ноябр 18, 2017 14:54 Asia/Tashkent

Бугун буюк ва муқаддас шахсият Ислом Пайғамбари (с)-нинг реҳлат топган кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! Ислом Пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг реҳлатлари ва Имом Ҳасан (а)-нинг шаҳодат кунлари муносабати билан барчаларингизга тасаллият изҳор этиб, бу қайғули муносабатга бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

 Бугун буюк ва муқаддас шахсият Ислом Пайғамбари (с)-нинг реҳлат топган кунидир. Ул  ҳазрат 63 йил  яшаган бўлсаларда, аммо башарият учун тўғри яшаш тарзини   ўргатдилар.     

Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар–ана ўшалар нажот топгувчилардир», деди. (Аллоҳдан гуноҳларини кечишини сўраганларидан сўнг, у зот икки дунёнинг яхшилигини ҳам сўрадилар. Фақат охиратнинггина эмас, бу дунё ва у дунёнинг яхшиликларини сўрадилар. Бу ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Мусо (а.с.) танлаб олинган етмиш нафар номидан қилган илтижолари охирида «Биз сенга тавба қилдик», дедилар. Муҳаммаднинг (с.а.в.) сифатлари ҳақиқий Таврот ва ҳақиқий Инжилда ёзилган. Шундай бўлишини Аллоҳ таоло қадимда Мусо (а.с.) билан бирга мийқотга келган Бани Исроилнинг етмишта вакилига ҳам айтган. Кейинчалик шундай бўлди ҳам. Қанчадан-қанча аҳли китоблар ёки бу китоблардан бўлажак Пайғамбарнинг сифатлари ҳақида маълумот олганлар Муҳаммадни (с.а.в.) кўришлари билан иймонга келдилар.) Аъроф сураси 157 оят.

Ислом Пайғамбари (с) даъватлари иллоҳий ваҳийга асосланганди ва ваҳдатнинг атрини инсоният  орасида тарқатдилар.  Бошқа иллоҳий пайғамбарлар каби бир паём билан келдилар ва инсониятни   жоҳиллик, гина-кудурат ва дунё ҳою-ҳаваслардан узоқлаштириб, фидокорлик,  меҳр-муҳаббат ва биродарлик каби юксак ҳаётга уларни даъват этдилар. Кўп вақт ўтмай одамлар ўз  қабилаларнинг эътиқодлари ва хурофотларини ул ҳазрат замирида йўқлигини сездилар. Пайғамбари Акрам (с) ҳақиқат ва иллоҳий маърифат эшикларини  уларнинг кўз олдида очдилар. Раҳмат ва меҳр-муҳаббат элчиси бўлган пайғамбаримиз ўзларидан асос солган бинони қуриб битказишга вазифадор эдилар.

У Муҳаммад Бин Абдуллоҳ, иллоҳий танлаган охирги пайғамбар эдилар. Қуръон таъбири билан айтганда: Сирожи Мунир ва оламдагилар учун раҳмат мояси эдилар. Сафар ойининг 28- кунида Мадинада бир хабар шов-шув сабабига айланди.  Аллоҳнинг биз бандалар орасидан танлаган ҳабиби ва сўнгги элчиси, инсоният таърихидаги энг улуғ шахсият одамлар орасидан кетиб, уларнинг қалбини ғам-ғуссага ботирган бўлсалар-да , аммо  ул ҳазратнинг халқнинг орасида динни замонлар ўтган сайин барқ уриб ривожланаётган, жозибаси кун сайин янги-янги одамлар гуруҳини ўзига жалб этаётган  Муқаддас ислом дининиқолдириб кетдилар.

    Ислом Пайғамбари (с) реҳлат этган куни дунё аҳли учун иллоҳий пайғамбарнинг раҳмати ва юксак мартабага эга бўлганларини эслатади. Расули Акрам (с) ва ул ҳазратнинг пок хонадонига Парвардигор ва иллоҳий фаришталар доим  ул ҳазратга салому салавот йўллаганидек биз ҳам ул ҳазрат ва пок хонадонларига салому салавот йўллаймиз.

   Дунёнинг олимлари ва муттафакирлари асрлар оша    Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) ва ул ҳазратнинг оқилона,ҳаётий  ва қийматли аҳкомлари билан дунёни ўзгартиришга ҳаракат қилдиларким инсоният доим уни қабул қилиш учун эҳтиёж сезишарди. Анбиё ва махлуқот ашрафи ҳисобланмиш Хотам-ул анбиёнинг пок вужудларининг мақсад ва маромлари асорат арқонларини бузиш ва инсониятни қутқаришдан иборат эди. 

Германиялик исломшуноси Анна Мария Шиммелдан сураганларида, сен мусулмонми ё мусулмон эмасми?

У жавоб берди: “Билмадим. Мен фақатгина Ислом Пайғамбари (с) ва Мадина эгасига ҳурмат –эҳтиром қиламан .”

 Германиялик бу шарқшуносдан   шундай ёзади: “Ислом Пайғамбари (с)-нинг ўйнаган муҳим ролини инсоннинг руҳий ўзгаришларида мушоҳада этиш мумкин. Пайғамбар инсоннинг жисми ўрнига инсоний руҳни тирикладилар. Ул ҳазрат одамларнинг андишаларини жоҳилият домидан қутқардилар ва уни оламда машҳур этдилар. Ул ҳазрат қулоқ ва кўздан шойисталик билан баҳраманд бўлиб билимни умумийлаштирдилар ва парвардигор томонидан башорат этдиким инсонлар қўёш, ой, осмон ва ерни тасарруф эта олишади. Шунинг учун кечиримли ва азим пешвони таърифлаш ҳар бир инсон учун катта хушбахтликни армуғон келтиради.

Расули Акрам (с) ислом дини таълимотлари сояси остида, ҳамда ўзларининг ахлоқий ва диний раҳбарлик қилишлари билан уша замоннинг нотинч шароитини тартибга келтириш ва Али (а)-дек тарихий энг яхши инсонларни тарбия эта олдилар.

Ҳақиқатан ҳам Али алайҳиссалом Пайғамбар(с) биъсатларининг тарбиявий муъжизалари деб билиш мумкин. Иллоҳий анбиёларнинг ҳар бири инсоннинг маданиятли бўлиши ва инсоний жамиятнинг ривож-равнақ топиши тақозосига қараб  қонун ва дин шариатини эълон қилдилар.

Расули Акрам (с) ислом паёми билан келдилар ва инсон бу дунёдан кенгроқ дунё билан  унс ва улфат олиши учун башариятга йўл очиб бердилар. Тарих давомида қудраттталаблар инсонни тарбияловчи ушбу мактабни ўртадан йўқ қилиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилдилар. Аммо иллоҳий суннатларнинг табиий жараён олиши асосида ислом дини дунё бўйлаб тарқалди. Ҳамда бедорлик, ҳаракат қилиш ва исломий ўзлик ва шодоблик бу даъватнинг муқаддимасига айланди.

Бугунги кунда барча мусулмонларнинг фахрланишлари ислом динининг буюк шахсияти Ҳазрат Муҳаммад Мустафодан пайравлик қилишдир. Шунинг учун исломий умматнинг тафриқаланиши хусусидаги Расули Акрам (с)-нинг хавотирланишлари ва ташвишларини дарк этишимиз Пайғамбар (с) Қуръон ва дин каби муштаракотларга таяниб яна бир бора ўзларининг иззат эҳтиромимизни қўлга киритишимиз учун ҳамжиҳат бўлайлик.

 

Ёрлиқ