декабр 09, 2017 15:24 Asia/Tashkent

Ислом дини илм динидир. Юксак маданият фақат ислом биландир. Бу ҳақиқатни ҳозир кўпчилик эътироф этаётир. Илм-фан, маданият мусулмонлар орқали бутун дунёга тарқалди. Мусулмонлар диний илмлар билан бир қаторда табиий фанларда ҳам етук бўлишганлиги тарихдан маълум.

Ислом дини илм динидир. Юксак маданият фақат ислом биландир. Бу ҳақиқатни ҳозир кўпчилик эътироф этаётир. Илм-фан, маданият мусулмонлар орқали бутун дунёга тарқалди. Мусулмонлар диний илмлар билан бир қаторда табиий фанларда ҳам етук бўлишганлиги тарихдан маълум. Буни ҳозирда илм-фан ривожланган Ғарб давлатлари олимлари ҳам эътироф қилишмоқда. Мусулмон аждодларимиз ўзларининг иймон-эътиқодлари, ихлослари таъсирида илм-фан ва маданиятда ҳам юқори чўққиларга эришишди, таъбир жоиз бўлса бутун дунёга устоз бўлиш шарафига мушарраф бўлишди.

 Аллоҳ таоло бутун башариятга Ўзининг раҳмати ўлароқ Қуръонни нозил қилди. Пайғамбар (с) Аллоҳнинг элчиси сифатида халқларга иймон ва ислом зиёсини тарқатдилар. Аждодлари жоҳил бўлган, маданиятдан йироқ халқ иймон ва ислом неъмати билан сарафроз бўлганидан сўнг дунёнинг энг маданиятли халқига айланиб, Аллоҳ Қуръонда мақтаганидек, умматнинг афзали бўлишга муяссар бўлди.

Инсоният маданиятида Ислом таъсир ўтказган майдонларни аниқлаш ва белгилаш мушкул. Чунки ислом динининг инсоният маданияти ва илм-фанига таъсири қон билан жон мисоли аралашиб, сингиб кетган.

Ер куррасидаги турли миллат ва элатлар Ислом маданиятидан таъсирланганликларини сезмайди. Улардаги инсоний маданият аслида ёт, исломий маданият эканини ҳеч ким хаёлига келтирмайди. Чунки, исломий маданият унсурлари аллақачон ҳамма миллатнинг ажралмас бир бўлаги, маданияти ва ҳаётига айланган.

Ислом таъсири турли миллат ва элатларнинг фалсафаларида, динларида, маданиятларида намоён бўлар, ички дунёлари эса буни фош этарди. Мусулмонлар таназзулидан кейин ислоҳот ҳаракатларини ғайримуслимлар олиб боргани, уларнинг Исломдан таъсирланганидан дарак беради. Исломнинг башарият илм-фани ва маданиятига ўтказган улкан таъсирини кўплаб инсофли ғайримусулмон ғарб олимлари эътироф этишади. Мусулмон олимларининг инсоният илм-фан ва маданиятига қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Ислом умматидан етишиб чиқиб, нафақат диний илмда балки табиий фанларда ҳам шуҳрат қозонган олимларнинг ҳаёт фаолиятларига, қолдирган беназир илмий ва маданий меросларига назар солиб, ўрганган киши буни яққол сезмай иложи йўқ. Ислом динида бир халқ ёки шахс бошқа халқ ёки шахсдан насл-насаби ёки миллати билан эмас, балки динга бўлган қизиқиши, илмий савияси, кўрсатган хизмати, дин ва илм йўлида қилган сайъ-ҳаракати билан устун саналади. Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) олимларни юзига боқиш ибодат деганлар. Диний илмларда пешқадам уламолар билан бир қаторда дунёвий илм-фанда ҳам пешқадамликни қўлдан бермаган мусулмон уламоларнинг исмлари ҳозиргача ҳам чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан эсланишининг ўзи ҳам ислом динининг ҳақиқий илм дини эканлигига яққол далилдир.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]    

Шунингдек Қуръони карим Зумар муборак сураси 9 ояти каримасида бу мавзуда келган:

Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар. (Аллоҳга куфр келтирган, Унга ибодат қилмаган, Унга бўйин эгмаган, кечалари Унинг розилигини йўлида бедор бўлмаган, охиратдан қўрқмаган, Робби раҳматидан умид этмаган одам, албатта, ушбу кечалари Аллоҳга ибодат қилган, Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинган, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун бедор бўлган, охиратдан қўрққан ва Робби раҳматидан умидвор кимсага тенг бўла олмайди.)

Олимлар айтишадики, мусулмонлар кимё фанини ҳеч иккиланмасдан бизнинг фанимиз десалар бўлаверади, бу фан мусулмонларники, бунга ҳеч шак шубҳа йўқ. Ҳозирги даврда Франция, Германия, Италия мамлакатларида 300 дан ортиқ фақат кимё фанига тааллуқли бўлган асарлар мавжудлиги маълум. XIX асрнинг аввалида кимё фанида шуҳрат қозонган машҳур инглиз олимларидан профессор Хульниарддан бу фанда эришган ютуқлари сабаби сўралганда, у шундай жавоб берган: “Ўзимнинг шу соҳада эришган ютуқларимни фақат бир нарсага боғлайман, у ҳам бўлса, менга Худо марҳамат қилиб, араб тилини билиб олганлигим сабабли фаннинг барча соҳаларига кириб бордим”. Чунки фан соҳаларида ёзилган аксар нодир асарлар араб тилида ёзилган эди.