Ҳаётий муаммолар калиди
Садоқ луғатда «сидқ» (ростлик) сўзидан олинган бўлиб, эрнинг аёлга бўлган рағбатини сездиради. Шариатда эса у никоҳ ақди пайтида ёки ундан кейин тайин қилинадиган эваз (тўлов)дир.
Тўйдан кейин қиз ва йигит ёлғиз ўзлари қолишса, эрнинг зиммасига маҳр бериш вазифаси юкланади.
Садоқ луғатда «сидқ» (ростлик) сўзидан олинган бўлиб, эрнинг аёлга бўлган рағбатини сездиради. Шариатда эса у никоҳ ақди пайтида ёки ундан кейин тайин қилинадиган эваз (тўлов)дир.
Аллоҳи зулжалол Нисо муборак сураси 4 ояти каримасида буюради: «Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби (яъни чин кўнгилдан, мамнунлик билан) берингиз! Агар ўзлари сизлар учун у маҳрдан бирон нарсани ихтиёрий равишда кечсалар, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар».
Набий (с) ҳам шундай қилардилар. У зот бирон никоҳни маҳрдан холи қилмасдилар, «Бир темир узук бўлса ҳам, қидириб топ», деганлар.
Агар олдиндан маҳр миқдорини тайин белгиламасдан никоҳланган аёл бўлса, бу ҳолатда аёлга маҳри мисл бериш эркак зиммасида вожиб бўлади. Маҳри мисл дегани бу ўша никоҳланган аёлнинг ёшидаги, унинг ҳуснидаги ва унинг ижтимоий ҳолатидаги аёлларга одат бўйича неча пул маҳр берилса ўшанча миқдорда маҳр берилади. Бунда аёлнинг қариндош уруғлари эътиборли бўлади. Яъни келин томондаги аёлларнинг юқоридаги ҳолатлари ҳисобга олиниб, улар одатда узатилган вақтида қанча маҳр олсалар ўшанча миқдорда маҳр бериш лозим бўлади.
Шунингдек, бирор аёлга маҳр бермасликни шарт қилган ҳолда уйланилса, ёки аёлнинг ўзи қайсидир сабаб билан маҳр сўрамаса ва орада никоҳ бўлиб, эрхотин каби яшасалар ҳам ундай аёлга маҳри мисл бериш вожиб бўлади. Чунки, маҳр бермаслик эвазига никоҳ ақдини тузиш нотўғри ҳисобланади, бинобарин, бундай шарт ҳеч қандай шаръий кучга эга бўлмайди. Ва бундай ҳолатда ҳам аёлга маҳри мисл бериш вожиб бўлади.Унинг миқдорига келсак, унинг ози ҳам, кўпи ҳам бир муайян миқдор билан ўлчаб қўйилмаган. Баҳо ёки ҳақ бўлишга яроқли ҳар бир нарса – оз бўлсин, кўп бўлсин – садоқ-маҳр бўлишга яроқли бўлади.Хулоса шуки, маҳр миқдорини кўпайтириб юбориш агар фахрланиш ва мақтаниш даражасига етмаса, шунингдек, эрнинг зиммасига оғир юк бўлиб тушиб, уни бошқалардан сўраниш ва ёрдам сўрашга мажбур қиладиган бўлмаса, унинг зиммасини қарз билан машғул қилиб қўймаса, макруҳ бўлмайди. Бу манфаатни кафолатлайдиган ва зарарни даф қиладиган энг тўғри қоидадир.
Юқорида ўтганлардан билинадики, одамлар маҳр масаласида етиб келган иш, яъни унда камбағал эр томонига риоя қилинмайдиган даражада ва уйланиш йўлини қийинлаштириб юборадиган даражада ҳаддан ортиқ қимматлаштириш макруҳ ёки ҳаром эканида шак-шубҳа йўқдир. Хусусан, унга қўшимча равишда қимматбаҳо кийимлар сотиб олиш, кўп миқдордаги зеб-зийнатлар, исрофгарчиликка тўла тўй ва зиёфатлар, эр-хотинга ҳеч қандай фойда келтирмайдиган кўплаб гўшт ва таомлар тайёрлаш каби нарсалардан иборат бошқа мажбуриятлар ҳам бўлади. Шубҳасиз, буларнинг ҳаммаси барҳам берилиши ва йўқ қилиниши лозим бўлган ҳамда турмуш қуриш йўлини уларнинг тўсиқларидан тозалаш зарур бўлган ёмон урф-одат ва анъаналардир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Бундан маълум бўладики, маҳр миқдорини ортиқча кўпайтириб юбориш баъзан эрнинг хотинига нисбатан нафратига сабаб бўлади. Шунинг учун оиша розияллоҳу анҳо ҳадисларида айтилганидек, аёлларнинг энг баракаси улуғроқлари маҳрлари енгилроқларидир. Маҳрни енгиллатиш аёл кишида барака бўлишига сабаб бўлади ва унга нисбатан эрнинг қалбида муҳаббатни ўстиради.
Маҳрнинг машруъ бўлишидаги ҳикмат шуки, у аёлдан фойдаланиш эвазига берилган тўловдир ва у билан аёлни иззатлаш ҳамда эрнинг наздида эътиборга сазовор бўлиши ҳосил бўлади.
Кейин низолар келиб чиқмаслиги учун маҳрни ақд пайтида тайин қилиш ва белгилаб қўйиш мустаҳабдир.
Уни ақддан кейин ҳам тайин қилиш жоиз. Аллоҳ таоло Бақара муборак сураси 236 ояти каримада буюради: «Агар хотинларингизга қовушмай туриб ёки улар учун маҳр белгиламай туриб талоқ қилсангиз (ҳам) сизлар учун гуноҳ йўқдир». Бу оят маҳрни белгилаш баъзан ақддан кейин бўлиши мумкинлигига далолат қилади.