август 17, 2016 14:33 Asia/Tashkent

Эрон афсоналари ва қиссалари

Азиз   тингловчилар,  ўтган  дастурларимизда Форс  халқ адабиётнинг  хусусиятларидан бири бўлган "Алла тарона"-лари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам ушбу мавзў ҳақида сўҳбатимизни давом этамиз ва алла қўшиқларининг  мазмун- мундарижаларини баён этамиз. "Жавзар ва ганжи шамардал" номли қиссамизнинг  давомини эса  келгуси дастурда сиз азизларга тақдим этамиз .

Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Ўтган икки дастурларимиз давомида халқ қўшиқ- тароналарининг мазмун-мундарижаси ва алла қўшиқлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда алла қўшиқлари расмий шоирлар ижодиётининг маҳсули эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтдик. Бу қўшиқлар оналар томонидан  меҳрубонлик қилиш пайтларида махсус ижод этилиши  ҳамда адабий нуқтаи назаридан зайиф жиҳатлари билан ажралиб туришини эслатиб ўтган эдик. Ҳамда айтган эдикки алла қўшиқлари турли мазмунларга эгадир. Эрон алла қўшиқларининг аксарияти онанинг кўп орзу-ормонларини васф этади. Жумладан, боланинг улғайиши, савод олиши , Қуръонни ўқиш, зиёратга бориш ва яхши турмуш ўртоқини танлаш каби орзу-ормонларни тавсиф этади. Она ўз боласининг қулоғига барча ўз орзу-ормонларини алла орқали кўйлайди ва уша орзу-ормонлар билан уни тарбиялайди.

Алла-қўшиқларнинг айрим мазмун –мундарижалари онанинг танқислик лаҳзалари, ички ғам ва дард-ҳасратини ифодалайди. Ушбу алла қўшиқларда она  ўз боласининг ёмон ахлоқи, унинг йиғилишлари ва ўхлолмаслигидан шикоят қилади. Гоҳида ушбу аллалар маломатли табассум, гоҳида асабийлашган лаҳзалар ва гоҳида эса киноя-изтеҳзони ифодалайди:  

 

Лоло-лоло гулам боши

Ту дармони дилам боши

Бимуни мунисам боши

 

Гоҳида бу гуруҳдаги алла қўшиқларида она лулу оёқи каби хаёлий ва қурқинчли мавжудотларни  ҳам ишлатади. Бу гуруҳдаги  алла қўшиқларнинг психологияси жуда диққат-эътиборни ўзига жалб этади. Чунки она ҳийла-найрангни ишга солиб болани Лулу номли мавжудотдан эмас, балки Лулуни  боладан қурқитади! Ва шундай қилиб боланинг замирида ўзига ишонч ҳиссини ўйғотади. Масалан шундай айтади:

Лулу бирав!

Бачейе мо хуб аст

Михобад

Ёки,  Ту аз жони ин баче чи михоҳи?

Ин баче педар дорад

Ду шамшер бар камар дорад

Шунингдек ўз фарзандининг қобилиятларини баён этади.

Лоло лоло лолойи

Бирав Лулуйе саҳройи

Бирав Лулу жаҳаннам шав

Балогардуни бачеам шав

Эзгў ва фаровон мафҳумлардан тўла айрим алла қўшиқларда она ўзининг бешикда бўлган боласига кўнглидаги дард-ғамини баён этади ва ўзининг дард-аламлари ва ташвишлари ҳақида у  билан катта одамлардек сўзлашади. Отаси вафот этган ва онаси эса ўз отасидан нишона қолган боласи билан ёлғиз қолган. Она алла қўшиғида қўлдан бой берган ўз турмуш ўртоқи ва ўзининг ёлғиз қолиши ҳақида ўз боласига шикоят қилади. Ушбу алла қўшиғи ўзининг бор эзгўликлари билан охирга етган бир ҳаётни яратади:

  Гулам аз даст бирафту хор монде

Бе ман жабру жафо бисёр монде

Бе дастам монде тифли ширхоре

Маро ин ёдгор аз ёр монде

Алла қўшиқлари ҳақида сўнги сўз шундан иборатки, алла қўшиғидаги  хусусиятларда фақат аёлнинг нафис психологияси топиш қудратига эгадир. Она аллани ўзидан бошлайди ва уша лаҳзада бола, бешик ва ўзининг кўнглидаги дард-аламидан бошқа нарсага андиша қилмайди. У ўзининг кўнглидаги ривоятини баён этади ва эҳтимол бу жамият қиссасининг ривояти бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Ҳаттоки агар жамиятнинг қиссаси бўлса ҳам она уни жамият ўртасида кенгайтиради.  Шунинг учун шоирларнинг аксарияти алла қўшиқларини айтишда бу заминада муввафақиятга эга бўлмасдилар.

Азизлар,  бу ҳақда сўҳбатимизни келаси дастурларимизда давом этамиз.