таърихий саналар
2016 июль ойининг 17-чиси
Бугун якшанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил тир ойининг 27- чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 12-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 17-чи кунидир.
****
Бундан 407 йил олдин ҳижрий-қамарий 1030 йил шаввол ойнинг 12-чисида: Мусулмон халқининг математика илмининг билимдони, мунажжими ва фиқҳ илмининг олими Шайх Баҳоий номи билан маълум бўлган Баҳоуддин Муҳаммад Бин Ҳусейн Омилий Исфаҳон шаҳрида вафот этди. У ҳижрий қамарий 952 йилда Ливаннинг Баълбак шаҳрида, эрон аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди. Отаси ўз асрининг буюк шайх ва раҳбарларидан эди. Шайх Баҳоий ўзининг катта истеъдоди билан бир қисқа муддат ичида устодлик даражасига ета олди. Ва фиқҳ, тафсир, ҳадис, риёзиёт, астрономия, адабиёт ва таърих каби илмларда маҳорат ва билимларни касб этди. Мусулмон халқининг олий мақомга эга бўлган ушбу донишмандидан қийматли асарлар мерос қолган. Таърихчилар бу асарларнинг сонини 100 та китоб ва рисолаларга етади деб баҳо беришади. Шайх Баҳоий шунингдек, форс тилида амалий рисола шаклида бир ҳуқуқий аргумент асарини "Жомеъу Аббосий" номи остида ёзди. Мусулмон халқининг ушбу олимнинг "Кашкул" , "Ҳабалул-Матин" , "ТашреҳуАл-Афлок" ва "Хулосатул-Ҳисоб " каби асарларига ишора этиш мумкин.
Бундан 103 йил олдин шу куни, милодий 1913 йил июл ойининг 17 чисида, франсиялик философ ва назариётчи профессор Рожер Гароди Марсел шаҳрида дунёга келди. У бошланғич таълимни олганидан кейин, университетга кирди ва уч мутахасислик: философия, адабиёт ва маданият фанлари бўйича докторлик унвонини олди. Гароди фашизмга қарши назарияларга эга бўлиши туфайли Франсия ўлкаси Германия томонидан босиб олинганлигидан кейин, 1940-43-чи йилларни Германиянинг асирлар лагерида қамоқда ўтказди. У шунингдек 36 йил давомида Франсия Комунистик партиясининг аъзоси эди ва 25 йил ушбу партиянинг марказий комитетида ишлади. Комунизм ва либерализм ғоялари Гародини қониқтирмади ва охир оқибат излаган ўз нарсасини исломдан топди. 1979 йилда Эрон Исломий Инқилобининг ғалаба қозонганлиги Гародини исломга юз келтиришида муҳим рол ўйнади. Бошқа томондан сионизмга қарши фаъолиятлар олиб боргани ушбу мусулмон назариётчига кўп муаммоларни вужудга келтирди. "Исроил можароси, сиёсий сионизм" китобининг нашр этилгани уни суд маҳкамасига тортилишига боис бўлди ва "Исроил сиёсати асосчисининг афсоналари" унвони остидаги иккинчи китобининг босмадан чиқиши, сионистларни яна бир маротаба ғазабга келтирди. Шундан кейин у Гитлер томонидан олти миллион яҳудий қирғин қилинганлиги тўғрисидаги муболағаомуз маълумотни савол остида қолдирганлиги айби билан, яна Франсияда маҳкамага тортилди. Ушбу назариётчи ёзган кўплаб асарлар жумласидан "Йигирманчи аср саргузашти" "Ислом ваъдалари" асарларини санаб ўтишимиз мумкин.
Гароди 2012 йил июн ойнинг 13-чисида вафот этди.
*****
Бундан 28 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 27-чисида, Эрон Ислом Жумҳурияти БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 598 рақамли резолюциясини қабул қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши ушбу резолюцияда Эрон билан Ироқни оташкесимни тўхтатишни жорий этишга чақирганди. Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу резолюциядаги айрим ижобий бандларни инобатга олиб, махсусан босқинчи ким эканлиги ва товон тўлаш масаласидаги бандларини инобатга олган ҳолда, уни қабул қилди. Аммо Эрон Ислом Жумҳурияти 598 резолюцияни қабул қилган бўлсада, ҳамда Ироқдаги собиқ режим ҳам ушбу резолюцияни қабул қилган бўлсада, ҳижрий-шамсий 1367 йил мурдод ойида расман оташкесим барқарор этилгунича Эронга қарши ҳужумларини тўхтатмади.