Оят ва белгилар
Ўргимчак тўрининг яратилиши ажойибдир. Ўргимчак иплардан турли шакллар ясайди. Баъзи ўргимчакпар бу ипларни парашют шаклида ясайди. Сув юзасида балиқ овлайдиган ўргимчакпар ҳам бор. Ўргимчакларнинг ҳаётини ўрганганлар бошқа жонзотлар каби уларнинг ҳам яратилишидаги мўъжизаларга гувоҳ бўладилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Яратилиш муъжизаларининг яна бири, бу ӯргимчакнинг тузилишидир. Қуръони карим Анкабут муборак сураси 41 ояти каримасида бу ҳақда келган:
Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди. (Аллоҳдан ўзганинг йўлини тутганлар, унинг уйидан ўзга уйда яшашни ихтиёр қилганлар ўзларининг ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини кошки билсалар эди. Уларнинг тузган тузумлари худди ўргимчак уясига ўхшаб, ўта нимжон эканини билсалар эди. Такаббурликлари ила Аллоҳ қуриб берган улуғвор қасрни инкор этиб, ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини билсалар эди. Бу ҳақиқатни биладиларми, билмайдиларми — уларга фарқи йўқ.)
Оятдаги «анкабут» сўзи урғочи ўргимчак маъносини беради. Оятдаги феъл тусланишининг аёллик жинсига оидлиги ҳам буни кўрсатади. (Араб тилида музаккар ва муаннас тусланиши мавжуд). Аммо нимагадир, таржимонлар баъзан оятдаги бу нуқтага эътибор қилмаганлар. Жонзотлар устида олиб борилган тадқиқотларда ўргимчакпар билан боғлиқ жуда қизиқ нарсалар аниқланди. Бу маълумотларда Қуръоннинг «энг ишониб бўлмайдиган уй» деб нима сабабдан айнан урғочи ўргимчак инини кўрсатгани ойдинлашади.
Жонли борлиқларнинг аксариятида урғочилари эркакларига нисбатан йирикроқ ва қувватлироқдир. Ўргимчакларда ҳам шу ҳол кузатилади. Масалан, ўргимчакларнинг «Соатли қоратул» турида урғочиларининг узунлиги эркаклари узунлигидан тўрт марта катта бўлади.
Барча жонзот турлари уйларини асосан иссиқ-совуқдан, душманлар ва бошқа турли таҳлика ҳамда зарарлардан сақлаш учун қурадилар. Ўргимчак эса инини бузиш учун, тўрига тушиб қолганларни ейиш учун қуради. Бу сабабдан инларнинг энг ишониб бўлмайдигани ўргимчак инидир. Урғочи ўргимчак жинсий муносабатдан кейин ҳатто ўз эркагини ҳам ейди. Шу туфайли урғочи ўргимчакнинг ини ўз эркаги учун ҳам таҳликалидир. Баъзи ўргимчак турлари хавфсиз йўлагини йўқотиб қўйса, ўзи қурган қопқонга ўзи ўралиб нобуд бўлади.Ўргимчак уясининг заиф, нозик ва мўрт эканини ҳақида сўз юритаркан, Қуръон қуйидаги маъно, яъни ўргимчакнинг уясидаги эрак ва урғочиси ўртасидаги муносабатнинг қанчалик заиф эканига ҳам урғу беради, кўп ҳолларда урғочи ўргимчак ўз жуфтини, эркак ўргимчакни нобуд қилиши бор гап.Қиссадан, бу дунё ва охират учун Аллоҳни қўйиб ўзгадан паноҳ истаганларнинг ҳоли жуда хароб ҳолда экани аён бўлади.
Ўргимчак тўрининг яратилиши ажойибдир. Ўргимчак иплардан турли шакллар ясайди. Баъзи ўргимчакпар бу ипларни парашют шаклида ясайди. Сув юзасида балиқ овлайдиган ўргимчакпар ҳам бор. Ўргимчакларнинг ҳаётини ўрганганлар бошқа жонзотлар каби уларнинг ҳам яратилишидаги мўъжизаларга гувоҳ бўладилар.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Энг қизиғи шуки, энг чидамли хом-ашёдан тайёрланган ўргимчак ини, энг ишониб бўлмайдиган индир. Ўз ҳамжинсига шафқат қилмайдиган бу ин жуда катта хиёнат уйидир. Аллоҳ таоло яратган инсон зотининг ўзгани саждагоҳ қилиши ҳам хиёнат ва ақлсизликдир. Ҳамма нарса Аплоҳнинг қўлидадир. Айрим адашган бахтиқаро бандалар Аплоҳдан бошқа дўст қидириб, улардан мадад кутмоқда. Аплоҳдан бошқа дўстларнинг инсон бошига соладиган фалокати Анкабут сурасининг юқорида зикр қилинган оятларида жуда чиройли ўхшатиш билан билдирилган.Шунингдек Қуръони карим Анкабут муборак сураси 42 ояти каримасида ҳам бу мавзуда ӯқиймиз:
Албатта, Аллоҳ улар ўзидан бошқа нима нарсага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У азиз ва ҳаким зотдир.Мушриклар суянган нарсалари ӯргимчак тори каби заиф эканлигини билганларида эди, ундан воз кечишарди. Улар яратувчига сиғиниш ӯрнига унинг махлуқларига сиғинаётганларини кӯриб-билиб туришини дарк этишганида бу ишларни йиғиштириб қӯйиб Холиқи яктога юз буришарди. Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Қуръони каримнинг услубларидан бири ҳақиқатни англатиш учун ӯхшатиш ва масаллардан фойдаланишдир. Энг яхши мисоллар эса барча давру замонда халқ оммасига тушунарли бӯлган мисоллардир. Иймоннинг пойдевори мустаҳкам ва устивор, ширкнинг пойдевори эса заиф ва вақтинчаликдир. Ӯргимчак уяси каби заиф ва нотавон нарсаларга суяниш ӯрнига доно ва ҳаким зот – Аллоҳ таъолога сиғиниш лозим.// Ҳурматли тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.