ноябр 02, 2017 11:07 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил обон  ойининг  11-си,  ҳижрий қамарий 1439  йил сафар   ойининг  13-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябр ойининг 2- кунидир.

Бундан 1136 йил  олдин, ҳижрий-қамарий 303- йил сафар ойининг 13-куни  ҳадис илмининг машҳур билимдони, шайхул ислом Абу Абдураҳмон  Аҳмад бин Шуъайб Насоий оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 220 йили Хуросон қишлоқларидан бирида дунёга келиб, ёшлигида Мисрга бориб у ерда илм ӯрганишни давом эттирди. Ӯткир зеҳн ва тинимсиз меҳнат-машаққати натижасида фиқҳ ва ҳадис илмида замонасининг ягонасига айланди.

Насоий Бағдод шаҳрига қилган сафарида Расули акрам (с) аҳли байтининг фазилатлари ҳақида маъвизалар қилгани учун мухолифларнинг қаттиқ қаршилигига учради. Шу сабабли Макка шаҳрига бориб, у ерда яшаб қолди.

Аҳмад бин Шуайб Насоийнинг қаламига мансуб асарларидан бири "Амиралмуъминин Али алайҳиссалом хусусиятлари" китобидир.Улуғ муҳаддиснинг "Сунани Насоий" китоби ислом оламидаги муътабар китоблардан бири ҳисобланади.

ххххххххххххххх

Бундан 1969 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 370- йил сафар ойининг 13 -куни муфассир, фақиҳ ва луғатшунос олим Муҳаммад Азҳари Ҳиравий Ҳирот шаҳрида вафот этди. У замонасининг асосий илмларини туғилиб ӯсган шаҳри Ҳиротда ӯрганди. Ӯттиз ёшида ҳаж сафарига йӯл олди. Сафар чоғи саҳройи араб қабилаларидан бирига асир тушиб, ӯша қабиладан фасоҳатли араб тилини ӯрганди. Азҳарий асирликдан озод бӯлгач, бир муддат Бағдод шаҳрида замонасининг машҳур уламоларидан сабақ олди.

Олим Ҳирот шаҳрига қайтгач, илмий  рисолалар ёзишга киришди. Унинг 15 жилдлик "Таҳзибул луғат" китоби юксак илмий қимматга эга. Адибнинг Қуръони карим тафсири ва ҳадис илмида битган айрим китоблари бизгача етиб келмаган.

хххххххххххххххх

Бундан 98 йил олдин милодий 1917 йил 2 ноябр куни Балфур декларацияси чиқарилди. Бу декларациянинг Англия ташқи ишлар вазири Артур Жеймс Балфур томонидан чиқарилиши ишғолдаги Фаластинда сионистик режимнинг ташкил этилиши учун замина яратди, зеро Фаластин ўша замонда Англия қарамоғидаги ҳудуд эди. Балфур декларациясига кўра, Англия давлати Фаластинда яҳудийлар давлатини ташкил этишга мувофиқ эди ва бу каби давлатни таъсис этиш учун имкони бўлган барча ишларни бажаришга тайёр эди. Ниҳоят мазкур босқинчилик декларациясининг чиқарилишидан 31 йилдан сўнг 1948 йилда сионистик режим Англия ва АҚШ ёрдамида ҳамда Фаластин халқининг барча ҳуқуқларини бузиш ва уларнинг ерларини босиб олиш билан ишғолдаги Фаластинда ўз режимини ўрнатди. Ҳар йил бу куни Фаластин халқи ва мусулмон ўлкалар аҳолиси Балфур декларациясига қарши ўз ғазабини изҳор этади.

Ххххххххххххххххххх

1964 йилнинг 2 ноябр куни, яъни бундан 53 йил бурун Саудия Арабистонининг иккинчи подшоси Саъуд бин Абдулазиз отадош акаси Файсал бин Абдулазиз томонидан амалга оширилган давлат тӯнтариши натижасида қудратдан четлаштирилди.  Саъуд бин Абдулазизнинг бош вазири бӯлган Файсал зийраклиги боис Оли Сауд хонадонининг кӯпгина аъзолари ҳамда ваҳҳобий руҳонийларнинг  эътиборини ӯзига жалб этишга муваффақ бӯлди. Подшоҳ хорижий мамлакатлардан бирига даволаниш учун борган пайти Файсал Миллий гвардия ва бошқа давлатнинг муҳим мансабларига ӯз одамларини тайинлаб, амалда мамлакатнинг жиловини қӯлга олди.

Файсал ҳам 11 йил подшоҳлик сӯнгида ӯз биродари томонидан ӯлдирилди.  Оли Саъуд хонадонида қудратни қӯлга киритиш учун пинҳона жанглар доимий равишда мавжуд бӯлиб, бу нарса баъзида ошкора равишда кӯзга ташланади.

 

 

 

Ёрлиқ