. Султонулуламо секин минбардан пастга тушди. Йиғилган шогирдлар сӯровларига гирифтор бӯлган олим сабрсизлик билан ӯзини уйга етказмоқчи бӯлди, то ким намозни вақтида адо этиб, Худога муножот қилсин ва жажжи Жалолиддин билан ӯйинаб, унинг беғубор оламидан ӯзи ҳам баҳраманд бӯлсин.
Жалолиддин Муҳаммад у учун барча орзи-армонлар тажассуми эди. Агарчи Султонулуламо бошқа хотинидан бир ӯғил ва нечта қизи бор эди, аммо онаси Сарахс содотларидан бӯлган Бибиалавий ӯғли Жалолиддин Муҳаммадга бошқача нигоҳ билан қарарди. У шу қадар ӯғлига боғланиб қолганди ва уни ҳурмат қилардики унга “худовандгори хона” деб мурожаат қиларди. Бир иш қилиб, тиқилинч қилган шогирдлар қуршовидан ӯзини қутқариб, ӯзини бир илож қилди ва уйга етказди.
Бу орада Султонулуламо замона ҳокими нохушлигига йӯлиққан, атрофдалигар гина-кудурат ва зулм-ситамларига учраган эди ва кӯнгли ташқарида кезаётган ҳодисалардан қолиб, ягона қувончи Жалолиддин эди. Султонулуламо уйида Аллоҳ зикри билан машғул эди.
Жалолиддин отасидан таъсирланиб, 5 ёшда бӯганига қарамай руҳоний оламда сайр этарди. У бир руҳоний муҳитда ӯсар экан, замон ӯтиши билан маънавий олам тобора уни ӯзи тмон тортарди.
Жалолиддин атрофида ӯтадиган ҳар бир ҳодиса. Ҳар бир иш уни Аллоҳ белгилари ва мӯъжизаларига яқинлаштираверарди. Қурбон ҳайит маросимлари, қурбонлик қилиш уни янада Худога яқинлаштириб, Каъбани тавоф этиш орзуси томон йӯлларди. Ражаб ойидаги “Истифтоҳ” маросими унинг жажжи қалбини қувонч ва хурсандчилик билан тӯлдирарди. Рамазон ойининг саҳарлик муножотлари ва рӯза тутиш уни ҳаяжонга келтирарди.
Жалолиддиннинг хирадманд устози Сайид Бурҳон Тармандий отаси, Султонулуламо шогирдларидан бӯлиб, унинг маънавий оламга қизиқишини кузатган ҳолда уни бу руҳоний оламга таважжуҳ қилишига тарғиб ва ташвиқ этди. Табийким Жалолиддин отаси ва муаллими ҳузурида кена-кундуз улар илмидан баҳраманд бӯлиб ӯсаверади.Шундай қилиб, Жалолиддин мактабга борди ва бошқа болалар қаторида Қуръони карим ва ҳадис илмини ӯзлаштира бошлади. Аммо уни мактабда дарсдан кӯра болаларни турли қиссалари ва оммий ҳаёт кечиришлари ӯзига жалб этган эди. Аммо ташқарида унинг асосий муаллими ҳаёт эди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Ҳар бир илм-маърифат, фикр, қараш, кузатиш, ҳаётий тажриба ўқувчини, китобхонни руҳий ва ахлоқий камол топишига, жамиятда эса соғлом ва покиза муҳитни юзага келтиришига беқиёс ҳисса қўшади. Жалолиддин Румий покиза нигоҳ билан дунёга назар солади. У инсонни қандай бўлса шундайлигича ўрганади.
Инсоннинг қалб тўридаги энг нозик, энг инжиқ, энг гўзал яширин сирларини ошкор қилади. Руҳимиз оламидаги аълоликларни ва ўзимиз сезмаган қонуният, заруратларни кўрсатиб беради.
Жалолиддин Румийни ўрганишлари натижасида инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида нуқсонлари-нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил қилиб, улардан қутулиш йўлларини, покланиш имкониятининг фазилатларини баён этади.
Тасаввуф оламининг султони Жалолиддин Румий кузатишларида одамлар бир-биридан бойлиги, ирқи, дини, насли-насаби билан эмас, балки инсонни комилга нечоғлик интилишлари билан фарқ қилади. Комилликка интилаётган ҳар бир инсон ўз меҳнат самараси, қобилиятига яраша эриша олади.
Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.