декабр 11, 2017 11:37 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 20-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ул-аввал ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 11-чи кунидир.

Бундан 174 йил олдин милодий 1843  йил декабр ойининг 11-чисида:

Германиялик микробиолог ва шифокор ҳамда “сил” касаллиги микробининг кашфиётчиси Роберт Кох таваллуд топди. Роберт Кох тиббиёт йўналишида ўз маълумотларини олганидан кейин Германиянинг турли шаҳарларида касалларни даволаш билан шуғулланди. Ана шу вақтда халқ орасида куйдирги касали пайдо бўлди ва катта хавотирланишни ижод этди. Кох кўп тадқиқот олиб борганидан кейин шундай натижага келдиким, ҳайвон ёки қуйнинг қонида кичик бактериялар бор.  У охири бу бактерияларни сақлаш ва уни ўстириш билан ўз назариясини исботлашга муяссар бўлди ва бу касалликка қарши доруни ишлаб чиқарди. Кох Берлиннинг соғлиқни сақлаш салтанат кенгашида аъзо бўлишидан сўнг ушбу касаллик юзасидан тадқиқот олиб бориш учун катта имкониятга эга бўлди. Бундан кейин у сил касаллигининг микробларини кашф этиш учун ўзининг тадқиқот ишларини бошлади. Ниҳоят милодий 1882 йил март ойининг 24 кунида Кох сил касаллигининг микробини кашф этишга мушарраф бўлди. Бир йилдан кейин ачитқи уруғлантириш билан ҳайвонларни бундай касалликларга гирифтор бўлишдан сақлаш мумкинлигини эълон қилди. Кох Африкага кўп сафар қилди ва кўп тадқиқотларни амалга оширишидан сўнг минглаб африкаликларнинг жонига зомин бўлган уйқу касаллиги таса-таса номли чивиннинг чақишидан  келиб чиқишини кашф этди. Кохнинг илмда катта хизмат кўрсатгани учун милодий 1905 йилда Швеция академияси медицина йўналишида унга Нобел мукофотини топширди. Кох кўп фаолият олиб бориши ва уша касалликдан келиб чиққан хасталиклар сабабли охири сил касаллигига гирифтор бўлиб, милодий 1910 йил май ойининг 27- чисида 67 ёшида оламдан ўтди.     

Бундан 36 йил илгари ҳижрий-шамсий 1360 йил озар ойининг 20-чисида:

Исломий ахлоқнинг ўқитувчиси ва бузурвор уламолардан бўлмиш Оятуллоҳ Сайид Абдулҳусейн Дастиғайб жума намозига бораётган вақтида мунофиқин террористик гуруҳчасининг омиллари қулидан шаҳодатга етди.  У ҳижрий-шамсий 1292 йилда Эроннинг жанубида жойлашган шаҳарлардан бири Шероз шаҳрида таваллуд топди. Бу мужоҳид олим диний илмларнинг муқаддиммасини ўрганганидан сўнг Ироқдаги Нажаф илмия ҳавзасига борди ва у ерда ижтиҳод даражасини олишигача ўз таҳсилотларини давом эттирди. Оятуллоҳ Датсиғайб Эроннинг кўрашувчи ва огоҳ бошқа уламоларидек исломий илмларни таълим бериш қаторида шоҳ режимига қарши кўраш олиб бориш билан ҳам шуғулланди ва бир неча маротаба қулга олиниб қамоққа ташланди. Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Оятуллоҳ Дастиғайб асосий қонунни тайёрлаш учун экспертлар кенгашида Шероз халқининг намояндаси унвонида ҳузур топди ва кейин Исломий Инқилоб раҳбари ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Шероз шаҳрининг жума намози имоми этиб тайинланди. Ислом динининг ушбу буюк олимидан “Кабира гуноҳлари”, “Миод” ва “Қуръон айрим сураларининг тафсири” каби китоблар мерос қолган. 

 

Декабр ойининг 11 куни Юнеско ташкилоти томонидан халқаро болалар ва телеведения алоқаси куни деб ном қуйилган.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари жамият ва унда мавжуд бўлган гуруҳларнинг ўртасидаги алоқаларда шунингдек оммавий афкорни ҳидоят этишда тақдирни белгиловчи ва муҳим рол уйнайди. Бу ўртада телеведения  тамоша қилиш ва тинглаш ахборот воситаси унвонида одамларнинг уйларида ҳузур топиши билан оилалар, айниқса болалар ва ўспиринларга катта тасир етказади. Телеведениянинг оилаларга кириб келиши билан оилаларни фақат дам олиш, овқатланиш ва бошқа жиҳатлардан чиқариб, янги бошқа ташкилотга айлантирдиким, унда ўрганиш, дунёдаги воқеаларни тамоша қилиш ва маданий эҳтиёжларни қониқтириш мумкин. Бу ўртада болалар телевизиондан катта тасирланишади. Муҳим ва нуфузли бу  ахборот воситаси болаларга турли билим ва маълумотларни етказиши мумкин. Халқаро болалар ва телеведения куни телеведения ва дунё болалари ўртасида ижобий алоқаларни ижод этиш учун бир сайъ-ҳаракат қилиш ҳисобланади.