апрел 18, 2018 13:00 Asia/Tashkent

Агар инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, аёллар эркакларга нисбатан камситилган, жамиятни бошқариш ишларидан четлатилган даврларни ифодаловчи илмий манбаларга дуч келамиз. Минг йиллар давомида аёллар оила доирасида фарзанд кўриш, уларни парваришлаб-тарбиялаш, оила хўжалигини юритиш билан чекланганлиги маълум.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ғарб оламининг саноатлашиш жараёни ва бунга қӯшимча шаҳарга кӯчиш ва жамиятнинг ортиб бориши 19-чи асрда кӯплаб урф-одатларнинг орадан кӯтарилиши ва оилавий муносабатларнинг ӯзгаришига олиб келди.

Бу ӯзгаришлар ӯз пайида нохуш оқибатларга ҳам сабаб бӯлди. Жумладан жиноят ва унинг турлари кӯпайиши шу даврадар келиб чиқган падидадалардан биридир. Бу орада аёлларнинг жиноят кӯчасига кириш ва жиноий ишларга қӯл уришлари энг ачинарли ҳолатлардан ҳисобланади.

Агар инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, аёллар эркакларга нисбатан камситилган, жамиятни бошқариш ишларидан четлатилган даврларни ифодаловчи илмий манбаларга дуч келамиз. Минг йиллар давомида аёллар оила доирасида фарзанд кўриш, уларни парваришлаб-тарбиялаш, оила хўжалигини юритиш билан чекланганлиги маълум.

ХХ асрга келиб, аёлларни мана шундай қарашлардан озод қилувчи, оиладаги оналик, рафиқалик масъулиятидан воз кечмаган ҳолда жамиятда эркаклар билан тенг меҳнат қилиш, меҳнатига яраша ҳақ олиш, дам олиш, соғлиқни сақлаш, таълим олиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларга эга бўлишига имконият яратишга астойдил киришилди. Аёлларнинг бундай ҳуқуққа эга бўлишини 1948 йили БМТда ишлаб чиқилган халқаро ҳуқуқ – “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” ҳамда  1979 йили “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенция кафолатлади.

ХIХ аср охири ва ХХ аср бошига келиб, Ғарбда феминизм ҳаракати вужудга келди. Жамиятнинг илғор ва етакчи аёллари бошчилик қилган бу янги оқим заифалар жинсини патриархизм кишанидан озод қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Уларга кўра, аёл ва эркак ҳар жабҳа ва мақомда тенг бўлиб, бир жинсни ўртадаги жисмоний ва биологик тафовут боис, иккинчи жинс­дан паст кўриш ёки ҳар иккисига жамиятда фарқли мақомлар бериш мутлақо нотўғри ва асоссиздир.

Ҳаракат АҚШда кенг қулоч ёзиб, алалоқибат аёллар жамиятда эркаклар билан ҳар соҳада тенг ҳуқуқлиликни қўлга киритишлари билан якун топди. Феминистлар шунчаликка етиб бордиларки, аёлларнинг "кишан"лардан тўла озодликка чиқиб, эркин қуш бўлиб ҳар томонга учишлари оқибатида жамиятда "жинсий инқилоб" аталмиш янги маданий-ижтимоий ўзгариш юзага келди.

Агар ушбу фаласафани фикран мулоҳаза этмоқчи бўлсак, эркакка нисбатан аёл кишининг жиноятга анча мойиллигини англагандай бўламиз. Муҳтарам муштарий, фикримизга эътироз билдиришга шошилмаганингиз маъқул бўларди. Бугун жиноят оламида аёлларнинг ўрни хусусида мулоҳаза юритмоқликни ният қилганмиз.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/

Бир ҳуқушунос-руҳшуносдан аёллар нега, қандай қилиб жиноят оламига тушиб қолишини, қандай сабаб уларни бу қора йўлга бошлаши мумкинлигини сўраганимда, суҳбатдошим ҳеч ўйланмай, моддий тўкинлик, фаровон ҳаётга интилиш, деб жавоб берди. Мен шу борада аёлларнинг қандай жиноят тури билан кўпроқ айбланишига ҳам қизиқдим. Биз нафосат ва назокат тимсоли деб билган аёллар, товламачилик, наркотик моддалар контрабандаси, ўғрилик ва фоҳишалик билан кўпроқ айбланишини билиб олдим. Жиноят турларига қараганда, аёллар юқорида таъкидланганидек, яхши яшашга, тўкин ва бой ҳаётга интилган ҳолда жиноятга қадам қўйишар экан. Шу билан бирга, ҳозирги пайтда турли жиноий тўдалар ўз жиноийқилмишларини аёллар орқали ҳам амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ривожланишда аёлларнинг роли ҳақида турли ёндошишлар мавжуддир. Ҳар бир жамият устувор ривожланишга муяссар бўлиши учун инсоний барча куч ва ресурсларга эҳтиёж сезади.

Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.