Оят ва белгилар
Бугунги дастуримизда инсон аталмиш энг олий ва комил мавжудот ҳақида суҳбатлашамиз. Исломий ривоятларда ҳам ҳар ким ӯзини таниса, Худони танийди деб такидланган. Одам организми турли тўқима ва органлари ҳужайраларининг шакли турлича, яъни, шарсимон, дуксимон, овал, юлдузсимон ва ҳоказо шаклларда бўлади. Ҳужайраларнинг ҳажми ҳам турличадир, уларнинг ҳажми 5-10 микрондан 100 микронгача ва ундан катта бўлиши ҳам мумкин.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Бугунги дастуримизда инсон аталмиш энг олий ва комил мавжудот ҳақида суҳбатлашамиз. Исломий ривоятларда ҳам ҳар ким ӯзини таниса, Худони танийди деб такидланган.
Одам организми турли тўқима ва органлари ҳужайраларининг шакли турлича, яъни, шарсимон, дуксимон, овал, юлдузсимон ва ҳоказо шаклларда бўлади. Ҳужайраларнинг ҳажми ҳам турличадир, уларнинг ҳажми 5-10 микрондан 100 микронгача ва ундан катта бўлиши ҳам мумкин.
Барча тўқима ва аъзолар ҳужайраларининг умумий ту-зилиши ўхшаш бўлади.
Ҳужайра мембранаси унинг устини қоплаб турувчи юпқа парда бўлиб, оқсил ва ёғ(липид)лардан ташкил топган. У ҳужайраларда моддалар алмашинуви жараёни, яъни, ҳужай-ранинг озиқ моддалар ва кислород билан таъминланиши, шунингдек, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган заҳарли чиқиндиларнинг ҳужайрадан қонга ўтказилишида муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар бир тўқима ва аъзонинг ҳужайралари маълум вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Масалан, безларнинг ҳужайраси фермет ёки гормон ишлаб чиқаради. Миянинг ҳужайраси нерв ҳужайраларининг таъсирларини қабул қилиш, уларни анализ ва синтез қилиш, шунингдек, ишчи органларда ҳаракатларни бошқариш вазифасини бажаради.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда инсон жисмидаги муъжизаларидан бири, яъни кӯриш ҳисси ва кӯзлар ҳақида суҳбатлашамиз.
Қуръони карим Мулк муборак сураси 23 ояти каримасида келган: Сен: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган зотдир. Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?!» деб айт.
Кўзлар бу оптик тизимдир. Ташқи муҳит ҳақидаги 90% маълумотни кўзларимиз орқали оламиз. Кўзларимиз тузилиши жиҳатидан фотоаппарат объективига ўхшаб кетади.
Биринчи таркибий қисми бу шох пардадир (роговица). Шох парда кўзнинг олдинги қисмини ўраб турувчи шаффоф қават бўлиб у кучли нур синдириш қобилиятига эга ва жисмдан қайтаётган ёйилган нурни йиғиб берувчи ўзига хос линзадир.Кўзнинг 5/6 қисмини ташкил қилувчи оқ рангли қават склера деб аталади ва у кўзнинг соққа шаклини сақлаб туришга ва ташқи таъсуротлардан сақлаб туришга ёрдам беради.
Оптик тизмининг иккинчи қисми бу кўз гавҳаридир (хрусталик). Табиий линза ҳисобланадиган бу қисм бир зумда фокуслаш қобилиятига эга, шунинг учун биз яқинни хам, узоқни хам яхши кўрамиз. Бундан ташқари у ёруғлик фильтри вазифасини хам бажаради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Қуръони карим Наҳл муборак сураси 78 ояти каримасида инсон яратилиши ҳақида ӯқиймиз:
Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз. (Дунёда фақат инсон боласигина жуда ожиз ҳолда туғилади. Бошқа ҳайвонларнинг болалари туғилгандан бир оз ўтиб, ҳаракатга тушади, ўзи юради, онасини эмади ва бошқа ҳожатларини чиқаради. Инсон боласи эса, йиғидан бошқа ҳеч нарсани билмай тураверади. Ҳар бир нарсани унга соат, кун, ҳафта, ой эмас, балки йил давомида ўргатиш керак. Ўша ўрганиш ҳам Аллоҳ берган хусусиятлар билан бўлади.)
Қовоқлар кўз соққасини ҳимоя қилиб туради. Ички томондан конъюнктива билан қопланган. У оч пушти рангли шиллиқ қават бўлиб қон томирга бойдир.Шунингдек Қуръони карим Балад муборак сураси 8 ояти каримасида кӯзлар ҳақида келган:
Биз унга икки кўзни бермадикми?
Мана шу барча айтилган қисмлардан ўтгандан кейингина ёруғлик сигнали охирги ишлов ва онгли қабул қилиш учун кўрув нерви орқали мияга узатилади. Бу жараён секундига 60 марталик тезликда юз беради.
Ҳурматли тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.