Ҳаётий муаммолар калиди
Халқ билан чиройли муносабатда бўлмоқ, мулойимлик ҳамда катталикларга ва озорларга сабр қилиш; мана шулар муросачилик деганидир. Муросасозлик борасида ҳадислар жуда кўп, бунинг дунё ва охиратда кўплаб фойдалари бор.
Халқ билан чиройли муносабатда бўлмоқ, мулойимлик ҳамда катталикларга ва озорларга сабр қилиш; мана шулар муросачилик деганидир. Муросасозлик борасида ҳадислар жуда кўп, бунинг дунё ва охиратда кўплаб фойдалари бор.
Инсон ҳам ҳаётда муроса қилишга муҳтождир. Агар ижтимоий алоқаларда ҳам муросачилик бўлмаса, турли тўқнашувларга олиб келади. Кўпгина уруш – жанжаллар, бир – биридан узоқлашишлар; буларнинг ҳаммаси муросасозлик йўли билан бекилади ҳамда жамиятда меҳр – оқибат уруғлари экилади. Инсон ўз ҳаётида шундай одамларга дуч келадики, улар ўзларига муносиб бўлмаган ҳаракатлар қилишади ва бу билан бошқа инсонларга зарар етказишади. Биз бундай кишилар билан қандай муомала қилишимиз керак?
Кимки бирор шахсга душманлик, хиёнат ва ёки одобсизлик қилса, унга ҳам худди шундай ёмон муносабат билдирилади, натижада уруш – жанжални келтириб чиқаради. Инсон бундай ҳолатда шунга ўхшаган тўқнашувлардан ўзини сақлаб қолиши учун феъл – атворини яхшилаши, ўтган ишлардан кўз юмиши, муросасоз бўлиши ва қарши томонга тез ҳаракат қилмаслиги лозим. Ҳатто баъзи ўринларда инсон бошқаларнинг ёмонликларини кўрмасликка олиши, унга қарши душманлик қилсалар-да, қарши тарафга душманлик билан жавоб бермаслиги, балки уларга очиқ юз билан қараши лозим бўлади.
Агар инсон ўз ҳаётида шундай хулқ – атворга эга бўлса, яъни бошқаларнинг озор-азиятлари баробарида муроса қила олса, шундагина мақсадига етади. Шу боис, бундай шахсларга юзма-юз бўлганда, энг яхши йўл муросачиликдир. Чунки, бошқаларга мулойим ва муросасоз бўлмоқлик олим ва оқилларнинг йўлидир ҳамда яхшилик ва тўғриликнинг калитидир.
Бошқаларга хушмуомала, кечиримли ва муросасоз бўлиш билан ўртада бўлган гина-кудуратлар меҳр – мухаббатга айланади. Ислом дини нуқтаи назаридан жамиятдаги инсонлар орасида муҳаббат, бирдамлик ва иттифоқ бўлиши улкан аҳамиятга эга, шу сабабли икки иймонли одамнинг ўратаси бузилишига ижозат бермайди. Қачон кимки бировга ёмонлик қилса, қарши томондан ҳам худди шу нарса унга нисбатан содир бўлишини эҳтимол беради, аммо унга ёмонлик билан жавоб бермаганини, балки яхшилик қилишини кўргач, вужудида ўзгариш пайдо бўлади, виждони уйғонади, ўша қарши томонни буюк бир инсонлигини тушуниб етади. Бундай ҳолда ўртадаги совуқлик, нафрат, гина-кудурат йўқолади, ўрнига иссиқлик, меҳр – муҳаббат, дўстлик пайдо бўлади.Беодоблик — алоҳида бир иллат эмас, балки куруқ манманлик, бурч туйғусининг йўқлиги, танбаллик, бемаънилик, хаёлпаришонлик, димоғдорлик, хасад сингари кўпгипа иллатларнинг оқибатидир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Бошқа тарафдан қараганда, исломнинг усули муросасозлик бўлса ҳам, беҳад кўнгилчанлик ва хушмуомалалик ҳам инсонни қатъиятсиз ва кучсиз қўрқоққа айлантиради. Ислом дини нуқтаи назаридан буткул ғазабли ёки ҳаддан ортиқ муросачи бўлиш ҳам ярамайди.
Балки баъзан шароит муросачиликни бир четга суриб қўйиб, қатъиятли ва қаттиққўл бўлишни тақозо қилади. Бундан маълум бўладики, бошқалар билан муомала қилишнинг тўғри йўли «муросачилик ва қатъият» бўлиб, бу иккисидан ўз ўрнида фойдаланиш лозим бўлади.
Баъзида муросасозлик билан риёкорлик алмашиб қолади, бунга диққат қилиш керак.
Зеро, инсон тўғри йўлда юришда ва Аллоҳнинг динига даъват қилишда сустлик қилиб, ҳақ душманлари билан муроса-мадора қилиш йўлига ўтса ёки бошқаларнинг йўлдан адашганини кўриб туриб эътироз билдирмаса, бундай ҳолатлар риёкорликнинг иллатлари ҳисобланади. Риёкорлик эса жамиятнинг бузилиши ҳамда иззату шавкат қўлдан кетишининг асосий сабабидир.