Илмий янгиликлар сари
Яқинда эронлик мутахассислар жигарнинг 3D моделини яратишга ноил бӯллишди. Аммо жаҳон миқёсида олимлар мослашувчан коғозли тӯқималар ихтиро этишди. Бундай тӯқималарни яратишда олимлар ҳайвонлар биоматериалларидан фойдаланишди. Аввал ҳужайраларни махсус суюқлик ёрдамида ажратишди. Натижада фақат экстраселюлар матрисалар номланган табий тизимли оқсиллар қолди. Сӯнг бу маҳсулотни кукун ҳолатига келтиришди, то ундан қоғозли тӯқималар ҳосил бӯлсин. Бу усул ёрдамида беморларнинг жигар, бачадон ва
Яқинда эронлик мутахассислар жигарнинг 3D моделини яратишга ноил бӯллишди.
Аммо жаҳон миқёсида олимлар мослашувчан коғозли тӯқималар ихтиро этишди. Бундай тӯқималарни яратишда олимлар ҳайвонлар биоматериалларидан фойдаланишди. Аввал ҳужайраларни махсус суюқлик ёрдамида ажратишди. Натижада фақат экстраселюлар матрисалар номланган табий тизимли оқсиллар қолди. Сӯнг бу маҳсулотни кукун ҳолатига келтиришди, то ундан қоғозли тӯқималар ҳосил бӯлсин.
Бу усул ёрдамида беморларнинг жигар, бачадон ва буйрак каби ички аъзоларини қайта тиклаш имкони пайдо бӯлади.
Жигар ҳужайралари — гепатоцидлар регенерация (қайта тикланиш, қайта ўсиш)га қодир, аммо бу амалда етарлича тез юз бермайди, янги ҳужайралар эса тез қарийди. Шу туфайли олимлар жигар учун тана ҳужайралари ролига мос келувчи ва унинг тўқималарини қайта тикловчи бошқа ҳужайраларни қидирди.
Шу мақсадда яна бошқа бир илмий тадқиқотда олимлар жигар ўт йўллари ҳужайралари — холангиоцитларни текшириб кўрди. Тажрибада сичқонлардан фойдаланишди, уларда жигар хасталигини келтириб чиқаришди, сўнг унинг қайта тикланишини кузатишди. Тажриба сичқонларининг гепатоцитларидаги ҳужайралар бўлиниши учун жавобгар бўлган ген ўчириб қўйилди, олимлар жигар уларсиз қандай тикланишини кўрмоқчи бўлди.
Жигар тўқималари барибир тикланди. Олимлар бу холангиоцитлар ҳисобига амалга ошганини аниқлади. Улар ўт йўлларидан чиқиб, «носоз» гепатоцитлар ўрнига, жигар ҳужайраларига айланган. Энди олимлар сиррозга чалинган одамнинг жигарини ўз холангиоцитларини кўчириб ўтказиш ёрдамида қайта тиклашни ўрганмоқчи.
Яқинда эронлик мутахассислари, Амир Кабир исмидаги университети мутахассислари томонидан жигар саратонини даволайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди.
Сурункали жигар хасталиги бўлиб сурункали гепатит касаллигининг огир асорати хисобланади. Бунда морфологик жихатидан жигарнинг бужмайиб колиши ва фаолиятининг кескин бузилиши, жигар хужайралари – гепатацитларнинг халок бўлиши кузатилади. Жигар циррози ўлимга олиб келувчи овкат хазм килиш аъзолари хасталиклари орасида биринчи уринни эгаллайди. Унинг оғир хасталиклари жигар циррозини келтириб чиқаради.
Жигар циррози – бу аъзода гепатоцитлар, яъни жигар ҳужайраларининг ўрнига бириктирувчи тўқима пайдо бўлиши туфайли унинг чандиқланиши ва натижада организмдаги барча аъзолар фаолиятининг издан чиқиши билан кечадиган хасталикдир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Жигар циррози ҳақида чуқур маълумотга эга бўлиш учун аввало бу аъзонинг вазифалари ҳақида билиш зарур. Бу нозик аъзо организмнинг марказий биокимёвий лабораторияси бўлиб, у қонни тозаловчи фильтр вазифасини бажаради. У организмда кечадиган барча моддалар алмашинувларида фаол иштирок этади. Бу аъзонинг диффуз (тарқоқ) жароҳатланишларидан бири жигар циррози касаллиги ҳисобланади. Жигар циррози дунё бўйича эркакларда кўпроқ учраётган касаллик бўлиб, у турли сабаблар натижасида ривожланиши мумкин. Циррознинг дастлабки босқичида касаллик аломатлари аниқ намоён бўлмаслиги мумкин. Дарднинг айнан шу босқичида касаллик сабабларини бартараф этиш орқали жигарнинг соғлом ҳужайраларини сақлаб қолиш ва узоқ муддат соғлом ҳаёт кечириш мумкин.
Қориннинг катталашиши, озиб кетиш, кучли ҳолсизлик, таъсирчанлик, кайфиятнинг тез ўзгариши, иштаҳанинг камайиши, бурун ва милкларнинг қонаши циррознинг кейинги босқичларга ўтганлигидан дарак беради. Жигар циррози билан оғриган беморлар одатда кучли ҳолсизланиш, озиб кетиш, эс-ҳушнинг ўзгариши (эътиборни жамлаш хусусиятининг камайиши, кундуз кунлари кўп ухлаб, тунда уйқунинг бузилиши), иштаҳанинг камайиши, қориннинг шиши ҳисобига тўйиб қолиш ҳисси, сариқлик (тери ва кўз пардасининг сарғайиши, пешобнинг тўқ сариқ рангда бўлиши), терининг қичишиши, қорин соҳасида оғриқ кузатилиши мумкин.
Талоқнинг катталашиши, оёқларда шиш пайдо бўлиши, нафас йўлларининг яллиғланиши каби бактериал инфекцияларнинг тез-тез такрорланиб туриши, кўнгил айниши, қусиш, ўт кислоталарининг таъсири натижасида терининг қичишиши каби ўзига хос аломатлар жигар ва бошқа аъзолардаги патологик жараённинг ривожланишда давом этаётганлигини билдиради.