Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Хожа Насириддин Тусийнинг ҳаёти ва фаолияти
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Ўтган суҳбатимизда эронлик буюк донишманд Насириддин Тусийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятлари борасида сизга маълумот берган эдик. Насириддиннинг буюк хизматларидан бири Мароға расадхонасининг бунёд этишидир. Хожа Насириддин кўплаб фузало ва донишмандлар билан бу расадхонанинг қурилишига муваффақ бўлди. Мазкур расадхона шарқда ва умуман жаҳонда машҳур ва маъруфдир.
Бугун ҳам ушбу амалга оширилган илмий ишлар ўзининг қимматли аҳамиятини юқотгани йўқ. Фахриддин Абулсодот Аҳмад ибн Усмон ўша расадхонанинг меъмори эди. Бу расадхонанинг лойиҳасини эса Хожа Насириддин Тусийнинг ўзи чизган эди. Мароға шаҳрининг шимоли-ғарбида бир теппаликда бино бўлган бу расадхона айни ҳолда “Расади Мароға” номи билан машҳурдир. Бу расадхонанинг қурилишида давлат хазинаси ва ўлканинг барча вақфларидан фойдаланган. Бу манбалар Хожа Насириддин Тусийнинг ихтиёрида эди. Расадхонада қурилган ҳашаматли бир кутубхона ҳам улкан аҳамиятга эди. Унда мавжуд кўп сонли китоблардан донишмандлар, олим ва фозиллар самарали баҳра олардилар. Бу китобларни Бағдод, Шом ва Бейрутдан ҳам олиб келишган эди. Расадхонанинг олдида яна сарой ҳам қурилди . Унда Хожа ва бошқа мунажжимлар иқомат қилардилар. Айтиш лозимки, бу расадхона атрофида мадраса ҳам бино бўлган эди ва унда талабалар таълим олишарди. Айтиб ўтилганидек, ушбу расадхона бошқа атрофдаги иморатлари билан 13 йил давомида қурилган эди. Бу орада мўғул ҳукмдори Ҳалокухон ҳижрий-қамарий 663 йили вафот этади. Хожа Насириддин умрининг охиргача бу илмий даргоҳларга зарар етмаслиги учун жонкуярлик қилди.
Насиридддин Тусий томонидан ёзилган кўплаб арзирли китоблар бизгача сақланган ҳамда муҳим илмий ва маданий мерос ҳисобланади. Бунга “Ибн Сино ишораларининг шарҳи”, “Тажрид ал-эътиқод”, “Насирий тазкираси”, “Ҳайъат ва нужумдаги Мажастининг таҳрири”, “Насирий ахлоқи”,”Ирфонда ал-ашрафнинг сифатлари”, “Мантиқ илмида иқтибоснинг асослари” ва бошқа қатор асарларни мисол келтириш мумкин.
Милодий 1625 йили Лондонда унинг айрим асарлари лотин тилида чоп этилган. Ҳиндистон, Миср ва Эронда ҳам Хожа Насириддин Тусийнинг кўплаб асарлари қайта-қайта нашр қилинган. “Мароға расадхона”сининг ишларида Хожа билан ҳамкорлик қилган донишмандлар қуйидагилар:
Аллома Қутбиддин Шерозий, Шамсиддин Шервоний, Ҳиссомиддин Шомий-Домғоний, Камолиддин Алабакий, Али ибн Маҳмуд, Нажмиддин Устролоби, Садриддин Али ибн Хожа Насириддин Тусий, Фуманжи Чиний, Муҳийдини Мағрибий ва Фаридаддин Абулҳасан ибн Ҳайдар ибн Али Тусий. Бу донишмандлар ҳикмат, ирфон, ишроқ, риёзат, нужум ва расад ва юлдузлар илмларида ўша асрда самарали фаолият олиб боришган.
Хожа Насириддин Тусий борасида тарихнинг ҳакамлиги:
Айрим гуруҳлар Хожа Насириддин Тусиййниг ислом давлатини барҳам бериш ҳамда ваҳдат ва ягоналикни бартараф этиш учун уринганини иддао қиладилар. Аммо тарих исботладики, Мўғуларнинг Бағдодга қилган ҳужумларига Хожа Насириддиннинг ҳеж қанақа алоқаси бўлмаган. Аксинча, халифа Аббоснинг Чингизхонга ёзган мактубларидан маълум бўлишича, мўғулларни Эронга ҳужум қилишга даъват этган. Бошқа томондан, Хожа Насириддин мусулмонларни нафақат мўғуллар томонидан нобуд бўлишларини олдини олган, балки улар учун йирик хизматлар қилган. Ҳолбуки, Эрон аҳолиси камида 40 йил давомида мўғул босқинчилари орқали қатлиом қилинган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Дажла дарёси соҳилларида абоссийлар айш- ишратга берилган эдилар ва Эрон мусулмон давлатига улар аҳамият бермас эдилар. Ваҳоланки, аббосийлар мусулмон бўлган эронликлар ёрдамлари билан ҳокимиятга эга бўлган эдилар.
Буюк донишманд Хожа Насириддин Тусий Бағдодга китоблар олиб келиш учун борган вақтида ҳижрий-қамарий 672 йилнинг 18-зилҳижжа ойида оламдан ўтган.
Айтиш жоизким, Хожа Насириддин Тусийнинг сиёсий нуфуз ва ҳурмат-эҳтиром топиши Эрон ва эронликлар учун фаровон фойда ва манфаат келтирди. Мўғулларнинг ҳукмронлари Эроннинг қимматли маданиятини нобуд қилишга ҳаракат қилганларида, Хожа Насириддин Тусий устуворлик ва матонат билан бу ишнинг олдини олди. У кутубхона ташкил этди ҳамда турли илм ва фанлар учун ўқув юртлар ва мадрасалар қурди ҳамда талабаларга харажатлари учун пул ажратди ва имтиёзлар белгилади. Шу тартибда турли жойлардан донишманд ва олимлар ушбу ўлкага келишди. Хожа Насириддин Тусий амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан бири, таъкидлаб ўтганимиздек, бу ҳижрий-қамарий 657 йилда расадхонани қуриши эди. Лекин расадхона расмий равишда очилишидан олдин у дунёни тарк этди. Аммо унинг катта фарзанди азим бу бинони бошқариш масъулиятини ўз зимммасига олди ва ўз отасининг ишини охирга етказди.
Астрономия халқаро уюшмасининг таъкидлашича, Хожа Насириддин Тусийнинг исми бу расадхонага ярашадиган ном ҳисобланади ва унинг аҳамиятга эга бўлиши шундан иборатки, исломий ва ғарбий донишмандлар унинг азаматига тушуниб етишган ва уларнинг фикрларига кўра, Мароға расадхонаси қурилиши билан астрономия илмида вужудга келган тараққиёт ва ривожланишнинг барчаси ҳамманинг олқишига сазовор бўлган ушбу донишманднинг номига тегишлидир. Бу борада покистонлик физика илмининг донишманди ва милодий 1979 йилда физика соҳасида хадқаро Нобель мукофотини олишга сазовор бўлган марҳум доктор Абдуссалом шундай айтади: “Буюк донишманд Хожа Насириддин Тусий бошчилигида қурилган Мароға расадхонаси ислом дунёси бўйлаб 20 нафар ўзининг мунажжими билан, сўзнинг ҳақиқий маъносида, эҳтимол илк расадхона ҳисобланади ”.У бошқа бир жойда шундай фикр баён этади: “Истанбул, Хитой расадхонаси ва ҳатто 12 асрдаги Ҳиндистон расадхоналарининг барчаси Мароға расадхонасининг жилваларидан саналади.”
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.