Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Охирги ҳисоботга қараганда, эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ маош олар экан. Бироқ бу рақамларга шубҳа билан қаровчилар ҳам бор. Чунки иш берувчилар эркак ва аёлларга теппа тенг маош берилишини айтишади. Бу ерда ким қанча вақт ишлаши ва қандай ишларни бажариши ҳақида кетмоқда.
Саноат ривожланиши билан иқтисодий фаолиятлар ривожланди. Шунингдек аёлларнинг иқтисодий арсаларда фаолият этишлари бугунги кунларда оддий тус олган.
Охирги ҳисоботга қараганда, эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ маош олар экан. Бироқ бу рақамларга шубҳа билан қаровчилар ҳам бор. Чунки иш берувчилар эркак ва аёлларга теппа тенг маош берилишини айтишади. Бу ерда ким қанча вақт ишлаши ва қандай ишларни бажариши ҳақида кетмоқда. Яъни, эркаклар ярим аср аввал бўлганидек, хозир ҳам раҳбарлик лавозимларида, аёллар эса оддий ходим сифатида ишламоқда. Бу ўз-ўзидан маошларда тафовут бўлишига олиб келади. Ишлаётган аёллар ва эркаклар ўртасидаги фарқни таҳлил қиладиган бўлсак, ўртача маош бўйича эркакларни кўпроқ бўлиб чиқади. Аёллар кам маош тўланадиган ишларда фаолият юритишади. Бу борада миллий анъаналар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Яъни, айрим мамлакатларда аёллар бажарадиган ишларни эркаклар, эркаклар бажарадиган ишларнни аёллар қилмайди.
Бироқ ривожланиш амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, хотин-қизлар кўпинча ривожланиш жараёнидан четда қолади ва ҳатто унда иштирок этган тақдирда ҳам ривожланиш лойиҳаларини натижалари эркаклар ва хотин-қизларга турлича таъсир кўрсатган.
Улар ҳам эрлари каби ишхонада маълум вақт меҳнат қилишади. Кечқурун ҳориб-чарчаб, асабий ҳолда қайтган аёлни энди уйда рўзғор юмушлари, эри ва болаларининг таоми, кийими, ўрнини ҳозирлаш каби ишлар кутади.
Эркак ва аёлларнинг ҳатти-ҳаракати ижтимоий ва маданий характеристикаларини аниқроқ фарқлаш учун гендер атамаси қабул қилинган.
Гендер тенглиги – аёллар ва эркаклар, қизлар ва ўғил болалар учун тенг ҳуқуқ, масъулият, имконият, қадрият ва натижалардир.
Аммо Ислом динида эркак ва аёлларнинг яратилишлари уларнинг жинсларидан қатъий назар инсоний камолотдир. Бу дин таълимотларида камолотга эришиш йӯли осон қилинган.Мутахассислар жинсларни тенглаштириш инсоният табиатига зид эканлигини, бу бутун жамият учун ҳалокатли, хусусан, аёлларга ўта хатарли, деб ҳисоблайдилар.
Бугунги глобал замонда аёлларнинг ўрнига етарлича баҳо бериш жуда ҳам зарур. Чунки аёллардаги иш қобилияти, энергия мамлакатларнинг янги босқичга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этади. Тарихда аёлларнинг ҳокимиятда бўлиши билан боғлиқ ҳодисаларга алоҳида эътибор қаратиш керак. “Нозик жинс” вакиллари мураккабликлар ва муамоларни ҳал қилишда эркаклардан қолишмаган ҳолда ҳаракат қилганларига тарих гувоҳ. Таҳлилчиларнинг фикрича, сиёсатдаги аёлларнинг роли жамиятда қарор топган дунёқарашдан келиб чиқади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Аёлларнинг сиёсат ва бошқарувдаги роли ортиб бормоқда. Давлат ташкилотлари, жамоат хизматларида аёллар кенг фаолият юритмоқда. Жаҳон мамлакатларида ҳукумат даражасида аёлларга кўп ҳолларда Таълим, Соғлиқни сақлаш, Маданият, Ижтимоий таъминот вазирликлари топширилади.
Ислом аёлларнинг ҳурмат-эҳтиромини ўрнига қўйиб, уларнинг аёллик латофатларини сақлаб қолишлари учун, аёллик вазифаларини тўлиқ адо этиш орқали ўз жамиятларига, ватанларига, динларига керакли хизматни адо этишлари учун барча шароитни яратиб берган.
Ислом эркакларга мос бўлган оғир ишларни аёлларга фарз қилмаган, лекин аёлларга хос баъзи ишларни эркакларга хос ишлар ила тенглаштириб, уларнинг эркаклар билан тенг ажр олишларини жорий қилган.
Шунингдек, аёл киши эрининг ишида ёрдамчи бўлиши, оиласи муҳтож бўлганда ҳалол йўл билан, ҳалол меҳнат қилиши жоиз. Яъни, ўзи хоҳласа, ишлайди, бўлмаса, биров уни мажбур қила олмайди. Баъзи уламоларимиз: нодир қобилиятга эга бўлиб, жамиятга фойдаси кўп бўлган аёллар ҳам ишлашлари тавсия қилинади, деганлар.