ноябр 20, 2017 15:44 Asia/Tashkent

Бугунги куна башарият ер айланиши ҳақиқатини англаб етган. Ер ӯз атрофида ва қуёш атрофида мудом айланиб туриб, бу майёра башарият сукунати учун тоза ҳаво ва тупроқдан иборат барча шароитларга эгадир.

Ер шари барча одамлар унда яшаш ва осойишталиги учун яралган бӯлиб, борлиқ олами мӯъжизаларидан бири ҳисобланади.

Бугунги куна башарият ер айланиши ҳақиқатини англаб етган. Ер ӯз атрофида ва қуёш атрофида мудом айланиб туриб, бу майёра башарият сукунати учун тоза ҳаво ва тупроқдан иборат барча шароитларга эгадир.

Ер – ер гуруҳидаги планеталарнинг энг каттаси бўлиб, тартиби бўйича Қуёшдан учинчи ўринда туради. Планеталар ва ер шарини қайси қувва фазода мустаҳкам пойдор қилиб қӯйган деб киши замирида саволлар туғилиши мумкин.

Қуръони карим Зорриёт муборак сураси 20 ояти каримасида ӯқиймиз:

Ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир.

Келинг, бир мисол келтирайлик: Бир тӯпниннг атрофига ипак ӯраймиз. Бу тӯпни ерга юмалатамиз. Агар диққат қилсангиз, тӯп доирашакл айланишлар ҳаракатини қилади. Аммо агар унинг атрофида ӯралган ипак узилса, тӯп узоқ масофага отилади. Ер ва қуёш ҳам худди шундай қонунлар асосида ҳаракат қилишади. 

Ернинг ӯз орбитасида айланиши тортилиш ва итарилиш қонуни асосида амалга ошади. Агар табиатда итарилиш қонуни бӯлмаганда, қуёш ерни ӯз томон тортиларди. Агар тортилиш қонуни бӯлмаганида эди ер фазода отилиб кетарди. Шундай экан бу икки қонун асосида ер қуёш атрофида айланади. Ажаблантирувчи нарса шуки  тортилиш ва итарилиш қуввалари орасида бир меъёр бӯлиб, бири иккинчисидан ортиб кетмайди.

Қуръони карим Бақара муборак сураси 21 ва 22 ояти карималарида келган:

Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз. (Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган тарбиякунандаларингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад-шоядки тақводор бўлсаларингиз.)

У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг.

Ернинг қуёшга нисбатан бӯлган масофаси ва ӯзининг атрофида айланиш орбитаси мӯлжалланган бӯлиб, агар бу мезондан заррача ӯзгарилса, ер юзида ҳаётни давом эттирилиши номумкин бӯлиб қоларди.

Атрофимизни ажойиб ва ранг – баранг муҳит қуршаб олган. Бу шундай муҳитки, унда бизга маълум бўлган ҳодисалар ўз сирини пинҳон тутган номаълум ҳодисалар билан бизга таниш, ўрганилган жараён қандайдир нотаниш, ҳали ўрганиб улгурилмаган жараёнлар билан ёнма – ён одимлайди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Ҳаётимизнинг ҳар бир куни, агар у беҳуда ўтмаган бўлса, бизни янги – янги билимлар билан ва демакки, янгидан янги кашфиётлар билан бойитади.

Планета-сайёраларнинг жойлашиши, уларнинг мунтазам ҳаракати ва улардаги ҳайратомуз мутаносиблик ҳақида ҳар қадар фикр юритсак ҳам ҳали ҳам тубига етиб боролмаймиз.

Коинотнинг қатъий ва мустаҳкам тартибида, табиатнинг бузилмас қонунларида, олам яралишининг гўзаллигида, бизни ўраб турган муҳитдаги ва теварагимиздаги ҳамма нарсада Аллоҳнинг қудрат-иродаси ва чексиз ҳикмати яққол кўриниб турибди.

Қуръони карим Мулк муборак сураси 15 ояти каримасида келганидек:

У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир. (Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти кариманинг тафсирини Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, ер юзинининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқаат, Аллоҳ таоло ерни инсонга бўйсундириб қўйган, лекин бу ҳақиқат ҳозирги асримиздагидек ҳеч қачон яққол кўзга ташланмаган.)

 Ҳаёт лаззатларида ва жозибаларида, дарахтларнинг капалакнинг чиройли қанотларию гулларнинг хушбўй ҳидида, коинот дея аталмиш бу уйғун хилқатдаги юлдузлар ҳамда сайёраларнинг ўзаро боғлиқлигида Аллоҳ таолонинг буюк Холиқлиги, Мусаввирлиги, Ҳикмати яққол кўриниб турибди.