Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 8-чи кунидир.
Бундан 1268 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 171- чи йил сафар ойининг 19-чисида:
Турли ривоятларга кўра, эронлик мунажжим Абу Маъшар Балхий таваллуд топди. У астрономия илмига катта қизиқиш зоҳир этиши туфайли Бағдодга борди ва ушбу заминада илм ўрганиш билан шуғулланди. У араб, ҳинд, юнон ва суриёний тилларда ёзилган манбалардан фойдаланиб ўз асрининг машҳур мунажжимларига айланди. Унинг илмий асарлари ўлимидан кейин асрлар давомида ислом дунёси ва оламда муътабар ва машҳур эди. Абу Маъшар нуқтаи назарига кўра, маърифатнинг барчаси иллоҳий келиб чиқиш манбасига эгадир ва ҳар бир илмда Худо ваҳийсининг нишоналари кўзга ташланади. Абу Маъшар ёзган асарлардан “Ал-Мадхал-ул-Кабир” ва “Ал-Маволидус-Сағир” китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 122 йил илгари милодий 1895 йил ноябрь ойининг 8-чисида:
Германиялик физика илмининг билимдони ва машҳур донишманд Вильгелм Конрад Рентген томонидан рентген нурлари кашф этилди. У милодий 1901 йилда бу нурни кашф этгани учун физика йўналишида Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди. Рентген кашф этган нурини билмагани сабабли уни экс нури, яъни номаълум нур деб атади. Бу нур инсон организмининг тўқималаридан ўтиб, расмга тушириш, инсон организмининг синган ички аъзолари ва зарарларини аниқлаш учун энг яхши восита ҳисобланади.
Бундан 56 йил илгари ҳижрий-қамарий 1383 йил сафар ойининг 19-чисида:
Исломий илмларнинг буюк устоди ва оятуллоҳилузмолардан бири Оятуллоҳ Ҳож Сайид Муртазо Лангарудий вафот этди. У ҳижрий-қамарий 1306 йилда Эроннинг шимолида жойлашган Лангаруд атрофида таваллуд топди ва ёшлигида ўз таҳсилотини давом эттириш учун Қазвинга борди. Кейин Оятуллоҳ Лангарудий Теҳронда Оятуллоҳ Тунукобуний каби оятуллоҳилузмонинг наздида диний илмлар ва фиқҳ илмини ўрганди. У ҳижрий-қамарий 1338 йилда Ироқнинг Нажаф шаҳрига борди ва йиллар давомида ижтиҳод даражасини касб этганига қадар Оятуллоҳ Ноинийнинг таълим бериш ҳавзасидан илм ўрганди. Оятуллоҳ Лангарудий бир неча вақт Қум илмия ҳавзасида таълим бериш билан шуғулланди ва турли китобларни ёзди.
Бундан 31 йил олдин ҳижрий-шамсий 1365 йил обон ойининг 17-чисида:
Эронлик таржимон ва ёзувчи Карим Кишоварз вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1279 йилда Эроннинг шимолидаги Рашт шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси эркинсевар ва машҳур тижоратчилардан эди. У халқ томонидан миллий парламентнинг намояндаси этиб сайланган эди. Карим Кишоварз бошланғич маълумотларини олганидан сўнг хорижий тилларни ўзлаштиришга мойиллик зоҳир этди ва инглиз, француз ва рус тилларини ўрганди. Кейин ўқитувчилик қилиш билан шуғулланди. У дарс беришига қўшимча, сиёсий фаолиятлар ҳам олиб борарди. Шу сабабдан Ризошоҳ Паҳлавийнинг диктаторлик ҳукумати томонидан бир неча йил давомида Язд шаҳрига сургун қилинди. Кишоварз ёзган асарлардан “Ҳазор соли насри порсй”, яъни “Форс насрининг минг йиллик тарихи” ва “Ёддоштҳои сафари Ҳасанаки Язди ба Гелон”, яъни “Ҳасанаки Яздийнинг Гелонга қилган сафарининг хотиралари” асарларига ишора этиш мумкин. Карим Кишоварз кўпинча рус халқи машҳур ёзувчиларининг асарларини таржима қилган эди.