октябр 25, 2017 15:10 Asia/Tashkent

Тингловчининг талаби асосида

Азизлаp, таҳририятимизнинг эл манзилига келадиган мактублар фақат таъриф ва мақтов сӯзлардан иборат бӯлмай, айримларида адресимизга айтилган  танқидий нуқтаи назарлар ҳам учрайди.

Ана шундай танқидий руҳдаги мактублардан бири  Россиянинг Томск шаҳрида меҳнат муҳожири сифатида фаолият кӯрсатаётган биродаримиз Ӯразали Эшмуродов номидан келган.

"Ӯзбекистоннинг икки миллион нафарга яқин фарзандлари чет эллар, асосан Россияда муҳожирликда меҳнат қилишади. Улар ота-она ва бола чақаларини боқиш учун бу юртларда бировларнинг таҳқир ва хӯрликларига тоқат қилиб ишлашга мажбур бӯлишяпти.

Тӯғри, мамлакат ичкарисидаги ОАВ муҳожирларнинг муаммоларини ёритишга журъат қилишолмайди. Аммо хориждаги нашрлар, жумладан сизнинг радионгиз нега бу муҳим масалага бефарқ қарайди?"

Россиядан туриб интернет сайтимиз орқали радиомиз дастурларини тинглаб борадиган биродаримиз Ӯразали Эшмуродовга миннатдорчилик билдириб, бугунги дастуримизни Россияда меҳнат қилаётган ӯзбекларнинг муаммоларига бағишлаймиз.

Тӯғри ӯзга юртларда тер тӯкиб, машаққат чекиб бир бурда нон топиш осон эмас. Бу жараёнда меҳнат муҳожирлари минг бир муаммога дуч келишлари табиий ҳол бӯлиб қолди.

 Муаммоларнинг асосийси айтган ишни бажариб, иш ҳақини ололмасликдир. Жаҳон ОАВнинг хабарига кӯра бундан 3 йил олдин Москвада ташкил этилган Халқаро миграция марказининг раиси ўринбосари Солижон Юсупов охирги пайтларда асосан мигрантларнинг иқтисодий ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар сони ошиб кетганини тасдиқлади.

- Ишлаб ойлигини ололмаган асосан Ўрта Осиё халқлари. Асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон фуқаролари ишлашга келиб иш ҳақларини ололмаяпти. Буларнинг қонунларни билмаганлиги ва иш берувчиларга ишониб, паспортларини олдириб қўйиб, ҳуқуқлари поймол этилмоқда. Мана   бизга 500 ариза бирданига тушди. 500 фуқаро ойликларини ололмаган, ҳатто баъзиларининг хужжатларини олиб қўйишган. Иш берувчилар   ҳеч уялмасдан қалбаки регистрация тайёрлаб печат босиб берган. “Реал-строй” деган турк компанияси, бошлиғи Нозим Чекижи 105 Ўзбекистон фуқаросини ойлигини бермасдан қўвиб чиқаряпти экан. Биз бориб ички ишлар, прокуратурага ариза тайёрладикда, ойликларини қайтариб беришга эришдик.

Мигрантларимиз келяпти... Уларнинг ҳатто яшашга, регистрация қилишга пуллари йўқ. Иш берувчиларнинг сўзига ишониб келиб алданиб қоляпти. Биринчи ўринда бу қонунни, ўз ҳуқуқини билмаганлигидан.

Ххххххххххххххххххх

Москвадаги қурилиш ташкилотларининг бирида ишчи бўлиб ишлаган Фарғоналик меҳнат муҳожири Жавлонбек Латифжонов тақдири ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, деб ӯйлаймиз.

"Уйланишим учун ишлаб пул йиғмоқчи эдим", дейди Жавлонбек.

Москвадаги қурилиш биноларининг бирида бахтсиз ҳодиса юз берди. Жавлонбек ишлаётган 6-қаватда арматура силжиб кетиб, пастга қулаган ва ерда ётган арматура бўлаклари устига қорни билан тушган. У вертолётда Н.В.Склифосовский номли шифохонага етказилиб, шошилинч операция қилинган.

Шифохона маъмурияти муҳожирни жонлантириш бўлимидан даволаниш бўлимига ўтганидан кейинги кунларда тиббий хизматларни пулли этиб белгилаган. Муҳожирнинг айтишича, Москвада ҳамкасбларидан бошқа ҳеч кими бўлмагани сабабли, шифохона пули тўланмаган. Шифокорлар оғир аҳволдаги Жавлонбекни касалхонадан чиқариб юборишган.

"Қорним ёрилиб, ичакларим ташқарига чиқиб кетган. Касалхона чиқариб юборган куни совуқ ўтиб ичаклар йиринглаб кетибди. Аҳволим баттар оғирлашди. Ҳамкасбларим қарз   қилишиб касалхона пулини тўлашди. 50 минг рубль (800 доллар) тўланган, жой учун кунига 6000 (100 доллар) рублдан ёзилаяпти. Дори-дармонлардан ташқари ҳар бир куни учун пул ёзиб борилаяпти. Қандай тўлайман, билмайман", - дейди Жавлонбек.

Унинг айтишича, ота-онаси ҳалокатдан хабар топишган, хавотирда. Аммо Фарғонадан Москвага келиб ўғилларини кўришга ва даволаниш ҳаражатларини тўлашга қодир эмас.

 Жавлонбек қисматнинг шафқатсиз ёзуғини қуйидагича ҳикоя қилади:

"Ҳозир фақат соғайиш ҳақида ўйлаяпман. Оёққа туриб уйга қайтгим келаяпти", дейди Жавлонбек  сӯзининг охирида.

хххххххххххххххххх

Қадрли мухлислар,  сиз    “Биз ва тингловчи”    ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,   ушбу эшиттириш  орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва эътирозларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан бевосита боғланиш учун телефон рақамимизни эслаб қолинг:   +98939736 25 45 

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Хххххххххххххххххххх

Ўзбекистонлик 24 яшар сартарош Достон Адехановнинг Подмосковьеда куппа-кундузи, одамларнинг кӯзи олдида  ваҳшийларча ӯлдирилиши айрим тоифаларнинг меҳнат муҳожирларига нисбатан қанчалик менсимай, паст назар билан қарашларидан далолат беради..

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, 13 октябрь куни Достоннинг олдига бир мижоз келиб сочини пасайтириб қўйишни сўраган. Достон мижоз айтганини қилганидан сўнг у кетиб, эртаси куни яна қайтиб келган ва сочини ёмон пасайтирганини айтган. Достон яна унинг сочи устида ишлаган. Бу кўриниш ҳам мижозга ёқмаганидан сўнг у Достонни кўчага судраб олиб чиқиб, шампур(ўткир наштар) билан юрагига уч марта санчган.

Достон шошилинч тиббий ёрдам етиб келмай, жон берган.

Достон оиладаги ёлғиз фарзанд бўлиб, Ўзбекистондан ишлагани келгани айтилади.

Хххххххххххххххххххххххх

ххххххххххххххххххх

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукнидаги туркум эшиттириши билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни   дариғ тутмагайсиз .