ноябр 12, 2017 13:08 Asia/Tashkent

Яқинда Эрон Шероз Техника Университети ва Тиббиёт Фанлар Университети тадқиқотчилари томонидан нанотрубкалар ва лазер ёрдамида саратон ҳужайраларини йӯқ қилиш усули ихтиро этилди.

Яқинда Эрон Шероз Техника Университети ва Тиббиёт Фанлар Университети тадқиқотчилари томонидан нанотрубкалар ва лазер ёрдамида саратон ҳужайраларини йӯқ қилиш усули ихтиро этилди.

Тери саратони касаллиги жаҳон бӯйлаб барча саратон касалликлари 75 фоизини ташкил этади. Яъни саратон касалликлари орасида энг кӯпроқ тарқалган тури, бу тери саратони касаллигидир.

Бу касалликка чалиниш сабаблаи кӯп бӯлиб, улар орасида ультрабинафша нурлари остида кӯп вақт ӯтказмоқ деб ҳисобланади. Агарчи тери саратонига гирифтор бӯлганларнинг аксари шифо топишса ҳам, аммо бу касалликнинг кӯп тарқалиши жамиятни хавотирга солган.

Лоиҳа мутахассисларининг айтишича: нанотрубкалар ва лазер саратон ҳужайраларига сингиб, ҳарорат вужудга келтиради ва натижада саратон ҳужайралар нобуд бӯлади.

Саратон касаллиги тўсатдан пайдо бўлмайди. Умуман ҳар бир касалликнинг бошланиш ва ривожланиш жараёни бўлганидек, саратон касал-лигида ҳам шу жараён мавжуд. Кўпинча саратон касаллик нишонаси деб аталиб, сурункали кеча-диган патологик ўзгаришлардан сўнг ривожланади, шунингдек, тери, меъда, бачадон бўйнида-ги узоқ вақт битмайдиган, яралар, полиплар, сут безлари фиброадиноматози ва ҳоказолар оқиба-тида ҳам пайдо бўлади. Аммо шу касалликлардан кейин албатта саратон касаллиги ривожланади, деб бўлмайди.

 Агар саратон касаллигига сабаб бўладиган организмдаги носозликлар ўз вақтида узил-кесил даволанса, бу хавфли касалликнинг олдини олиш мумкин.

Саратон касаллигининг характерли хусусиятларидан бири шуки, тўқимада ўсимта ҳосил бўлиб ривожлангандан кейингина касаллик белгилари юзага чиқади ва танадаги ўсимта ўсаётган аъзонинг функцияси кескин бузилади.

Саратон касаллиги бошланаётганда, у тананинг қайси қисмида ривожланаётганидан қатъи назар, қаттиқ оғриқ бермайди. Баъзи ҳолларда бемор оғриқни сезмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун бемор врачга кеч мурожаат қилади. Шу туфайли ҳам касаллик анча улғайиб кетади ва уни даволаш жараёни қийин кечади. Барибир, ҳар қандай шароитда организмда бирон ўзгариш ҳосил бўлса, дарҳол шифокорга учрашиш лозим, шундагина саратон касаллигининг олдини олиш, агар у бошланган бўлса, даволаш мумкин.

Тери пўсти ва асл тери нерв толаларига жуда бой бўлиб, организм билан узвий боғлиқ, у ташқи ва ички муҳитнинг турли таъсирларига жавоб беради ва тананинг мослашув аъзоси ҳисобланади.

 Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Тери касалликларининг келиб чиқиш сабаблари жуда хилма-хил. Боиси у  бир томондан ташқи муҳит омиллари билан таъсирланса, иккинчи томондан эса ички аъзолар билан бевосита боғлиқдир. Бурун, ҳалқум, оғиз бўшлиғи ва тишларнинг сурункали касалликлари тери касалликлари ривожланишига сабаб бўлади.

Ушбу касалликлар орасида тери саратони ўзининг келиб чиқиш хусусияти билан алоҳида ажралиб туради. Хўш, бу қандай касаллик ва у хавфлими, деган савол туғилиши табиий.

Тери саратони белгилари тана қопламаларимизнинг ташқи таъсирларга кўп учрайдиган қисмларида учраши мумкин. Бунга, асосан, ультрабинафша ва ионланувчи нурлар, кимёвий бирикмали воситаларнинг таъсири, чекиш, иммунитетни сусайтирувчи препаратлар қабул қилиш, организмнинг генетик мойиллиги кабилар сабабчи бўлади.

Холлар, узоқ вақт битмаётган тери яралари, куйгандан кейинги чандиқлар, қарилик кератози (терининг қуруқлашиб қолиши) ва лейкоплакия (шиллиқ қаватлар юза қисмининг мугузланувчи қават билан қопланиши) кабилар тери саратонига олиб келувчи асосий касалликлар сирасига киради.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ