ноябр 01, 2017 14:31 Asia/Tashkent

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йили обон ойининг 6-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили сафар ойининг 8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябр ойининг 28- кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар!Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугун жума, ҳижрий-шамсий   1396  йили обон ойининг 6-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йили сафар ойининг 8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябр ойининг 28- кунидир.

Бундан 313 йил муқаддам милодий 1962 йили 28 октябр куни:

Инглиз файласуф, демократия ҳукумати фалсафаси асосчиси Джон Лок оламдан кӯз юмди.  Джон Локк Оксфордда таҳсил этган бӯлиб, ундан сӯнг юнон тилидан арс беришга бошлади ва айни пайтда фалсафа ва фалсафий баёнларни шарҳ этарди.

Кейинги йилларда Джон Локк ӯзининг жаҳоний демократия назарияси устида ишлай бошлади. Одилони ҳукумат ҳақида Джон Локк шундаё дейди: Ҳукумат барча халқ келишув ва ризоятлари асосида йӯлга қӯйилиши лозим. Халққа сӯз эркинлиги, фикр юритиш эркинлиги ва танлов эркинлиги таъминланиши зарур.

Джон Локк 72 ёшида оламдан кӯз юмди.

Бундан 55 йил илгари милодий 1962 йили октябр ойининг 28-сида:

Собиқ Шӯролар Ҳукумати раҳбари Никита Хрушев берган дастур пайида ядровий ракеталар ташувчи кемалар бу давлатга қайтарилди ва шу билан Куба кризиси якун топди. Собиқ Шӯролар ҳукумати Кубада. Американинг 90 мил яқинида бир неча ядро двигателлари ташувчи база қуришга келишди. Бу амал Куба кризиси вужудга келишига сабаб бӯлди. Вазият шундай тизйиқ эдики дунёни бир ядровий урушга чалитиши мумкин эди. Америка эса бу ӯрнатилган ракеталардан хавсираб. Собиқ Шӯроларга таҳдид қилдики. Агар улар ӯз ракеталарини бу ердан олишмаса, Америка Собиқ Шӯролар ва Куба билан ядровий урушга чиқади. Собиқ Шӯролар ҳукумати ҳам Америкага таҳдид қилишди. Охирида Собиқ Шӯролар ҳукумати милодий 1962 йили октябр ойининг 28-сида ӯз ракеталарини қайтариб олиш дастурини берди ва Кубадаги ракета базасини ҳам ёпди.

Бундан 44 йил илгари милодий 1973 йили октябр ойининг 28-сида:

Мисрлик ёзувчи Ҳусейн Тоҳо оламдан кӯз юмди. У милодий 1889 йили Миср қишлоқларидан бирида туғилган. Ҳусейн Тоҳо оилада 7-чи фарзанд бӯлиб, 3 ёшида кӯриш қобилиятини қӯлдан берди. Аммо Худо унга ӯткир зеҳн ва бошқа истеъдодларни ато этди. У қисқа бир уддат орасида Қуръони кримни ёдлади. Тоҳо Ҳусейн 14 ёшида Ал-Азҳар Университетига қабқл бӯлди ва ака билан диний илмлар ва чет эл тилини ӯрганишга киришди. Тоҳо Ҳусейн франсуз тилини яхши билиши сабабли Университет томонидан Франсияга юборилди. Ҳусейн Тоҳо илмий ва адабий соҳада кӯплаб муваффақиятларга эришгани ва бу йӯлда кӯп заҳмат чеккани сабаби Миср Миллий Жоизасини қӯлга киритди. Ҳусейн Тоҳо милодий 1973 оламдан ӯтди.

Бундан бир йил бурун ҳижрий-шамсий 1395 йили обон ойининг 6-сида:

Шиа мазҳаби тақлид маржайи Оятуллоҳ Сайид Тақий Таботабоий Қумий оламдан вафот этди. Сайидтақий Таботабоий ҳижрий-шамсий 1301 йили исфанд ойида Машҳад шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси Сайид Ҳусейн Таботабоий Қумий буюк тақлид маржасидан бӯлиб, ӯз замонида Ризошоҳ ҳижоб ечиб ташлаш буйруғига қарши чиққани учун Эронни тарк этишга мажбур бӯлди. Сайид Тақий Таботабоий аввалида отаси олдида илм ӯрганишга киришди. Кейинчалик эса ӯз замони буюк олимлари илмидан баҳраманд бӯлиб, ӯзи ҳам устозлик мартабасига эришди.  Оятулло Қумий умрининг охирларида Қум илмий ҳавзасида дарс берди ва 94 ёшидда оламдан кӯз юмди.

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.