апрел 03, 2018 14:37 Asia/Tashkent

Дунёнинг яратилиш тарихи қанчалар қадимий бўлса, аёл омили ҳам шу қадар теран тушунчадир. Гарчи унинг мулки борлиқда яратилишдаги хилқати эркак жинсидаги Одамнинг пайдо этилишидан фурсат жиҳатидан озгина фарқ қилса-да, заминдаги ҳаёт нуқтаи назаридан уларнинг фаолияти бир вақтда бошланган бўлиб, замон ва макон мезонида улар айнан тенг ҳисобланадилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Аёл жамиятнинг ярим ҳиссасини ташкил этиб, унинг юриг-туриши, маданияти ва андишаси шубҳасиз жамиятнинг шаклланишида муҳим рол ӯйнайди.

Дунёнинг яратилиш тарихи қанчалар қадимий бўлса, аёл омили ҳам шу қадар теран тушунчадир. Гарчи унинг мулки борлиқда яратилишдаги хилқати эркак жинсидаги Одамнинг пайдо этилишидан фурсат жиҳатидан озгина фарқ қилса-да, заминдаги ҳаёт нуқтаи назаридан уларнинг фаолияти бир вақтда бошланган бўлиб, замон ва макон мезонида улар айнан тенг ҳисобланадилар.

Аёлнинг мақом-манзалати ҳақида фикр юритадиган бӯлсак, аввал турли жамият намояндаларини унга бӯлган нигоҳини таҳқиқ этиб, бир хулосага келиш мумкун. Тарихнинг аввалги даврларидан бошлаб илоҳий дастурларда, шунингдек жамият қатламлари намояндаларининг инсоният ҳақида фикр юритаркан, аёл ҳақида ҳам ӯз нуқтаи назарга ҳам эгадир. Улар аёл қадр-манзалатини назарда тутиб, унинг ижтимоий ва маданий вазифаларини ӯз дастурларига кӯра белгилаб қӯйишган.

Тарих гувоҳи бӯлган энг долзарб мавзуларидан бири, аёлларга нисбатан раво кӯрилган зулм-ситам мавзӯсидир. Шунингдек аёлларга нисбатан уй ичи ва ташқарида етказиладиган жиддий зарарлардир. Бу орада аёлларга нисбатан жамиятдаги камситилишлар ҳам жиддий масаладир.

Ғарб маданиятининг мухлиси бўлган эски Юнон ва Румда аёл ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқ эгаси эмасди. Аёлга фақат бола туғадиган бир машинадек қараларди. Вужудининг тузилиши жиҳатдан эркакдан ожис бўлгани боис, ҳатто севгига ҳам лойиқ кўрилмас,уларга худи фарзанд кўриладиган машинадек қаралар эди.

Қадимги Юнон фалсафаси буюк намояндаси Аристотель аёл ҳақида шундай ёзган: Аёллар ӯз фитратларидан келиб чиқишлари паст бӯлиб, иккинчи даражада туришади. Шунинг учун улар биринчи даражали инсонлар саналмиш эркаклар итоатида бӯлишлари зарур. Аристотель фикрига кӯра табиат барча неъматларини фақат бир мақсад-маром билан яратади.

Жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан аёлларга нисбатан камситувчи муносабатлар дунёнинг турли бурчакларида мушоҳада этиш мумкун. Бу зӯравонликлар уларга ҳатто ӯз оилалари муҳлитида ҳам таҳдид қилади. Ривожланган давлатлар агарчи ӯзларини аёллар ҳуқуқлари ҳомийси деб иддао қилишса ҳам аксига аёлларга нисбатан зӯравонлик ва хушунат раво кӯрганларнинг энг асосий сабабчиси ҳам уларнинг ӯзларидир.

Камситишни аниқлаш тушунчаси кўп маънони англатади ва нафақат қисман енгил аниқланувчи тўғридан-тўғри камситишни балки қонунлар, сиёсат ёки тажриба қўлланилаётганлигининг натижасини акс эттирувчи, гендер нейтраллиги расмий ҳисобланувчи, лекин тажрибада аёлларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи камситиш қасддан амалга оширилган ёки оширилмаганлигининг келиб чиқиш сабабини қамрайди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/

Камситиш ўз фуқаролик ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳаётнинг барча жабҳаларида қўллаш ёки амалга ошириш натижасида эркак ва аёлларнинг тенгсизлигига олиб келувчи турли тафовут, мустасно қилиш ва чегаралашларни ўзида қамровчи ҳаракат ҳисобланади.

Ер юзи Ислом нури ила мунаввар бўлишидан аввал аёл зотига қандай муносабатда бўлингани ва ҳатто ҳозирда ҳам Исломга амал қилмайдиган жамиятларда аёл кишининг қадри қанчалик экани кўпчиликка маълумдир. Шундай бўлсада, бир неъматнинг қадри унинг заволини тафаккур қилиш ила янада теран англаниш мумкин. Ислом аёлларга қанчалар қадр берганини Исломдан олдинги аёлларнинг ҳолатига таққослаб кўрайлик.

Ислом келмасдан бурун аёл зотининг икром қилиниши у ёғда турсин, инсон деб икром қилинмас, инсон сифатида кўрилмас эди. Улардан ор қилишар, гўё аёл бу ҳаётда яшашга ҳаққи йўқдек, қизларни тириклайин кўмишарди. Ислом келиб бу разил ишни таъқиқлади!

Аёлнинг ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққи борлигини, яшаганда ҳам азиз бўлиб, икром кўриб яшашини эълон қилди. Бошқача қилиб айтганда, Ислом аёл зотига ҳаётни қайтариб берди.

Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.