декабр 06, 2017 15:40 Asia/Tashkent

Остони Қудс

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Хуросони Разавий вилоятининг маркази  муқаддас Машҳад шаҳридаги  энг  машҳур обидалардан бўлган  Имом Ризо (а) нинг пок ҳарамлари мажмуасида йирик кутубхона, музей ва ҳужжатлар маркази ташкилоти ҳам жойлашган. Марказий кутубхонанинг ҳозирги ҳашаматли бино қурилиши шамсий 1383 йили Шайх Тусий бастининг кириш қисмидан то Табарсий бастигача  28800 метр квадрат масоҳатга эга майдонда қурилган ва шамсий  1383 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилган. Бу бинода учта бошқариш  идораси,  халқаро ишлар ва умумий алоқалар бўлими, ахборот ва технология идораси ва бир нечта мутахассислар қароргоҳлари мавжуд. Мувофиқлаштириш ва марказий кутубхонани бошқариш  бўлими уч идорадан иборатдир: 1- махтутот идораси, 2-умумий кутубхона идораси, 3- китобхона хизмати идораси.

Музейдаги экспонатлар бўлимлари “Қуръон ва нафис ашёлар ганжинаси”, “Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари совғаларининг ганжинаси”, “Гиламлар хазинаси”, “Машҳад тарихиниг хазиналари”, “Сикка (тилло тангалар) ва медаллар кўргазмаси,” “Ҳайкалтарошлик ва ҳунармандчилик намуналари”, “Марворид ва чиғаноқлар намунлари”, “Астрономияга тегишли ашё ва қадимий соатлар экспонати”,”Қадимий  қурол- яроқ  намуналари” ва  номлар билан аталган. Кутубхона  ишларини бошқариш бўйича ҳам ҳарамда икки идора ташкил этилган: Машҳад шаҳри кутубхоналари ва туманлардаги кутубхоналар ишлари идораси.

Ҳужжатлар ва матбуот ишлари бошқармаси ҳам икки гуруҳдан ташкил топган: Ҳужжатлар ва матбуот.

Умумий ишлар идораси халқаро ишлар ва умумий алоқалар идораси, ахборот ва технология идораси, мутахассисларга таълим бериш, нашриёт, тадқиқот, назорат ва фаслнома ижроя бошқарувининг   ҳаммаси  ташкилот раисининг бевосита назорати остидадир.

Остони Қудси Разавийда исломий тадқиқотларни ташкил этилиши ҳам  ҳарамдаги муҳим фаолиятлардан ҳисобланади.

Эрон Ислом Жумҳурияти   асосчиси Имом Хумайний (р)нинг ташаббуслари билан  Остони Қудси Разавийни Эрон Ислом маркази сифатида таништириш ҳамда  Қуръон маданияти ва Аҳли Байт (а) маорифини  тарғиб этиш мақсадида шамсий

1363 йили илмий-тадқиқот ишлари маркази Остони Қудси Разавийда таъсис этилди. Бу ташкилотнинг  асосий фаолияти дастурлар асосида исломий маданиятни диний эътиқолар заминасида ривожлантириш ва шиа мазҳаби маорифини кенгайтириш, исломий илмларни ривожлантириш ва кенгайтириш исломий-илмий хазиналар ва манбаларни нашр этиш  ва қайтадан тиклаш, исломий- илмий ҳавзаларда илмий  тадқиқот ишларининг савиясини кўтаришдан иборатдир.. Ҳозирги пайтда Остони Қудси Разавий исломий тадқиқот маркази исломий тадқиқотларни  амалга ошириш фаолиятларида  катта масъулиятни ўз зиммасига олган. Бошқарув  ҳайъатини назорат этиш ва 150 нафарга яқин соҳа ва университет тадқиқотчи ва изланувчилар билан бирга  14та  гуруҳ доирасида  илмий изланишлар олиб бориш шулар жумласидандир. Мазкур илмий гуруҳлар  қуйидаги йўналишларда тадқиқот ишларини олиб боради: Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва фиқҳ усули, ислом тарихи, таҳқиқи ва исломий матнларни тўғрилаш, исломий мамлакатлар географияси, астрономияси  ва бошқа фанларига оид маълумотлар, араб ва урду тилларидан мантлар  таржималари, Европа тилларидан асарлар  таржималари, болалар ва ёшлар адабиёти, бошқа турли таржималар, хуросоншунослик, Остони Қудси Разавий энциклопедияси, китобшунослик, саёҳатчилар маданий мутолаалари, электроник билимларни ўрганиш ва ҳамда илмий фаслномалар ва  Қудс тақвими 1365 йилдан бошлаб чоп этилмоқда.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Остони Қудсдаги муҳим майдонлардан бири

Ҳидоятнинг муқаддас майдони ҳисобланади.

Ҳидоят майдони ғурфалар (стенд ва салонлари) билан 15319 кв. метр масоҳатга эга бўлиб, мўътабар жойларнинг шимолий-шарқий томонида жойлашган.

Ушбу майдон шимолдан исломий тадқиқот маркази билан, шимолий- ғарбдан Табарсий бастининг кириш жойи шимолий -шарқдан  кенглиги 14 метрлик кўча билан Исломий фанлар университети биносига, шарқдан Доруззиёфа ва Пири полондўз, жанубдан Разавийнинг Исломий фанлар билимгоҳи ва Ҳидоят идорасининг биноси билан қўшилган.

Разавийнинг муқаддас майдони ҳам муҳим маконлардан бўлиб, унинг   масоҳати қарийб 10000 кв. метрдан иборатдир ва ҳарамнинг  шимоли- ғарбида жойлашган  кутубхонанинг орқа томонида  ушбу майдон бунёд этилган.

Ҳарамдаги кўришга сазовор жойларидан яна бири Мутаҳҳар гумбаздир.  Бу обида  иккиқавватли гумбаздан иборат бўлиб, мутаҳҳар мақбара устида жойлашган.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

Ёрлиқ