Исломий конфренция ташкилотининг мувафаққиятсизликка учраганининг сабаблари
Бугунги дастуримизда олдинда қуйилган мақсадларга эришиш йўлида исломий конфренция ташкилотининг мувафаққиятсизликка учраганининг сабабини топишга ҳаракат қиламиз.
Азизлар, ўтган дастурларимиз давомида исломий конфренция ташкилотининг милодий 2011 йилгача олиб боган турли фаолиятларини эслатиб ўтиш зимнида, ўз олдида қуйилган мақсадларга эришиш учун ушбу ташкилотнинг фаолиятлари, жумладан аъзо мамлакатлар орасида ҳамжиҳатликни ва бирлашишни ижод этиш масалаларини таҳлил этиб, эслатиб ўтган эдикки, агар таҳлил этиш меёрини ушбу ташкилотнинг резолюциясида ёзилган усул ва мақсадлар этиб қабул қилсак, ташкилотнинг олиб борган фаолиятлари нисбий амалга оширилгани намоён бўлади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда бу вақт давомида исломий конфренция ташкилоти ўз мақсадларига комил тарзда эриша олгани йўқ. Аммо бу ташкилот ҳеч қандай мувафаққиятга эришолмаган деб иддао қилиш ҳам мумкин эмас. Чунки агар бу ташкилот бўлмаганида ислом оламидаги ваҳдатнинг вазъияти бундан ҳам оғир шароитга юзмаюз бўларди. Дастуримиз давомида ташкилотнинг резолюциясида ёзилган мақсадлардан яққол намунаси унвонида иккита мавзў, яъни “аъзо мамлакатлар учун коллектив хавфсизликни ижод этиш” ва “аъзо мамлакатлар ўртасидаги ихтилофларни тинч йўл билан ҳал этиш” мавзўсини ҳал этиш билан шуғулланамиз ва мақсадларни амалда татбиқ этиш йўлида ташкилотнинг қулга киритган мувафаққиятларининг мизонини таҳлил этиб ўтамиз. Аъзо мамлакатлар учун коллектив хавфсизликни ижод этиш заминасида исломий конфренция ташкилотининг олиб борган фаолияти мунча ҳам самарали эмас. Чунки кўп мавридларда ташкилотнинг олиб борган сайъ-ҳаракатлари мавжуд масалаларни ҳал этиш учун эмас, балки фақат мўътадилликка даъват этишдан иборат бўлган. Шунингдек ихтилофларни тинч йўл билан ҳал этиш учун исломий конфренция ташкилоти мавафаққиятга эришолмаган ва ҳатто айрим вақтларда эса ташкилот ушбу мамлакатлар орасида қон тукиш, уруш ва тўқнашувларнинг кучайишига сабаб бўлган. Буларни эътиборга олган ҳолда, бугунги дастуримизда олдинда қуйилган мақсадларга эришиш йўлида исломий конфренция ташкилотининг мувафаққиятсизликка учраганининг сабабини топишга ҳаракат қиламиз. Биз билан бирга бўлсасиз деган умиддамиз!
Агар исломий конфренция ташкилоти ўз мақсадларига етиш учун бирон бир мувафаққият қозонмаган бўлса, демак унинг сабабини нима деб билиш мумкин? Ташкилотнинг турли даврларида ислом оламида вужудга келган сиёсий ўзгаришларни таҳлил этиш шуни кўрсатадиким, исломий конфренция ташкилоти мувафаққиятга эришолмаганининг муҳим сабабларидан бири бу аъзо мамлакатларнинг миллий манфаатларини ташкилотнинг умумий ва коллектив манфаатларидан устун қуйишдир. Ҳолбуки, исломий мамлакатлар орасида ислом дини ҳақида маърифат нуқтаи назаридан муштарак ва ягона талқин этиш мавжуд эмас. Умумий ва коллектив манфаатлар муштарак бўлиши лозим. Уша вақти аъзо мамлакатлар орасида ваҳдатнинг пойдеворларини вужудга келтириш мумкин. Аммо исломий конфренция ташкилотида бу асосий нарса мушкулотга юзмаюз бўлган ва миллий манфаатларни ташкилотнинг умумий манфаатларидан устун қуйиш мазкур ташкилотнинг стратегияларида турли қарашлар ва қарамақаршиликнинг вужудга келиши ва аъзо мамлакатлар ўртасида тафриқа солиш ва ихтилофларни ижод этиш сабабига айланган. Агар халқаро ва минтақавий ҳамкорлик ташкилотида аъзо мамлакатлар томонидан ҳамкорлик ташкилотининг резолюцияси ва усулларига эътиборсизлик қаратилса ва ўз манфаатларини коллектив ва умумий манфаатлардан устун қуйилса, табиийки, ташкилотдаги фазо ва ҳамкорлик заифланади. Мисол учун келтириш мумкинки, Миср исломий конфренция ташкилотига аъзо мамлакат унвонида ўзининг миллий манфаатларини Исроил билан тинчликни ўрнатишда деб билганида, Сино саҳросини қайтариб олиш учун Исроил билан қарши кўраш олиб бориш бўлган исломий конфренция ташкилотининг асосий мақсадларидан бирига эътиборсизлик қаратди ва Кемп Девид шартномасини имзолади. Мисрнинг бундай сайъ-ҳаракат қилиши аъзо мамлакатлар ўртасида бир ташкилот доирасида ҳамкорлик шарт-шароитларини оёқ ости қилиш ва ташкилотнинг узоқ муддатли манфаатларини қисқа муддат ва миллий манфаатлар учун оёқ ости қилиш мумкин деган саволни вужудга келтирди. Мисрнинг Исроил билан имзолаган шартномаси аъзо мамлакатлар орасида ишончсизлик муҳитини вужудга келтирганига қўшимча, бу ташкилотга аъзо бўлган муҳим мамлакатлардан бири ташкилотдан чиқиши сабабига айланди. Мисрнинг амалга оширган ушбу сайъ-ҳаракати бошқа аъзо мамлакатларнинг шундай амал қилишларига олиб келди. Масалан Кемп Девид шартномаси имзоланганидан кейин мазкур ташкилотни ташкил этишда муҳим рол уйнаган ва ташкилот йиғилишининг биринчи мизбони бўлган Марокаш мамлакати Исроил билан сиёсий алоқани барқарор этиш учун сайъ-ҳаракат қилди.
Ташкилотнинг умумий манфаатларидан ўзининг миллий манфаатларини устун қуйган бошқа намуналаридан бири бу Ироқнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужум қилганига ишора этиш мумкин. Бу ҳужум шундай бир ҳолда амалга оширилдиким, ташкилот усулида турли тортишувларни тинч йўл билан ҳал этиш ва аъзо мамлакатларнинг ушбу усулга қараб амал қилишлари таъкидланарди. Исломий Инқилобнинг юзага келиши ва Эронда исломий тизим ўрнатилиши исломий конфренция ташкилотини янада мустаҳкам ва устувор этиши мумкин эди. Аммо Ироқ Арвандруд масаласи учун ўз миллий манфаатларини бошқа умумий манфаатлардан устун қуйиб нафақат милодий 1975 йилда Эрон билан имзоланган Алжазоир шартномасини оёқ ости қилди, балки ташкилотга аъзо мамлакатлар билан келишилган келишув усулларини ҳам поймол қилди. Бу уруш Исроил билан қарши кўраш олиб боришда пешволик қиладиган ва ислом оламида таъсирчан бўлган ушбу икки мамлакатни саккиз йил давомида чарчатадиган урушга гирифтор этиб қуйди. Шак-шубҳасиз ушбу урушда исломий конфренция ташкилотининг адолатли ва таъсирчан рол уйнаши исломий мамлакатларнинг халқаро мавқеини юксалтириш йўлида уларни ҳидоят этиш ва ушбу муаммоларнинг олдини олиши мумкин эди.