Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Ғарб маданиятининг мухлиси бўлган эски Юнон ва Румда аёл ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқ эгаси эмасди. Аёлга фақат бола туғадиган бир машинадек қараларди. Вужудининг тузилиши жиҳатдан эркакдан ожис бўлгани боис, ҳатто севгига ҳам лойиқ кўрилмас,уларга худи фарзанд кўриладиган машинадек қаралар эди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азизи тингловчилар! Агар Ғарб фалсафаси намояндалирининг аёллар ҳақидаги фикрларини кӯриб чиқадиган бӯлсак, уларнинг аксари аёллар ҳақида камситувчи фикрлар изҳор этишган.
Аристотел, Руссо, Кант ва шунга ӯхшаш файласуфлар асарларида аёллардан безорлик фикр-андишаларини мушоҳада этишимиз мумкин.
Ғарб маданиятининг мухлиси бўлган эски Юнон ва Румда аёл ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқ эгаси эмасди. Аёлга фақат бола туғадиган бир машинадек қараларди. Вужудининг тузилиши жиҳатдан эркакдан ожис бўлгани боис, ҳатто севгига ҳам лойиқ кўрилмас,уларга худи фарзанд кўриладиган машинадек қаралар эди.
Қадимги Юнон фалсафаси буюк намояндаси Аристотель аёл ҳақида шундай ёзган: Аёллар ӯз фитратларидан келиб чиқишлари паст бӯлиб, иккинчи даражада туришади. Шунинг учун улар биринчи даражали инсонлар саналмиш эркаклар итоатида бӯлишлари зарур. Аристотель фикрига кӯра табиат барча неъматларини фақат бир мақсад-маром билан яратади.
Аёллар ҳақ-ҳуқуқлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар фақт саноат инқилоби ва Биринчи ва Иккинчи Жаҳон Урушлари вужудга келганидан кейин ӯзгара бошланди.
Аёлнинг мақом-манзалати ҳақида фикр юритадиган бӯлсак, аввал турли жамият намояндаларини унга бӯлган нигоҳини таҳқиқ этиб, бир хулосага келиш мумкун.
Тарихнинг аввалги даврларидан бошлаб илоҳий дастурларда, шунингдек жамият қатламлари намояндаларининг инсоният ҳақида фикр юритаркан, аёл ҳақида ҳам ӯз нуқтаи назарга ҳам эгадир. Улар аёл қадр-манзалатини назарда тутиб, унинг ижтимоий ва маданий вазифаларини ӯз дастурларига кӯра белгилаб қӯйишган.
Саноат инқилобидан сӯнг ишчиларга катта эҳтиёж сезилиб, саноатда кӯплаб ишчиларни ишга олиш, шу қатори аёлларни ҳам ишга жалб этиш жараёни бошланди.Аммо аёлларни кам ҳақ тӯланадиган ишчилар қатламидек ишга жалб этишарди. Натижада улар ҳам эркаклар қатори ишлар, аммо эркаклардек иш ҳақи олишолмасди.
Аёллар ҳақ-ҳуқуқларига таважжуҳ қилган ғарбий файласуфларидан бири, бу Джон Стюарт Милль ҳисобланади. У Аристотел ва Руссо фикрларига қарши чиқиб, ҳурликни асосий қадриятлардан билиб, аёлларнинг ӯз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун энг асосий восита деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кӯра аёллар ҳуқуқларини ҳимоялаш жамиятнинг ривожланишига катта ҳисса қӯшади. Шунингдек Милль аёлларга турмуш тарзини ӯзлари танлашлари ва ҳатто эркаклар бажарадиган баъзи ишларни аёллар бажара олишади деган фикрларни баён этган.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/
Милль жамият муҳитининг инсонга кӯрсатадиган таъсири ҳақида фикр юритаркан, махсусан аёллар ва уларнинг фаолиятлари ҳақида тӯхталган. Унинг фикрича инсон табиати муайян бир программага асосланиб ҳаракат қиладиган машина эмас. Инсон бир дарахтга ӯхшайдики ҳар томондан ӯзининг истеъдодига кӯра ривожланади.
Шунинг учун ҳам аёлларни камситиш ва уларга “ярим ривожланган” ва фақат эркаклар манфаатига муносиб иш қилиши лозим бӯлган бир мавжудотдек муносабат қилиш уларнинг табиатига зид бир амалдир.
Аслида аёллар жамиятнинг ярим ҳиссасини ташкил этиб, унинг юриг-туриши, маданияти ва андишаси шубҳасиз жамиятнинг шаклланишида муҳим рол ӯйнайди.
Дунёнинг яратилиш тарихи қанчалар қадимий бўлса, аёл омили ҳам шу қадар теран тушунчадир. Гарчи унинг мулки борлиқда яратилишдаги хилқати эркак жинсидаги Одамнинг пайдо этилишидан фурсат жиҳатидан озгина фарқ қилса-да, заминдаги ҳаёт нуқтаи назаридан уларнинг фаолияти бир вақтда бошланган бўлиб, замон ва макон мезонида улар айнан тенг ҳисобланадилар.
Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.