ноябр 09, 2017 14:24 Asia/Tashkent

Пайғамбар (с) ҳаждан келганларидан кейин ва издошлари билан бир неча маротаба ўзларининг реҳлат қилишлари ҳақида  сўҳбатлашган эдилар.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                

Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда эслатиб ўтдикки Пайғамбар (с) ҳаждан келганларидан кейин эски эҳтиросларини юқотган эдилар ва издошлари билан бир неча маротаба ўзларининг реҳлат қилишлари ҳақида  сўҳбатлашган эдилар.

Пайғамбар (с) риҳлатлари яқинлашганига қадар, беморлик ул ҳазратнинг жисмларини зайифлантирди.

Азизлар, сизнинг ижозатингиз билан бугунги дастуримизда Пайғамбар (с)-нинг оғир дамлари ҳақида сўҳбатлашамиз.

Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!   

Уша куни Расулуллоҳ (с)-нинг уйларидан ул ҳазратнинг хаста товушлари эшитиларди. Пайғамбар эдилар, Мадина ва бу шаҳарнинг аҳолийси. Шаҳарнинг турли бурчакларида одамларнинг пичирлашлари, ҳар бир лабда ва ҳар қалбда бир ҳаяжон бор эди.

Расулуллоҳ (с) келтирган дин қалбларида яширилмаган дин эди. Ул ҳазратнинг даъват этган дини халқ орасида кенг тарқалди.  Макка, Мадина ва атрофдаги ҳеч қайси бурчагида бу динга душманлик қиладиган шахс қолмаган эди. Мушриклар ва яҳудийлардан ҳам ҳеч қандай хабар қолмаган эди.

Умму Аймана айтади: Пайғамбар (с) сўзларидан уша кунларда ҳар бир лаҳзада ул ҳазратнинг риҳлатлари ҳақидаги хабарни эшитган эдик  ва бу биз учун жуда аччиқ эди. Аммо қанчалик аччиқ бўлса ҳам уша ўз умрларининг охирларида Пайғамбар (с)-ни хурсанд кўрмадик. Ул ҳазрат ўзининг айрим издошларидан норози эдилар . Улар бирон-бир раҳбар ва бошлиғ бўлиш учун аскарнинг кийимини кийган эдилар, аммо улар аслида аскарлар эмас эдилар. Ва бу нарса Пайғамбар (с)-ни озор берарди.

Кунлардан бир куни Пайғамбар (с) ўғлим Усомани ўз олдиларига даъват этдилар. Усома бизга хабар бермасдан ул ҳазрат олдиларига борди. Усома Пайғамбар (с)-нинг зиёратидан кейин уйдан чиқиб кетгач, турмуш ўртоғим Зайднинг ажойиб юзи кўзим олдида жилваланди. Мени ғам-кулфат босган бир пайтда Зайднинг кўз олдимда келиши менга куч-қувват бағишлади.

Зайд: Мен сени хотиржам бўлишингни истайман, эй Умму Аймана!

Умму Аймана деди: Эй Зайд, менинг қайғу-аламим Пайғамбар(с)-нинг тушган вазъиятидандир. Дўстлари ул ҳазратга қандай зарба етказаётганларини сезмаяпсанми?

Зайд деди: Пайғамбаримизнинг қалбларини бузиш янги бир воқеа эмас. Икки юзламачилар қалбни бузишдан бошқа маҳоратлари борми?

Ҳатто Пайғамбар (с) риҳлат қилишлари вақтида ҳам ми?

Умму Аймана деди: Бошқа вақтларда кўра айнан шу вақтда бундай одамлар учун айни муддао. Улар йиллар давомида ул ҳазрат риҳлатларини кутган эдилар. Хўш, қайси кун бугунги кунга қараганда кўпроқ мувофиқдир?

Умму  Аймана яна ўз ривоятини давом этади: Зайднинг овозини эшитдим ва Усоманинг бир неча соат мендан узоқ бўлишини отасининг хотираси билан аралаштириб юбордим. Усома Пайғамбар (с) ҳузурларига борди ва мен эшикнинг олдида уни кутиб турдим.

Ёшлик чоғидан Пайғамбар (с)-нинг ҳимоятида бўлган Зайд ул ҳазратнинг дастури билан бир неча кун олдин румликлар билан уруш қилиш учун Мутага борган эди ва бу сафардан шаҳид бўлгани ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Пайғамбар (с) Зайд ўғли Усомани уша оғир дамларда ўз олдиларига чақириб марҳамат этдилар: Отанг ўлдирилган диёр томон ҳаракат қилгин ва душманлар хабар топмасдан олдин сен ва аскарларинг у ерга етиб боришларингиз лозим бўлади.

Р) Расулуллоҳ (с) бу фамонларидан икки мақсадни кўзлаган эдилар. Улардан бири  румликларни ғафлатда қолдириш ва иккинчиси эса Мадинадан айрим иккиюзламачиларни чиқариб ташлаш эди. Гўёки улар узоқда бўлганларида ул ҳазрат ўз реҳлат қилишларини афзалроқ деб билганга ўхшарди.

Умму Аймана деди: Усома уша кеча ўйга қайтди, лекин у менинг олдимдан кетган уша Усома эмас эди. Унинг кўзларида бир неча йил улғайганини куриш мумкин эди. Менинг Усомам бир кечада худди юз йил бурун кетганга ухшарди.

Эртаси куни Пайғамбар (с) қуёш нури порлаганидек одамлар олдига чиқдилар  ва Усомага қараб марҳамат этдилар: “Аллоҳ йўлида ва Аллоҳ таолонинг душманларига қарши уруш қилгин!”.   

 

Ёрлиқ